20
Фасет тизимининг афзалликлари:
- катта хажмли классификацияни яратиш имконияти;
- гуруҳлашнинг мавжуд структурасини ўзгартирмасдан бутун
классификация тизимсини осонгина модификациялаш имконияти.
Фасет тизимсининг камчилиги - қурилишининг мураккаблиги, чунки
классификация аломатларининг хилма-хиллигини ҳисобга олиш зарур
бўлади.
2.3. Ахборот турларини унинг қайси сохага мансублигини
хисобга олган холда классификациялаш
Классификациянинг дескрипт ор т изими ахборот қидиришни
ташкил этиш, тезаурус (луғат) ларини киритишда дескрипторли (тавсифли)
классификация тизимсини ишлатиш самара беради, чунки бу классификация
тизимсининг тили ахборот объектини тавсифлайдиган табиий тилга яқин
келади.
Классификациянинг дескрипт ор мет одининг моҳият и
қуйидагича:
- маълум со ҳани ёки бир
жинсли объектлар мажмуини
тавсифловчи таянч сўзлар ёки сўз бирикмалари танланади. Бунда таянч
сўзлар ичида синонимлари бўлиши мумкин;
-танланган таянч сўзлар ва сўз бирикмалари нормаллаштирилади,
яъни синонимлар мажмуидан битта ёки бир нечта кўп ишлатиладигани
ажратиб олинади;
- дескрипторлар луғати, яъни нормаллаштириш натижасида ажратиб
олинган таянч сўзлар ва сўз бирикмалари луғати тузилади.
Ахборотни қидириш доирасини кенгайтириш мақсадида уч ҳил
боғланишлар ўрнатилади:
- синонимиқ таянч сўзларнинг қандайдир мажмуасини
синонимлар сифатида кўрсатиш;
- наслий - турлари бўйича объектларнинг қандайдир
синфини
кенгроқ синфга қўшиш;
- ассоциативлиқ умумий хусусиятларга эга бўлган
дескрипторларни бир - бирига боғлаш.
Мисол. Синоним боғланиш - талаба - ўқувчи, таълим олувчи.
Наслий турлари бўйича боғланиш - университет, факультет, кафедра.
Ассоциатив боғланиш
- талаба, назорат, профессор, аудитория.
21
Юқорида келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, ҳар қандай
классификация доимо нисбийдир. Бир
объектни турли аломатлар ва
мезонлар бўйича классификациялаш мумкин.
Кўпинча шундай вазият учрайдики, ташқи муҳит шарт-
шароитларига боғлиқ ҳолда объект турли классификация синфларига
тааллуқли бўлиши мумкин. Бу мулоҳазалар, айниқса,
ахборот турларини
унинг қайси соҳага мансублигини ҳисобга олган классификациялашда
долзарбдир. Чунки бундай классификация турли шароитларда,
турли
фойдаланувчилар томонидан турли мақсадларда ишлатиплиши мумкин.
Кириш йўли Ўзгармас Бирламчи Матнли Режали
Чиқиш йўли Ўзгарувчан Иккиламчи Графикали Ҳисоб
Ички Оралиқ
Оператив(жорий)
Ташқи Натижавий Меъёрий-
маълумотнома
4-расм. Фирма ахборотларининг классификацияси.
4-расмда
ташкилотда
(фирмада)
айланувчи
ахборот
классификацияси чизмаларидан бири келтирилган. Классификация 5 та
умумий аломатларга асосланган.
1.
Руй бериш жойи. Ушбу аломат бўйича ахборот кириш йўли,
чиқиш йўли, жойи,ички ва ташқи ахборотларга ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: