The innovative methods in teaching foreign languages: the role of skill and translation in teaching namangan, uzbekistan



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/132
Sana25.02.2022
Hajmi3,61 Mb.
#277105
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   132
Bog'liq
the innovative methods 1 anjuman 1

ЎзДЖТУ ф.ф.д., проф. Ж.А. Ёқубов 
ТУРЛИ ТИЗИМЛИ ТИЛЛАРДА “Муҳаббат-Amour” 
КАТЕГОРИЯСИНИНГ СЕМАНТИК ВА ДЕРИВАЦИОН 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
Жаҳон тилшунослигида ҳозирги кунда инсон нутқининг қай тарзда 
шаклланиши ва унинг реал қўлланиши масаласи долзарб бўлиб турибди. Бунда 
асосий эътибор тил системасининг нутқда қўлланилиши ва бу жараёнда 
жумланинг, жумлалар мажмуасининг нутқий занжир воқеаланишидаги 
аҳамиятини ўрганиш масаласига қаратилмоқда (Турниёзов, 2004, 44). Бунинг 
сабаби шундаки, ҳозирги тилшуносликнинг асосий муаммолардан бири тил 
билан нутқнинг ўзаро муносабатини ўрганишдан иборатдир. Мазкур муаммо 
талқини барча лингвистик назарияларга асос бўлади. Буни синтактик 
назарияларда, айниқса, функционал-синтактик деривацияларда аниқроқ 
кўрамиз. 
Маълумки, синтактик деривация назарияси тилшуносликда лексик 
деривациясидан анча кейин асосланди. Бу назария биринчи бўлиб Прага 
тилшунослик мактаби намояндиларидан бири Ежи Курилович томонидан 
илмий истеъмолга киритилди. Е. Куриловичнинг “Лексик деривация ва 
синтактик деривация” деб аталувчи мақоласи 1962 йилда рус тилига таржима 
қилингандан кейин рус олимларида ҳам бу масалага катта қизиқиш уйғонди ва 
бирин-кетин илмий ишлари вужудга кела бошлади. Бунга Л.Н. Мурзиннинг 
“Синтактик деривация” номли докторлик диссертацияси, И.П. Распопов, 
Е.Кубрякова, В.С. Храковский ва бошқа тилшуносларнинг илмий мақолалари 
илмий мақолалари мисол бўла олади. Шундан сўнг, 1986 йилда ўзбек 
тилшуноси Н.Қ. Турниёзовнинг ҳам “Ҳозирги ўзбек тилида гипотактик 
қурилмаларнинг 
синтактик 
деривацияси” 
мавзусидаги 
докторлик 
диссертацияси Москвадаги Тилшунослик институтида ҳимоя қилинди. 
Ҳозирги кунда эса профессор Н.Қ. Турниёзов раҳбарлигида Самарқанд 
дериватология мактаби олимларининг лексик ва синтактик деривация 
йўналиши бўйича олиб бораётган илмий изланишлари таҳсинга сазовардир. 


43
Айтиш лозимки, синтактик деривация бобида тилшунослар фикрлари 
муштарак эмас. Е. Курилович синтактик деривация деганда, муайян бир 
синтактик структур асосида иккинчи синтактик структуранинг шаклланишини 
тушунса, В.С. Храковский маълум бир синтактик структуранинг шаклий 
кенгайишини тушунади. 
Ўзбек тилшунослигида синтактик деривация профессор Н.Турниёзов ва 
унинг шогирдлари томонидан маълум бир таянч структура замирида 
шаклланган ҳар қандай ҳосила қурилма тарзида изоҳланмоқда. Биз ҳам 
профессор Н.Қ. Турниёзов раҳбарлигидаги Самарқанд дериватология мактаби 
олимлари фикрига қўшиламиз.
Ушбу мактаб вакиллари таъкидлайдики, тилшунослар фикрларида айрим 
тафовутлар бўлишидан қатъи назар, дериватологияда деривациянинг барча 
турлари учун бир хил терминлар қўлланмоқда. Булар қуйидагилар: операнд – 
дериватнинг(ҳосиланинг) таркибий қисми, дериват – деривациянинг маҳсули 
(ҳосила), оператор – деривацияни вужудга келтирувчи восита. 
Синтактик деривациянинг маҳсули саналувчи дериват турли шаклларда: 
сўз бирикмаси, гап. Мураккаб синтактик қурилма, абзац ва ҳатто макроматн 
тарзида бўлиши мумкин. Дериватнинг мазкур шаклларининг барчаси ҳам 
синтактик структураларни тақозо этади.
Мазкур мақоламизда биз синтактик деривацияларда “муҳаббат” 
категориясининг 
ифодаланиши 
мавзусида 
фикр 
юритамиз. 
Ушбу 
мақоламизнинг моҳиятини янада очиш учун биз бир оз концепт ва категория 
тушунчаларининг тилшуносликда қўлланишига доир баъзи мулоҳазаларимизни 
айтиб ўтиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. 
Лингвистикада 
олимлар 
томонидан 
категория 
ва 
концепт 
тушунчаларига бўлган муносабат турлича, чунки ушбу масала бўйича 
тилшунослар аниқ бир фикрга келиши муаммо бўлиб қолмоқда.
Гап шундаки, концепт ва категория, концепт ва маъно, концепт ва 
тушунча, концепт ва концептуал доира каби тушунчаларнинг қўлланинишини 
чегаралаш ва уларга аниқлик киритиш шу куннинг долзарб масалаларида 
бири бўлиб турибди. Бу ҳолат эса бизга бир оз ўйлашимизга, мантиқан 
фикрлашимизга тўғри келади, чунки муҳаббат, оила, вақт, Аёл, 
гуллар(атиргул, чиннигул, лола, райхон, бинафша, бойчечак, мойчечак, 
орхидея, нилуфар, каала, раногул), ранг, баҳолаш тушунчалари концептми ёки 
категориями деган савол кун тартибида долзарб масалалардан бири 
ҳисобланади. 
Лингвистикада категория ва концептлар орасидаги хусусиятларни 
ўрганиш алоҳида касб этади. Чунки бу икки тушунча инсон онгида 
тафаккурида ҳосил бўлади ва мантиқий гап структурасини ташкил қилиб, 
турли хил маънолар мажмуасини ифодалайди. Категориялар инсоннинг 
ақлий фаолиятини умумлаштириб, кўпроқ асосий фикрлар мажмуасини 
англатса, концептлар турли хил маъноларни бирлаштиради. Биз қанчалик 
юқорига, яъни “конкрет ” ва “абстракт” томон ҳаракат қилсак, шунчалик 
концептдан категорияга ўтиш жараёни юз беради. Ҳамма концептлар тилда 
вербализация орқали юзага келса, унда категориялар тилда аниқ белгиланган 


44
воситалар билан ифодаланиши мустаҳкамланган бўлмайди. Концепт ва 
категориялар орасидаги ўхшашлик ва ноўхшашлик семантик хусусиятлар 
қуйидагилар: А) Концепт ва категория турли хил тил ходисаси. Концепт 
тафаккур доирасига кириб, билимлар мажмуасини, яъни инсон онгидаги 
ментал лексиконни, коцептуал системани ва тил фаолиятини ифодалайди. 
Категория ҳам тафаккур доирасига киради, аммо у тил бўлагини акс 
эттирмасдан, балки у гуруҳларни, яъни тажриба рубрикасини ва объектлар 
мажмуасини билдиради. В) Концепт ва категория ўзаро ўхшаш тушунчаларни 
англатади. С) Концепт ва категория ўзаро кесишадиган тушунчалар. Концепт 
ва категориялар орасидаги фарқ абсолют эмас, фақат улар ментал ходисалар 
(структуралар). 
Улар 
орасидаги 
фарқ 
шундаки, 
биринчидан,
экстенсионалнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ( экстенсионал категорияга 
эга, концептда эса бундай хусусият йўқ), иккинчидан, интенсионал тип. 
Интенсионал концепт ўзининг менталь структураси билан фарқ қилади. 
Интенсионал категория эса белгилар мажмуасини ташкил қилади. Масалан, 
интенсионал категорияга “қушлар” категориясини олсак. Профессор Шаҳриёр 
Сафаровнинг “Когнитив тилшунослик”(2006) китобининг 57 бетида 
“Қушлар” категориясига жуда яхши мисоллар берилган. Ш. Сафаров 
қушларни категорияларга ажратган: қораялоқ, чумчуқ, каптар, тўти, страус. 
Уларнинг белгилари: тухум қўйиш, икки қанотли, икки оёқли, патли, уча 
олиши, куйлаши( чиркиллаши), калта дум, қизил кўкрак. 
Юқоридаги лисоний бирликлардан кўринадики, концепт турли хил 
объектларни бирлаштирса, категория бир хил объектларни умумлаштиради. 
Масалан, Мукофотлаш(тақдирлаш ва ҳ.к.). Бу категория турли хил 
белгиларни акс эттириб, бир хил объектни ўз ичига олади. Жумладан: 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish