www.ziyouz.com кутубхонаси
55
ўғлим юзимга қараб:
- Ота, биласизми, сажда сизга гозъал шаҳсият баҳшида этибди. Сафда туришингиз сизга шу
қадар ярашибдики, таърифни келтиролмайман, тушунтиролмайман... .
Ҳуллас, сизга виждон азобимни англатмоқ истадим. "Мактуб"журналида ўқиганим -
"Виждон азоби"менга жуда таъсир қилди. Менинг ҳаётим, оталарга, айниқса полисларга ўрнак
бўлар деб ўйладим... Аллоҳга омонат бўлинг!!!
ЭЪТИҚОД
Зайнаб ҳола шифоҳонадан чиқишга ҳозирланмоқда. Ҳеч кими келмади. Тўрт ўғил ва икки
қизи бор. Бирови бўлмаса, бирови келиб қолар, деб деразадан тез-тез қараб қўярди. Қоҳира
Жомеъсидан шомга азон айтиладиган вақт бўлган бўлса-да, ҳануз ҳолани олиб кетувчилардан
дарак йўқ. "Нега келишмади, не бўлди экан? ъ-дея ташвишланарди ҳола. У, ҳамширалар:"Ҳола
ҳали ҳам шу ердамисиз, кетмадингзими? "-деб қолишларидан ҳавотирда эди. Нарсаларини
сумкасига жойлади. Дераза ёнига ўтиб ташқарини кузатди... . Ёшлигини ҳотирлади...
Олти боласи бор эди. Уларга Исломий тарбия беришга ҳаракат қилар, лекин уддасидан
чиқолмасди. Яъни болаларига берган тарбиясини атроф муҳит шамоли учириб олиб кетарди... .
Бир куни катта ўғли унга тик қараб исён қилди:Бизни ўз эркимизга қўйинг она!Ўзингиз
истаганингизча яшанг, лекин бизни ўз ҳолимизга қўйинг!Ёқамизни бўшатинг!
Зайнаб ҳола ёшлигида тиниб тинчимасди, исломни бошқаларга билдиришга ҳаракат
қиларди. Анжуманлар ўтказди. Мақолалар ёзди. Турли чиқишлар қилди. Талабалар етиштирди.
Аммо унинг ютуқларини кўролмаган мусулмонлар, балки мунофиқлар турли миш-мишлар
тарқатишар, тинчлик беришмас, базовта қилшарди. Гоҳо Зайнаб ҳола ўзича тутоқиб:"Нега
бундай? Аҳир, биз диний биродарлар, қиёматли қариндошлар эмасмизми? "дея изтироб
чекарди. Бу ёмон ҳолатга чоралар аҳтарарди. Қарори қатъий эди. Ҳеч бир гуруҳни танқид
қилмоқвҳи эмасди, лекин уни тинглайдиганлар оз эди. Бир гал Қуръон таҳсили босқичидан
қувилди. Кўчага чиққач йиғлади:"Нега қувилдим? Аллоҳим, менга сабр бер!"-дея у ердан
узоқлашди. Қайга борса танқидга учради, уни нотўғри тушунишди. Англаган дунё муаммолари
ва муқобилларини тақдим этолмас ва бу учун ҳам изтироб чекарди.
Одамларга кам фойдам тегаяпти, дея ўйлар, ўзини севганлар ҳам борлигини унутар эди.
Ўзини жуда кичик чоғлар ва баъзан кўнгли чўкарди. Болаларга қалбан боғланган, тўзимаган
ёшлик чоғларини ўйлади... . Қўшниларнинг болаларини эслади... Бушро, Форима, Асила, Али,
Козим, Муҳаммад, Заҳро... . Уларни асалларим дея овутар ва бундан ўзи ҳам завқланарди... .
Мана шом азони мунглиғ-мунглиғ, ҳазин-ҳазин, улуғ, оҳиста ва баланд таралмоқда.
Гўё:"Зайнаб, ёлғиз эмассан, мана мен борман", деётгандек эди. Кўзёшлари думалаб-думалаб
тушди. Ногоҳ ҳамширанинг овозидан ҳушёр тортди.
- Зайнаб ас-Содиқ... Сиз ҳали кетмадингизми, касалҳонадиги жойингизни бўшатишингиз
лозим, муддатингиз битди!-деди.
Бу сўзлар қалбига қилич бўлиб ботди. Кўнглини ағдар тонънтар қилиб юборди. Ҳамширага
мўтираб қаради. Не дейди? Нима деса экан? Зўракироқ сўз бошлади:
- Мени олиб кетгани келишмади. Бу кеча ҳам шу ерда ётсам бўладими? Бир кечалик зиёда
ҳақ тўлайман.
- Нима ҳеч кимингиз йўқми?
Ичи туздек ачишди. Оғриниб жавоб берди.
- Бор, болаларим бор. Аммо негадир келишмади. Бугун чиқишимни билишмаган бўлишса
керак. Эртага келишар... Телефонларини берсам...
Бироқ кимнинг телефонини беради. Сўнг бирдан баланд овозда:"Йўқ!"- деди.
- Улар менинг жон жойимга урдилар. Мен сизга Асиламни телефонини бераман.
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |