Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet376/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   372   373   374   375   376   377   378   379   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

867 - САВОЛ
ДАВЛАТ ГРАНТЛАРИ ДЕГАНДА НИМА-
НИ ТУШУНАСИЗ? 
ЖАВОБ: Давлат грантлари – бу талабаларнинг ўқиши учун 
зарур бўлган ҳужжатларни давлат ўз зиммасига олиш имконияти. 
КЎРСАТМА: Грантлар ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишида олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжлардан 
келиб чиқиб белгиланади. 
868 - САВОЛ: 
ДАВЛАТ СТАНДАРТЛАРИ ДЕГАНДА 
НИМАНИ ТУШУНАСИЗ? 
ЖАВОБ: Давлат стандартлари деганда таълимнинг зарур ва 
етарли даражаси ва ўқув юкламалар ҳажмига қўйиладиган асосий 
давлат талабларини белгилаб берувчи мезон тушунилади. 
КЎРСАТМА: Тадқиқот ишларини олиб боришда қайси фан 
ютуқларидан фойдаланишни режалаштирсангиз, ўша фанга 


549 
тегишли давлат меъёрий ҳужжатлари ҳамда ўша фан мақсад-
вазифалари эътиборингизда бўлсин ва улар ишингиз натижасини 
баҳолашда ҳамда айниқса илмий тадқиқот ишининг методологик 
асосларини ёритишда жуда қўл келади. 
869 - САВОЛ: 
ДАЛИЛ ДЕГАНДА НИМАНИ ТУШУНА-
СИЗ? 
ЖАВОБ: Далил деганда билим олишда исботлаш мантиғи ва 
қоидаларидан фойдаланиш маҳоратлари тушунилади. 
КЎРСАТМА: Илмий тадқиқот ишида фикрларни (тушунча, 
билим, қоида, қонун, қонуният ва шу кабиларни) далиллашда исбот 
методидан фойдаланган маъқул. Бунга сабаб исбот методи: исбот 
усулини танлаш; зарур ва етарли далилларни саралаш; хулосаларни 
таърифлаш (қарши усул, классификация); сабаб – оқибат 
алоқаларини аниқлаш; исбот, фикр, алгоритм, чизма, модель ва 
бошқа хил натижаларни белгили расмийлаштиришларни ўз ичига 
олади. 
870 - САВОЛ: 
ДАСТЛАБКИ НАТИЖАЛАР ДЕГАНДА 
НИМАНИ ТУШУНАСИЗ? 
ЖАВОБ: Дастлабки натижалар қуйидагилардан иборат бўлади: 

тадқиқот объекти ҳақидаги маълумотлар; 

мавзу долзарблигини асословчи маълумотлар; 

ишчи гипотезани ифодалаш учун тайёрланган маълумотлар; 

мавзу бўйича йиғилган маълумотлар ва уларнинг таҳлилини 
тайёрлаш; 

адабиётлар асосида тайёрланган маълумотларни тизимларга 
ажратиш ва улардан тадқиқот жараёнида фойдаланишга кўрсатмалар 
тайёрлаш; 

тадқиқот объекти бўйича олинган маълумотлар ва воситаларни 
тадқиқотни олиб боришга қулай ҳолга келтириш учун керакли 
ҳужжатлар (бланкалар, қурилмалар, дастурлар, алгоритмлар ва шу 
кабилар)ни тайёрлаш; 

дастлабки натижалар бўйича ҳисоботлар ва тезис ёки 
реферат ёки мақолалар тайёрлаш ва ҳ.к. 


550 
КЎРСАТМА: Илмий тадқиқот ишининг дастлабки босқич-
ларида тадқиқот йўналиши, мавзу аниқлангандан кейин, унинг 
долзарблиги ва мақсад – вазифалари белгилаб олинади. Бу муаммо 
қўйилишидаги вазифаларни тадқиқотнинг методологик асоси 
ишчи фаразлар ёрдамида амалга оширилади ва шу тариқа илмий 
тадқиқот иши олиб борилиб, муайян босқичларни босиб ўтгандан 
кейин бирин - кетин натижалар қўлга киритила бошланади. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   372   373   374   375   376   377   378   379   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish