хоқоннинг (681-691-йй.) маслаҳатчи саркарда Тўнюқуққа аталган ва 712-716
йиллари ёзилган. 1897- йили рус олими Д.А.Клеменц (1848-1914) ва
унинг
хотини Елизавета Клеменцлар тарафидан очилган, В.В.Радлов (1899 й.),
В.Томсен (1922 й.), Х.Шедер (1924 й.), Д.Росс (1930 й.) ҳамда Г.Айдаров
(1971) тарафидан яхши ўрганилган ва матни немисча, данияча, инглизча ва
русча таржималари билан чоп этилган. Обида Ғ.А.Абдураҳмонов ҳамда
А.Рустамов томонидан ўзбек тилига қисқача таржима қилинган (1982 й.).
Кул тегин битиги. Билга хоқоннинг (716-734 йй.) иниси Кул тегин (731-
йили вафот этган) шарафига ёзилган. Мўғулистоннинг Кошо Цайдан
водийсида Кўкшин Ўрхун дарёси бўйидан рус археолог
ва этнограф олими
Н.М.Ядринцев (1842-1894 йй.) томонидан 1889 йили топилган.
Битик В.В.Радлов (1891 й.), А.Хейкел (1892 й.), В.Томсен (1896 й.),
П.М.Мелиоранский (1897 й.), Х.Шедер (1924 й.), С.Е.Малов (1951 й.),
Г.Айдаров (1971 й.)лар томонидан немисча, французча, русча таржималарда
чоп этилган. Ғ.А.Абдураҳмонов ва А.Рустамов томонидан ўзбек тилига
қилинган қисқача таржимаси (1982 й.) ҳам бор.
Билга хоқон битиги. Кул тегин битигидан 1 км жануби-ғарбда -
Кўкшин Ўрхун дарёси ҳавзасида топилган бу обида 735 йили битилган. Уни
В.В.Радлов, С.Е.Малов, П.М.Мелиоранский ва В.Томсен томонидан
ўрганилган ва чоп этилган.
Онгин битиги Мўғулистоннинг Кошо Цайдан водийсидан топилган ва
кимга аталганлиги аниқ маълум эмас. Баъзи фикрларга қараганда, юқорида
тилга олинган Элтариш хоқон ва унинг хотини
Элбийга хотун шарафига
қўйилган (735 й.), бошқа фикрга кўра Қопағон хоқонга (691-716-йй.), яна бир
маълумотга (Ж.Клоссон) қараганда Билга хоқоннинг ҳарбий бошлиқларидан
Алп Элетмиш (тахминан 731 йилда ўлган) шарафига қўйилган.
Обида 1892 йили В.В.Радлов тарафидан (эстомпажи) ва 1957 йили
Ж.Клосон томонидан (инглизча таржимаси ва тадқиқот билан нашр
қилинган.
Булардан ташқари, Қарабалсағун шаҳри (Улан-Батордан тахминан 400
км жанубда жойлашган қадимий шаҳар) харобаларидан, Хайто Тамир,
Чўйрен, Бейшин-Удзур, Баян-Хўнгур ва бошқа жойлардан топилган ёзувлар
ҳам муҳимдир.
Олтойдан
топилган битиклардан Чориш, Катанди дарёлари, Қўшоғоч
ҳамда тоғли ноҳияларидан топилган битикларни айтиб ўтиш мумкин. Булар
Ўрхун-Енисей битикларидан фврқли ўлароқ, этнографик материалга бойдир.
Олтойдан топилган ёзувлар П.М.Мелиоранский, Э.Р.Тенишев, А.К.Боровков,
К.Сейдакматов, В.М.Наделяев ҳамда Д.Д.Васильев томонидан эълон
қилинган.
Шарқий Туркистондан топилган битиклар орасида Турфон воҳасидаги
ғорларга жойлашган ибодатхона деворларига ёзилган битиклар алоҳида ўрин
тутади. Битиклар В.Томсен тарафидан чоп қилинган.
Қозоғистон ҳамда Қирғизистонда топилган битиклар (асримизнинг 60-
70-
йилларида топилган) ҳали чуқур ўрганилмаган. Булар орасида Талас
воҳасидаги (Айритом, Тераксой, Қулонсой, Толдиқўрғон, Уржор, Сирдарё,
Ила, Олма Ота, Толғар, Тинбас ва ҳоказо) топилган битиклар муҳим илмий
аҳамият касб этади.
Қозоғистон ҳамда Қирғизистон ҳудудидан
топилган битикларнинг
баъзилари С.Содиқов, М.Е.Массон, А.Н.Бернштам, А.С.Оманжолов,
Г.Мусабоев, Ч. Жумағулов ҳамда Г.Карағуловалар томонидан эълон
қилинган.
Қадимий турк руник ёзувлари (асосан сопол идишларга ёзилган)
Фарғона, Олой водийси ҳамда Жанубий Ўзбекистон ва Тожикистон
ҳудудидан,
яъни Бекобод, Исфара, Марғилон, Фарғона, Андижон, Қувасой,
Ўш, Ўзганд, Кофирниҳон, шунингдек Сўғддан ҳам топилган ва
А.Н.Бернштам,
Б.А.Литвинский,
В.А.Булатова,
Э.Р.Тенишев,
Ю.А.Заднепровский тарафидан ўрганилган.
Умуман, қадимий турк руник ёзувлари халқимиз тарихини ёритишда
жуда қимматли манбадир.
Do'stlaringiz bilan baham: