Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
 
Ортирилган иммун гемолитик анемиялар 
Иммун анемиялар антителолар таъсиридан эритроцитларнинг шикастланиши 
ва парчаланиши (гемолизи) билан боғлик. Иммун гемолитик анемияларнинг бир неча 
гуруҳлари фарқланади. Булар гетеро-, изо-, транс-, ва аутоиммун анемиялардир. 
Гетероиммун гемолитик анемияларда дори моддалари, вируслар, микроблар 
таъсирида инсоннинг эритроцитларини антигенлик ҳусусияти ўзгариб, ўз 


313 
эритроцитларига қарши антителолар ҳосил бўлади. Трансиммун гемолитик анемия 
ҳомила организмига аутоиммун гемолитик анемия билан хасталанган онасининг 
антителолари ўтиши оқибатида пайдо бўлади. Агар онанинг ва ҳомиланинг 
эритроцитлари умумий антигенга эга бўлса, у вақтда она организмида шуларга қарши 
антителолар ҳосил бўлади ва болада гемолитик анемия пайдо бўлади. Аутоиммун 
гемолитик анемия инсон қонида ўзининг эритроцитларини ўзгармаган антигенига 
қарши антителоларнинг тўпланиши билан ифодаланади. Изоиммун гемолитик 
анемияларда бола организмига антителолар ташқаридан киради ва гемолиз чақиради. 
Масалан, АВО системаси бўйича қон қуйганда донор эритроцитларини парчаланиши, 
реципиентнинг антителолари таъсирида бўлиши мумкин, ёки шундай ҳолат янги 
туғилган чақалоқларнинг гемолитик касаллигида кузатилади.
Чақалоқларнинг гемолитик касаллиги 
Чақалоқларнинг 
гемолитик 
касаллиги, 
гўдаклик 
даврининг 
оғир 
касалликларидан бири бўлиб, ҳомиланинг эритроцитларида резус омил номли кучли 
антигеннинг мавжудлиги билан боғлиқ. Ҳомиланинг эритроцитларида резус омили 
ҳомила тараққиётининг 3-
ЧИ 
ойларида инг қонига ўта бошлайди ва унда маҳсус 
антирезус антителолар ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.
Чақалоқларнинг гемолитик касаллигининг патогенезини қуйидагича тасаввур 
килинади. Резус манфий аёлни резус мусбат эмбрион билан ҳомиладорлигида она 
билан бола ўртасида резус (ихтилоф) қовушмаслик пайдо бўлади. Она организми 
иммунизацияланади, ва антирезус-антителолар ҳосил қила бошлайди, антителолар 
плацента орқали ҳомила қонига ўтади, ҳамда унинг эритроцитларини 
агглютинацияга, сўнг эса гемолизга учратади. Плацентанинг ҳар хил 
шикастланишлари ва резус-антителоларни ҳомила организмига ўтишини 
осонлаштиради. Шуни айтиш керакки, иммун ихтилоф кўпинча такрорий 
ҳомиладорликларда пайдо бўлади, чунки бундан аввалги ҳомиладорликларда аёл 
организми сенсибилизацияланади. Аёлларга, резус омилни эътиборга олинмай 
такрорий қўйилган қон ҳам, гемолитик касалликни шаклланишига маълум даражада 
таъсир кўрсатади. Гемолитик касалликда, эритроцитларни гемолизи у билан алоқадор 
гипоксиядан ташқари, билирубин алмашинувининг бузилиши ҳам катта аҳамиятга эга 
ва чақалоқнинг ҳолати (касалликнинг оғир-енгиллик даражаси) унинг қонидаги 
тескари билирубинемияга жуда ҳам боғлиқдир. Боғланмаган билирубин қатор токсик 
ҳусусиятларга эга: у нафас ферментларини ингибитори (бўғувчиси) ҳисобланадилар 
ва шу туфайли тўқималар нафасини пасайтиради, шунинг учун уни тўқималар заҳари 
деб юритилади. Бу билирубин, липоидларда эриш қобилиятига эга, шу туфайли ёғли 
бирикмаларга бой бош мия, жигар, буйрак усти бези каби тўқималарни кучли 
шикастланиши кузатилади.
Чақалоқларнинг гемолитик касаллиги фақат резус ихтилоф туфайли бўлмай, 
балки қоннинг АВО системасининг омиллари ёки бошқа антиген омилларнинг 
қовушмаслигидан ҳам келиб чиқиши мумкин.
Даволашнинг самарали усули, чақалоқ организмидан антителоларни ва 
боғланмаган билирубинни тезлик билан камайтириш ҳисобланади. Бу мақсадга 
эришиш учун унинг қонини алмаштиришга йўналган, қон трансфузияси бажарилади.
Резус ихтилофли гемолитик анемиянинг олдини олишда (профилактикаси), 
ҳозирги замон тиббиёти эришган ютуқлардан бири, иммун профилактика усули 
ҳисобланади. Бу усулга кўра резус манфий аёлга резус мусбат бола туғган замон 
анти-Д-иммуноглобулин юбориш тавсия қилинади.

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish