“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг 21-моддаси манфаатлар
тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этишга доир чора-тадбирлар масаласига қаратилган.
Унга кўра: “Давлат органларининг ходимлари мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида
манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка
йўл қўймаслиги керак.
Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, давлат органларининг ходимлари ўзининг
бевосита раҳбарини дарҳол хабардор қилиши керак. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги
тўғрисида маълумотлар олган раҳбар бу тўқнашувнинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш
юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши шарт.
Давлат органларининг махсус бўлинмалари ёки одоб комиссиялари манфаатлар тўқнашувини ҳал
этиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга оширади.
Давлат органларининг манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш талаблари
бузилишига йўл қўйган ходимлари, шунингдек уларнинг раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ
жавобгар бўлади”.
Юқоридагилар касб этика институтининг долзарблигини кўрсатмоқда.
Юристнинг касб этикаси бошқа касбий фаолият соҳалари (тиббиёт, журналистика, дипломатия,
6
тадбиркорлик ва ҳ.к.) талабларидан ташқари фақат шу соҳа вакилларига хос ахлоқий талабларни
(тергов материалларини судгача сир тутиш, ходимларнинг бир-бирларининг ишларига
аралашмаслиги, юқори ваколатли ходимларнинг (прокуратура ходимларининг) адолатни қарор
топтирувчи ходимга (судьяга) ўз ҳукмини ўтказишга уринмаслиги ва ҳ.к.) ҳам мавжудлиги билан
фарқланади.
Юристнинг касб этикаси курсининг объекти – жамият ва шахс ҳаётида кузатиладиган ахлоққа
зид иллатлардир.
Юристнинг касб этикаси курсининг предмети эса юқорида таъкидлаб ўтилганидек юристнинг
касбий фаолияти ва бурчига садоқатли бўлиши учун муҳим ва зарур бўлган ахлоқ нормаларини,
тамойилларини ва қоидаларини ўрганишдир.
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зиммасига ҳуқуқий тартибни мустаҳкамлаш,
фуқароларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликка қарши
курашиш, халқимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш вазифаси тушади. Бу вазифани
самарали уддалаш учун суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз сафларини сиёсий жиҳатдан
етук ва виждонан пок, адолатпарвар, қатъиятли кадрлар билан тўлдириб бориши ҳамда маънавий
ва ахлоқий жиҳатдан тозалаб туриши лозим бўлади. Юристнинг касб этикаси фанининг мақсади
суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга меҳнаткаш, сиёсий жиҳатдан етук, малакали
кадрларни тайёрлаш билан боғлиқ. Бунинг учун улар даставвал ахлоқ категориялари,
тамойиллари, қонун-қоидалари ва талаблари ҳақида дастлабки тасаввурларга эга бўлишлиглари
лозим.
7
Do'stlaringiz bilan baham: |