1 Ўзбекистон республикаси


  ОТМнинг факультети ўзининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда  факультет низомини ишлаб чиқади ва ўрнатилган тартибда тасдиқлайди



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/107
Sana25.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#275371
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   107
Bog'liq
1.2.-Normalar

126 
ОТМнинг факультети ўзининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда 
факультет низомини ишлаб чиқади ва ўрнатилган тартибда тасдиқлайди.
 
6.11.“Олий таълим муассасаси кафедралари тўғрисида”ги 
Низом. 
“Олий таълим муассасаси кафедралари тўғрисида”ги Низом, олий ва 
ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2011 йил 3 декабрдаги № 487 сонли 
буйруғи билан тасдиқланган. Ушбу Низом олий таълим муассасаларида 
кафедра фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди. 
Кафедра - ОТМ ёки факультет тузилмасининг таркибий қисми бўлиб, 
унда бир ёки бир неча турдош фанлар бўйича ўқув, ўқув-услубий, илмий 
тадқиқот ишлари, шунингдек, илмий ва илмий - педагогик кадрлар тайёрлаш, 
малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш хамда ташкилий, маънавий -
маърифий ва тарбиявий ишларни амалга оширадиган энг асосий механизм. 
Кафедра факультет деканига ёки бевосита ОТМ ректорига бўйсунади. 
Кафедра ОТМ Кенгашининг қарори асосида ташкил этилади ва тугатилади. 
Кафедра умумий ва махсус фанларни ўқитиш учун камида 7 та 
профессор ўқитувчи, улардан бири фан доктори илмий даражаси ёки
профессор илмий унвонига ва камида иккитаси фан номзоди илмий даражаси 
ёки доцент илмий унвонига эга бўлганда ташкил этилади. 
Кафедра ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
“Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, Олий ва 
ўрта махсус таълим вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари ва ОТМ устави 
асосида ташкил этади. 
Кафедранинг асосий вазифаларига: 
Барча ўқув шакллари бўйича Олий таълимнинг Давлат таълим 
стандартлариларига мувофиқ тузилган ўқув режаларида белгиланган 
маърузалар,семинарлар, амалий машғулотлар, лабараториялар ва бошқа 
турдаги машғулотларни юксак назарий, илмий услубий ва касбий даражада 
ўтказиш; 
Талабаларнинг малакавий амалиётига, курс лойиҳаларига, битирув 
малакавий ишларига, магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилиш, 
талабалар билимини баҳолашнинг рейтинг назоратини жорий этиш ва 
мустақил ишларни ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш; 
Кафедра фанлари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва 
белгиланган тартибда тасдиққа тақдим этиш, шунингдек турдош кафедралар 
томонидан тайёрланган ўқув дастурларига тақриз ва хулосалар тайёрлаш; 
Дарслик, ўқув қўлланма, услубий ва методик кўрсатмаларни тайёрлаш; 
Иқтидорли талабалар билан ишлаш, уларни олимпиада ва танловларда 
иштирок этишга тайёрлаш; 
Белгиланган 
тартибда 
профессор-ўқитувчиларнинг 
малакасини 
оширишни ташкил этиш ҳамда уларнинг Республика ҳамда ҳалқаро илмий 
анжуманларда маърузалар билан иштирок этишини таъминлаш; 
Тасдиқланган режага мувофиқ илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, 
тугалланган илмий тадқиқот ишларини муҳокамадан ўтказиш ва уларнинг 


127 
натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, таълим фан ва ишлаб 
чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш, талабаларнинг илмий-
тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш; 
Бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш, шунингдек, илмий-
техникавий ёрдам кўрсатиш мақсадида саноат, қишлоқ хўжалиги 
корхоналари, кооперативлар, деҳқон, фермер ва бошқа хўжаликлар билан 
алоқа ўрнатиш; 
Олий ўқув юртини битирганлар ва мазкур кафедрада мустақил 
тадқиқотчиликни ўтаганлар мониторингини олиб бориш ва улар билан 
мунтазам алоқаларни ташкил этиш; 
Хорижий ҳамкорлик, илмий ва таълим муассасалари билан халқаро 
алоқаларни ривожлантириш ва ҳакозолар киради. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish