1 Ўзбекистон республикаси



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/107
Sana25.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#275371
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   107
Bog'liq
1.2.-Normalar




 
 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ПЕДАГОГ ВА РАҲБАР КАДРЛАРИНИ 
ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ 
ТАШКИЛ ЭТИШ БОШ ИЛМИЙ - МЕТОДИК МАРКАЗИ 
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ 
КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ 
ОШИРИШ ТАРМОҚ (МИНТАҚАВИЙ) МАРКАЗИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИ 
ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ҚОНУНЧИЛИК 
НОРМАЛАРИ 
модули бўйича 
 Ў Қ У В – У С Л У Б И Й М А Ж М У А
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент – 2017 



Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2017 йил _____________идаги _____-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва 
дастур асосида тайёрланди. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тузувчи:
 
 
ЎзМУ доценти: 
В.Р.Топилдиев
 
 
 
 Тақризчи:
 
 
ТДЮУ профессори: 
Р.Ж.Рўзиев 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Ўқув -услубий мажмуа Бош илмий-методик марказ Илмий-методик кенгашининг 2017 йил 
__________даги ___-сонли қарори билан нашрга тавсия қилинган. 



МУНДАРИЖА
МУНДАРИЖА ..................................................................................................... 3 
I. ИШЧИ ДАСТУР ............................................................................................... 4 
II. МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ТАЪЛИМ 
МЕТОДЛАРИ ..................................................................................................... 14 
III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ............................................ 19 
IV.АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ............................................ 131
 
V. КЕЙСЛАР .................................................................................................... 133
 
VI. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ .................................................... 136 
VII. ГЛОССАРИЙ ............................................................................................ 138 
VII. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ...................................................................... 146
 



I. ИШЧИ ДАСТУР 
Кириш 
Маълумки, мамлакатимиз мустақиллиги миллий таълим соҳасида туб 
ислоҳотларни амалга ошириш учун замин яратди. 
Замонавий талаблар 
инобатга олинган ҳолда, олий ўқув юртларининг педагог кадрларини қайта 
тайёрлаш йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг ўқув
дастурларини мунтазам такомиллаштириб бориш ишларини ташкил этиш 
бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири хисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан МДҲ 
давлатларида биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси таълим соҳасида 
қатъий ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Айниқса “Таълим 
тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”нинг амалга 
киритилиши янги босқични бошлаб берди. Натижада таълим тизими ва 
мазмун - моҳияти бозор муносабатлари шароитидан келиб чиқиб 
такомиллаштирилди.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизнинг барча соҳаларида ислоҳотларни 
амалга ошириш, одамларнинг дунёқарашини ўзгартириш, етук ва замон 
талабига жавоб берадиган мутахассис кадрларни тайёрлашни ҳаётнинг ўзи 
тақозо этмоқда. Республикада таълим тизимини мустаҳкамлаш, уни замон 
талаблари билан уйғунлаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Бунда 
мутахассис кадрларни тайёрлаш, таълим ва тарбия бериш тизими ислоҳатлар 
талаблари билан чамбарчас боғланган бўлиши муҳим аҳамият касб этади. 
Замон талабларига жавоб бера оладиган мутахассис кадрларни тайёрлаш, 
Давлат талаблари асосида таълим ва унинг барча таркибий тузилмаларини 
такомиллаштириб бориш олдимизда турган долзарб масалалардан биридир.
Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад, 
юртимизда соғлом ва баркамол, билимли, юксак маънавий-аҳлоқий 
фазилатларга эга бўлган авлодни шакллантиришдан иборат. Айнан ана шу 
мақсадга эришиш учун Президентимиз раҳнамолигида янги даврда 
яшайдиган, янгича фикрлайдиган, янги ишлаб чиқариш, ижтимоий 
шароитларда фаолият кўрсатадиган, замонавий касбий маҳоратга эга бўлган 
мутахассис кадрлар тайёрлашнинг “Ўзбек модели” ҳаётга тадбиқ этилмоқда. 
Ҳозирги кунда олий таълим муасасаларини бошқариш сохасида хар 
бир рахбар ходимлар ва профессор-ўқитувчилар норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларда назарда тутилган ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва 
жавобгарлигини билиши лозим.
Ушбу дастурда олий таълимнинг норматив-ҳуқуқий асослари 
жумладан: Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, 
Кадрлар 
тайёрлаш 
Миллий 
дастури, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари хамда олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлигининг буйруқлари баён этилган. 
Бугунги кунда олий таълим муассасалари томонидан таълим ва тарбия 
жараёнларини 
ташкил 
этишда: 
Ўзбекистон 
Республикасининг 



Конституцияси, Таълим тўғрисидаги қонун, Кадрлар таёрлаш Миллий 
дастури, фармонлар, қарорлар ва буйруқлар каби норматив ҳужжатлар 
қўлланилмоқда. Лекин шу кунга қадар таълим ва тарбия жараёнларини 
субъектлари томонидан ушбу ҳужжатларни амалда қўлланилишининг 
назарий ва амалий жихатлари деярли ўрганилмаган. Бу холатлар олий таълим 
муассасаларида қўлланиладиган олий таълимнинг норматив-ҳуқуқий 
асосларини хар томонлама назарий ва амалий жихатдан ўрганиш ва таҳлил 
этишни долзарблигидан далолат беради. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish