Вазирлиги



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/69
Sana25.02.2022
Hajmi2 Mb.
#279315
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   69
Bog'liq
53d873ba934a9

14. Кредит риски. Кимматли когозларни муомалага чикарган эмитент корхонанинг 
молиявий ахволи ёмонлашуви натижасида кимматли когозлар буйича мажбуриятларни 
бажара олмаслик туфайли юзага чикадиган рискдир. 
15. Кимматли когозлар ликвидлиги риски. Ушбу риск муомалага кимматли 
когозларни чикарган эмитент корхонанинг хужалик молиявий ахволи туфайли кимматли 
когоз сифати хамда унга булган талаб ва таклиф орасидаги бахоларнинг узгаришлари 
асосида юзага келадиган риск туридир. 
16. Валюта риски.  Кимматли когозлар буйича ушбу риск уларга килинган сармоянинг 
кайси валютадалиги ва бу валютанинг миллий валютага нисбатан расмий курси тебраниши 
билан боглик юзага чикадиган рискдир. Бу риск кимматли когозларга килинган хорижий 
валютанинг расмий курсини пасайиши натижасида зарар куриб колиниши эхтимоли билан 
боглик рискдир. 
Хорижий халкаро амалиётда кимматли когозларнинг хар бир тури буйича 
рискларнинг даражаси буйича турли хил рейтинглар оркали белгиланади. Фонд бозорларида 
фаолият курсатаётган рейтинг ахборот агентликлари кимматли когозларнинг турлари 
буйича, риск даражалари буйича рейтинг даражаларини расмий эълон киладилар. Улар эълон 
киладиган маълумотларда хар бир кимматли когознинг эмитенти молиявий холати 
тугрисида, бу кимматли когози буйича риск тури ва унинг даражаси, даромадлилик даражаси 
буйича керакли маълумотлар берилади. 
10.3. Кимматли когозлар олди-сотдиси жараёнида юзага келадиган риск манбалари. 
Кимматли когозлар бозорининг барча малакали иштирокчилари ва инвесторлари 
ушбу бозорда кимматли когозлар олди-сотдиси битими юзасидан олиб бориладиган хисоб-
китоби буйича узига хос риск юзага келади. Таъкидлаш лозимки, ушбу риск кимматли 
когозлар бозоридаги молиявий дастакларга боглик эмас. Шунинг учун кимматли бозорлар 
олди-сотдиси жараёнида юзага келадиган рискларнинг куйидаги манбалари мавжуд. Ушбу 
манбалар асосан уч йирик гурухга ажратилади. Улар куйидагилардан иборат: 
Биринчи гурух – кимматли когозлар буйича олди-сотди битими имзоланган муддат ва 
ушбу битим буйича хисоб-китобларни амалга ошириш муддати асосида юзага келадиган 
риск билан боглик риск гурухи. Кимматли когозлар олди-соттиси буйича битимнинг 
иштирокчилари, яъни сотувчи ва харидор битим имзоланган хамда ушбу битим хисоб-
китобида амалга ошириш вактида туловга кобилиятли даражада булса бу риск юзага 
келмайди. Лекин улар кимматли когозлар олди-соттиси битими имзолаган вактда туловга 
кобилиятли даражада, аммо ушбу битим буйича хисоб-китобларни амалга ошириш 
муддатида битим иштирокчиларидан бири битимдаги кимматли когозларни етказиб бера 
олмаслик ёки уни сотиб олган харидор томонидан етарли даражадаги маблагнинг йуклиги 
сабабли ушбу риск юзага чикади. Бунинг натижасида кимматли когозлар олди-сотдиси 
битими иштирокчиларининг у ёки бунисини савдо битимларининг хисоб–китобларини 
амалга ошириш муддатида уз мажбуриятларини бажара олмаслиги натижасида битим амалга 
оширилмайди. Бу холатда битим иштирокчиларидан туловга лаёкатлиги ушбу битимни 
бекор килиб, янги иштирокчи билан олди-сотди битимини тузиши мумкин. Лекин битимнинг 
янги иштирокчисининг хам туловга лаёкатлигини хеч ким кафолатлай олмайди. Кимматли 
когозлар олди-сотдиси битимининг туловга кобилиятли иштирокчиси туловга кобилиятсиз 
иштирокчининг айби билан ушбу битимдаги учинчи шахсларга мажбуриятларни коплаш 
юзасидан кушимча зарар куришлари мумкин. Кимматли когозлар олди-сотдиси жараёнида 


92 
юзага чикадиган рискнинг бу гурухи «Зарарларни коплашни камайтириш риски» деб 
номланади. 
Кимматли когозлар олди-сотдиси жараёнида юзага чикадиган рискларнинг кейинги 
гурухининг манбаи булиб, кимматли когозлар олди-сотдиси битими буйича хисоб-
китобларни амалга оширилишидаги кимматли когозларни етказиб бериш ва кимматли 
когозлар буйича туловни амалга оширилиш муддатларини турлича эканлиги билан боглик 
рискдир. Бу холатда савдо битими иштирокчилари битим шартномаси асосида унга 
юклатилган мажбуриятларни у ёки бошка сабабларга асосан, яъни иштирокчиларни 
банкротлик холати, сотувчида етарли микдордаги кимматли когозларни белгиланган 
муддатда мавжуд эмаслиги, харид этилган кимматли когозлар учун туловни вактинча 
йуклиги каби абъектив сабаблар натижасида битим юзасидан хисоб-китоб мажбуриятларини 
вактинча бажармаслиги юзага чикади. Бунинг натижасида битим шартномасининг 
иштирокчиларидан бири тугридан-тугри зарар куриб колиши эхтимоли юзага чикади. 
Кимматли когозлар олди-сотдиси жараёниди юзага чикадиган рискнинг бу гурухи «Карзнинг 
асосий улушини йукотиш билан боглик риск» деб номланади. 
Кимматли когозлар олди-сотдисида юзага келадиган рискларнинг учинчи гурухи эса 
биз юкорида таъкидлаб утган сабаблар натижасида юзага келиши мумкин. Бу холат баъзи 
холатларда кимматли когозлар олди-сотдиси битимининг иштирокчиларидан бирини туловга 
кобилиятлиги мавжудлигига карамай туловни уз вактида амалга оширилмаслиги натижасида 
иккинчи иштирокчи маълум микдордаги зарарни куриб колиши билан хусусиятланади. 
Ушбу холатда, кимматли когозлар олди-сотдиси буйича битим иштирокчилари ушбу битим 
буйича хисоб-китобларни амалга ошириш баъзи субъектив сабабларга асосан кечрок 
муддатда амалга оширилади. Бу ерда албатта кимматли когозлар олди-сотдиси битими 
буйича хисоб китоблар кейинги муддатда амалга оширилади. Лекин бу ерда етказилиб 
берувчи кимматли когозлар буйича учинчи шахслардан мажбурияти мавжуд сотувчи 
кушимча зарар куриши мумкин. Кимматли когозлар олди-сотдисида узаро туловсизлик 
занжири юзага келади. Бу холатда керакли пул микдорини етказиб берган харидор узига 
керакли кимматли когозларни уз муддатида ололмаса, бундай харидор учун ёки бошка 
шахслардан кимматли когозларни вактинча карзга олиши ёки қўшимча маблаг сарфлаб 
кимматли когозларни етказиб бериш мажбуриятини бажариш учун етарли микдордаги 
кимматли когозларни учинчи шахслардан сотиб олади. Агарда кимматли когозлар олди-
сотдисида сотувчи узи етказиб берган кимматли когозлари учун маблагни ола олмаса, у 
учинчи шахслардан олган кимматли когозлар учун туловни бошка шахслардан карз олиб 
тулайди. Бу юкоридаги икки холатда хам кимматли когозлар олди-сотдиси учун хисобни 
амалга оширишда харидор хам сотувчи кушимча маблаг жалб этишда кушимча харажат 
килади. Бу рисклар иктисодий адабиётда «Ликвидлик риски» деб номланади. 
Кимматли когозлар бозорида хисоб-китобларни уз хисобидан олиб бораётган 
инвестиция институтлари биз юкорида таъкидлаб утган уч хил рисклардан факатгина 
биттасини, яъни «Карзнинг асосий улушини йукотиш билан боглик рискни» олдини 
олишлари мумкин. Бу рискка кимматли когозлар олди-сотдисида «Туловга асосан етказиб 
беришлик» тамойили кулланиши билан амалга оширилади. Бу тамойилга асосан кимматли 
когозлар олди-сотдисида тулов ва кимматли когозларни етказиб беришлик бир вактнинг 
узида амалга оширилади ёки маблаг йуклиги ва кимматли когозлар микдори кам холатларда 
ушбу битим умуман амалга оширилмайди. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish