20.7. ВИТАМИНД – НИНГБУЙРАКДАГИКАТОБОЛИЗМИ Инсонда витамин Д нинг асосий манбайи бўлиб, терида ультрабинафша нурлар
таъсирида 7-дегидрохолестириндан ҳосил бўлувчи витамин Д
3
(
холекальциферол)
ҳисобланади. Терининг ҳар бир сантиметр квадрат нурланган сатхини 0,24 н/мольгача
чала витамин Д
3
ҳосил қилиши мумкин. У эса ўз-ўзидан ҳарорат изомеризациясига
учраб витамин Д
3
га айланади ва қон зардобидаги Д-витаминни боғловчи глобулин
билан бирикади. Витамин Д
3
ни оқсил билан ҳосил қилган комплекс қон орқали
жигарда етказилади, бу органда витамин Д
3
25-
нчи карбон атоми бўйича
гидроксидланади ва плазманинг асосий витамин шаклини -25-он-Д
3
ни ҳосил қилади.
Ўз навбатида шу модда қон билан буйракларга етказиб, у ерда яна гидроксидланишга
учрайди ва 1,25 (ОН)
2
-
Д
3
ёки 24-25-(ОН)
2
-
Д
3
шаклига айланади. Организм учун
экзоген витамин Д нинг асосий манбаи сутдир. Болаларнинг витамин Д-га бўлган
талаби 400 ЕД, катталарнинг талаби эса 70 ЕД тенг.
Витамин Д-нинг биологик таъсири. 1. Ичакда кальций ва фосфорни транспорт
жараёни. Ичакда кальцийнинг сўрилиши электро-кимёвий градиентга қарши фаол
транспорт ҳисобига бажарилади. Эҳтимол витамин 1,25-(ОН)
2
-
Д
3
ичак бўшлиғига юз
ўгирган мембраналарнинг фосфолипид таркибини ўзгартирса керак ва шу йўл билан
кальцийни транспортини юргазиб юборади. Авитаминоз Д-ли хасталикларда, овқат
таркибида витаминД-нинг меъёрида бўлишига қарамай унинг ичакларда сўрилиши
пасаяди. Витамин Д етишмаганда эса ичакда фосфатларнинг транспорти ҳам камаяди.
Бундай ҳолда касалларга витамин 1,25-(ОН)
2
–
Д
3
ва кальцийни юбориш 12-бармоқли,
ингичка ва ёнбош ичакларда фосфатларнинг сўрилишини кучайтиради.
2.
Буйракларда кальций ва фосфорни транспорт жараёни. Витамин Д
3
найчаларда кальций ва фосфатларнинг реабсорбциясини рағбатлантиради.
3.
Суякларнинг минералланиши. Суякларнинг минералланиши қон зардобида
кальций ва фосфорнинг миқдорини кўпайиши билан боғлиқдир. Бундай ҳолат ўз
навбатида кальций ва фосфорни ичакда сўрилишига, витамин Д
3
ёки унинг
метаболитлари тоғай ва суяк тўқимасининг минераллашишини тўғридан-тўғри
назорат қилиши мумкин. Суякларнинг шикастланиши (болаларнинг ўсиш даврида
рахитни пайдо бўлиши ва катта ёшлиларда остемаляция касаллигини юзага келиши
витамин Д
3
га хос аломат ҳисобланади). Рахит касаллигидаги суяк патологиясида
кальцийни тўпланишини бузилиши ва эпифизар тоғайларининг сўрилиб кетиши,
шунингдек суяк эпифизар қисмини янгидан ҳосил бўлиш қобилиятини йўқолиши
билан бирга остеоид ёки суяк матрикси (она тўқима) минерализацияланмаган
метафизар қисмининг ўсиб кетиши киради. Скелетнинг ўсиши тугаллангандан сўнг
пайдо бўладиган остеомаляция эса суякларнинг минералланишининг бузилиши билан
ифодаланади.