Microsoft Word chingiz aytmatov sohil yoqalab chopayotgan olapar ziyouz com doc



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/54
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#275814
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sohil yoqalab chopayotgan Olapar (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
3
Денгиз устидаги булутлар қирғоқдаги тепаликлар сари силжий бошлади. 
Денгизнинг худди ўша қисмида, Олапар кўлтиғига яқин ерда денгиз томон ярим орол 
шаклида қиялаб туртиб чиққан тепалик — қоя бўлиб, у олисдан қараганда ҳақиқатан ҳам соҳил 
бўйлаб чопиб бораётган каттакон олапар итни эслатарди. 
Ёнбағирларида у ер-бу ерда турли-туман буталар ўсиб, чакалакзорга айланиб кетган ва 
ёзнинг энг иссиқ кунларида ҳам бошидан қори аримаган қисми шалпайган каттакон қулоққа 
ўхшайдиган, «чотида» - сояда қолган пасткам жойида ҳам оқ қашқаси бўлган Олапар қояси 
денгиз томондан қараганда ҳам, ўрмондан қараганда ҳам олис-олислардан кўзга ташланиб 
туради. 
Мана шу Олапар кўрфазидан эрта тонг пайти қуёш икки терак бўйи кўтарилганда бир нивх 
қайиғи денгизга тушди. Қайиқда уч овчи билан бир бола бор эди. Ёшроқ ва норғулроқ икки 
йигит тўрт эшкакни эшиб боришарди. Қайиқ қуйруғида юзи қўнғир тус олган, озғин, кекирдаги 
туртиб чиққан, манглайи ва айниқса бўйинларини тарам-тарам ажин босган, қўллари ҳам йирик, 
суякдор панжа бўғинлари ёнғоқдай шишиб чиққан кекса овчи тамаки трубкасини сўрганича, 
рулни бошқариб борарди. Сочларига оқ оралаган, бутунлай оқ десаям бўлади. Қорайган юзида 
оқиш қошлари кўзга аниқ ташланарди. Чолнинг ёшланиб, қизарган кўзлари одатдагидай 
ҳамиша қисилган — умр бўйи қуёш нури тушиб кўзни қамаштирувчи сув юзига қарайвериб 
ўрганиб қолган, у кўрфазда қайиқни гўё кўр-кўрона ҳайдаётганга ўхшарди. Қайиқнинг нариги 
тумшуққинасида ўн бир-ўн икки ёшлардаги қора кўз бола суғурдай чўнкайиб ўтириб олган: 
аҳён-аҳёнда катталарга қараб қўяр, жони ичига сиғмасдан ўзини зўрға тутиб ўтирар, хўмрайиб 
ўтирган қарияни койитмаслик учун ҳадеб типирчилайверишдан ўзини тийиб турарди. 
Бола қаттиқ ҳаяжонда эди. Ҳаяжондан бурун катаклари керилган, юзидаги билинар-
билинмас сепкиллар сиртига тепиб чиқарди. Онаси ҳам шунақа, жуда хурсанд бўлиб кетса 
юзидаги сепкиллар бўртиб турарди. Боланинг ҳаяжонланишига сабаб бор эди. Бугунги ов 
болага аталган, боланинг денгиз билан биринчи марта эллашувига аталган эди-да! Шунинг учун 
Кириск суғурга ўхшаб дам уёққа, дам буёкка қизиқиб қарарди. Бола умрида биринчи марта 
чинакам овчилар билан очиқ денгизга чиқиши, уруғларига тегишли ростакам катта қайиқда, 
катта ўлжа олиш мақсадида чинакам катта овга чиқиши эди. Боланинг ўрнидан туриб кетгиси, 
эшкакчиларни тезроқ эшинглар, деб қистагиси, ўзи қўлига эшкак олгиси, кучининг борича 
эшиб, денгиз ҳайвонини овлагиси, катта ов бошланадиган оролларга тезроқ етгиси келарди. 
Лекин бу гўдакларча истаклар катталарга кулгили туюлиши мумкин эди. Шундан ҳадиксираб, 
бола иложи борича сир бермасликка ҳаракат қиларди. У бахтиёрлигини сира яширолмасди — 
қорамағиз таранг ёноқлари ял-ял ёнарди, ҳаммадан ҳам унинг чақнаб порлаб турган кўзларида 
қалбидаги қувонч ва ғурур сезилиб турарди. Олдинда денгиз, катта ов кутарди уни! 
Ўрхон бобо боланинг дилидагини сезарди. У қисиқ кўзлари билан денгиз уфқига боқар экан, 
шодлигини яширолмай тоқатсизланаётган боланинг руҳиятини ҳам сезиб турарди. Чолнинг 
кўзларида майинлик балқиди— эҳ, болалик экан-да. Бироқ у кулимсирашдан ўзини тийиш учун 
чала ёнган тамаки трубкасини босиб-босиб сўра бошлади. Мийиғидаги кулгини болага 
сездирмаслиги керак. Улар ораларида қайиқда ўтирган болани эрмак учун олиб кетаётганлари 
йўқ-ку, ахир. У чинакам денгиз овчиси бўлишга чоғланган. Бола бу ҳунарни денгизда бошлаб, 
качонлардир эҳтимол яна денгизда тутатар. Денгиз овчисининг қисмати шу: зеро денгиз овидан 
мушкулроқ ва хавфлироқ иш дунёда бўлмаса керак. Болаликдан ўрганиш керак бу ҳунарни. 
Шунинг учун ҳам эскилар «бола — бошдан, ҳунар ёшдан», деб бежиз айтишмаган. Яна 
деганларки, «Ёмон овчи йўлдошин йўлдан оздирар». Шундан аёнки, эркак одам рўзғор 
тебратиш учун болаликдан касб ўрганиши керак. Кирискка ҳам ҳунар ўрганиш вақти келди. 
Болани ўзлари билан бирга денгизга олиб чиқиш, уни овга ўргатиш вақти етди. 
Олапар қоясидаги Она балиқ жамоаси яшайдиган бутун қишлоқ аҳолиси бугунги ов сафари 
Кириск учун, бўлғуси овчи ва рўзғор бошлиғи Кириск учун уюштирилганини билишарди. 


Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса) 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish