Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

 
5.2. Қадимги Турк манбалари 
Қадимги Турк манбалари орасида XVII асрда Сибирь ҳамда 
Мўғилистонда, Олтой ҳамда Ўзбекистонда топилган руний битиклар 
алоҳида қийматга эга. Бу ёзувларнинг етти гуруҳи – Лена – Байкалбўйи 
битиклари, Енисей, Мўғулистон, Олтой, Шарқий Туркистон, Ўрта Осиё 
битиклари маълум. Бу битиклар Ўзбекистон халқларининг араблар истилоси 
арафасидаги ижтимоий-сиёсий ҳамда маданий ҳаётини ўрганишга ёрдам 
беради. 
5.2.1. Енисей битиклари 
Енисей битиклари машҳур рус хариташунос олими С.У.Ремезов 
(тахминан 1642-1720-йй.) тарафидан ХVII аср охирида Енисей ҳавзаси 
(ҳозирги Хакас автоном вилоятига қарайди) топилган. Ундан кейин бу ҳақда 
швкциялик ҳарбий асир Ф.Страленберг (Табберт) маълумот беради. У 
Енисей ҳавзасидаги қабртошлардан тошга ўйиб ёзилган нотаниш хатларни 
топган. Бу ёзув ҳақидаги маълумотлар биринчи марта ўтган асрнинг биринчи 
чорагида “Cибирский вестник” журналида эълон қилинди. 1889 йили фмн 
олимлари Енисейдан топилган ёзма ёдгорликлар харитасини туздилар. 
5.2.2. Мўғулистондан топилган битиклар 
Мўғулистондан топилган битиклар орасида Тўнюқуқ, Кул тегин, Билга 
хоқон ва Онгин муҳим ўрин тутадилар. 
Тўнюқуқ битиги Улан-Батордан 66 км жануби-шарқда, Баин Цокто 
манзилида жойлашган ва иккинчи турк хоқонлигининг асосчиси Элтариш 


хоқоннинг (681-691-йй.) маслаҳатчи саркарда Тўнюқуққа аталган ва 712-716 
йиллари ёзилган. 1897- йили рус олими Д.А.Клеменц (1848-1914) ва унинг 
хотини Елизавета Клеменцлар тарафидан очилган, В.В.Радлов (1899 й.), 
В.Томсен (1922 й.), Х.Шедер (1924 й.), Д.Росс (1930 й.) ҳамда Г.Айдаров 
(1971) тарафидан яхши ўрганилган ва матни немисча, данияча, инглизча ва 
русча таржималари билан чоп этилган. Обида Ғ.А.Абдураҳмонов ҳамда 
А.Рустамов томонидан ўзбек тилига қисқача таржима қилинган (1982 й.). 
Кул тегин битиги. Билга хоқоннинг (716-734 йй.) иниси Кул тегин (731- 
йили вафот этган) шарафига ёзилган. Мўғулистоннинг Кошо Цайдан 
водийсида Кўкшин Ўрхун дарёси бўйидан рус археолог ва этнограф олими 
Н.М.Ядринцев (1842-1894 йй.) томонидан 1889 йили топилган. 
Битик В.В.Радлов (1891 й.), А.Хейкел (1892 й.), В.Томсен (1896 й.), 
П.М.Мелиоранский (1897 й.), Х.Шедер (1924 й.), С.Е.Малов (1951 й.), 
Г.Айдаров (1971 й.)лар томонидан немисча, французча, русча таржималарда 
чоп этилган. Ғ.А.Абдураҳмонов ва А.Рустамов томонидан ўзбек тилига 
қилинган қисқача таржимаси (1982 й.) ҳам бор. 
Билга хоқон битиги. Кул тегин битигидан 1 км жануби-ғарбда - 
Кўкшин Ўрхун дарёси ҳавзасида топилган бу обида 735 йили битилган. Уни 
В.В.Радлов, С.Е.Малов, П.М.Мелиоранский ва В.Томсен томонидан 
ўрганилган ва чоп этилган. 
Онгин битиги Мўғулистоннинг Кошо Цайдан водийсидан топилган ва 
кимга аталганлиги аниқ маълум эмас. Баъзи фикрларга қараганда, юқорида 
тилга олинган Элтариш хоқон ва унинг хотини Элбийга хотун шарафига 
қўйилган (735 й.), бошқа фикрга кўра Қопағон хоқонга (691-716-йй.), яна бир 
маълумотга (Ж.Клоссон) қараганда Билга хоқоннинг ҳарбий бошлиқларидан 
Алп Элетмиш (тахминан 731 йилда ўлган) шарафига қўйилган. 
Обида 1892 йили В.В.Радлов тарафидан (эстомпажи) ва 1957 йили 
Ж.Клосон томонидан (инглизча таржимаси ва тадқиқот билан нашр 
қилинган.
Булардан ташқари, Қарабалсағун шаҳри (Улан-Батордан тахминан 400 
км жанубда жойлашган қадимий шаҳар) харобаларидан, Хайто Тамир, 
Чўйрен, Бейшин-Удзур, Баян-Хўнгур ва бошқа жойлардан топилган ёзувлар 
ҳам муҳимдир. 
Олтойдан топилган битиклардан Чориш, Катанди дарёлари, Қўшоғоч 
ҳамда тоғли ноҳияларидан топилган битикларни айтиб ўтиш мумкин. Булар 
Ўрхун-Енисей битикларидан фврқли ўлароқ, этнографик материалга бойдир. 
Олтойдан топилган ёзувлар П.М.Мелиоранский, Э.Р.Тенишев, А.К.Боровков, 
К.Сейдакматов, В.М.Наделяев ҳамда Д.Д.Васильев томонидан эълон 
қилинган. 
Шарқий Туркистондан топилган битиклар орасида Турфон воҳасидаги 
ғорларга жойлашган ибодатхона деворларига ёзилган битиклар алоҳида ўрин 
тутади. Битиклар В.Томсен тарафидан чоп қилинган. 
Қозоғистон ҳамда Қирғизистонда топилган битиклар (асримизнинг 60-
70- 
йилларида топилган) ҳали чуқур ўрганилмаган. Булар орасида Талас 
воҳасидаги (Айритом, Тераксой, Қулонсой, Толдиқўрғон, Уржор, Сирдарё, 


Ила, Олма Ота, Толғар, Тинбас ва ҳоказо) топилган битиклар муҳим илмий 
аҳамият касб этади. 
Қозоғистон ҳамда Қирғизистон ҳудудидан топилган битикларнинг 
баъзилари С.Содиқов, М.Е.Массон, А.Н.Бернштам, А.С.Оманжолов, 
Г.Мусабоев, Ч. Жумағулов ҳамда Г.Карағуловалар томонидан эълон 
қилинган. 
Қадимий турк руник ёзувлари (асосан сопол идишларга ёзилган) 
Фарғона, Олой водийси ҳамда Жанубий Ўзбекистон ва Тожикистон 
ҳудудидан, яъни Бекобод, Исфара, Марғилон, Фарғона, Андижон, Қувасой, 
Ўш, Ўзганд, Кофирниҳон, шунингдек Сўғддан ҳам топилган ва 
А.Н.Бернштам, 
Б.А.Литвинский, 
В.А.Булатова, 
Э.Р.Тенишев, 
Ю.А.Заднепровский тарафидан ўрганилган. 
Умуман, қадимий турк руник ёзувлари халқимиз тарихини ёритишда 
жуда қимматли манбадир. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish