121
-илмий унвонларга эга бўлган профессор-ўқитувчиларни, ўз касбий
маҳоратини ошириш устида мунтазам ишлашни таъминлаш;
-профессор-ўқитувчиларни ўқув жараёнидаги маъсулиятни ошириш;
-юқори
савиядаги лекция муаллифларини рағбатлантириш ва
тақдирлаш киради.
Очиқ лекциялар, одатда ўз сохаси бўйича таниқли,
фанда янги
йўналишга асос солган ёки илмий мактаб яратган, илмий даража ёки
унвонларга эга бўлган тажрибали профессор – ўқитувчилар томонидан
ихтиёрий равишда ўтказилади.
Олий таълим муассасаларида профессор ёки доцент илмий
унвонларига ўрнатилган тартибда даъвогарлик қилаётган
профессор-
ўқитувчилар учун очиқ лекцияларни ўтказиш мажбурий хисобланади.
Очиқ лекцияларни мавзуси, услуби, техник воситалари лектор
томонидан ихтиёрий танланади.
Очиқ лекцияларни ўтказиш олий таълим муассасалари профессор-
ўқитувчиларининг малака ошириш шаклларига киради.
Олий таълим муассасаларида очиқ лекциялар ўқув
режадаги барча
фанлардан ўтказилиши мумкин. Умумкасбий ва ихтисослик фанларидан
ўтказиладиган очиқ лекцияларга алохида эътибор қаратилиши лозим.
Очиқ лекцияни ўтказиш тўғрисидаги таклиф профессор, доцент ёки
айрим холларда катта ўқитувчи лавозимида фаолият кўрсатаётган профессор-
ўқитувчилар,
шунингдек, профессор ва
доцент илмий унвонларига
даъвогарлик қилаётган педагог кадрлар томонидан ўқув йили
бошланишидан олдин кафедра мудирига маълум қилинади. Таклифда ўқув
семестри мобайнида ўқув режадаги муайян фан, мавзу, талабалар курси ва
академик гурухлари, шунингдек, очиқ лекция ўтказиладиган кун, жойи ва
вақти кўрсатилади.
Очиқ лекцияга бошқа олий таълим муассасаларидаги турдош
кафедраларнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари, ишлаб чиқаришнинг
тегишли сохаларида фаолият юритаётган илғор корхоналар, қўшма
корхоналарнинг юқори
малакали мутахассислари, илмий тадқиқот
муассасаларининг етакчи олимлари хамда мутассадди давлат органлари-
Фанлар академияси, Фан ва технологиялар маркази,
Олий аттестация
комиссияси, Давлат тест маркази таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини
назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестация
бошқармасининг вакиллари лекция ўтказилишидан икки хафта олдин ёзма
равишда таклиф этилади.
Очиқ лекциянинг матни ёки унинг қисқача аннотацияси аввалдан
ўрнатилган тартибда барча талабалар ва
таклиф этилган экспертларга
тарқатилади.
Очиқ лекцияда лекцияни ташкил этаётган кафедранинг ёш педагоглари,
магистрантлари, докторантлари ва мустақил изланувчиларининг қатнашиши
мажбурий хисобланади.
122
Очиқ лекцияларнинг мазмун-мохияти ва илмий-услубий савияси
бўйича мухокамаси лекциядан сўнг кафедрада давом эттирилади. Очиқ
лекциянинг мухокамаси кафедра мажлислари баённомасида қайд этилади.
Профессор-ўқитувчилар томонидан муваффақиятли ўтказилган очиқ
лекциялар уларнинг рейтингини аниқлаш, малака ошириш курсларига жалб
этиш ва аттестациядан ўтказишда инобатга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: