Жимлик пардаси
Овчи-термачиларнинг хаётини хаттоки умумий кўринишда айтиб бериш
мушкул масала, устига устак алохида воқеа-ходисаларни эса қайта тиклай олмаймиз.
Сапиенслар неандерталлар яшайдиган водийга келганида нима юз берган?
Фаразимизча хайратланарли тарихий драмма бўлган. Лекин, афсуски, ўша
учрашувдан кейин хеч нарса қолмаган, борлари хам –бир нечта тош қотган суяклар
ва тош қуроллар – тадқиқотчилар қанчалик тиришмасин,
далиллар аввалгидек
гунг.Бу топилмалар бизга одам анатомияси, технология ривожи, овқатланиш ва хаёт
тарзи, хатто ижтимоий тузилиш хақида қандайдир маълумотлар бериши мумкин,
аммо улар сапиенсларнинг икки гуруҳи тузган сиёсий иттифоқ тўғрисида, аждодлар
руҳи бу иттифоқни қандай маъқуллагани ҳақида, уларнинг розилигини олиш учун
шаманга фил суягидан нечта мунчоқ бериш кераклиги тўғрисида ҳеч нарсани айтиб
бермайди.
Жимлик пардаси биздан инсониятнинг ўнлаб минг йиллик тарихини беркитиб
турибди. Бу
минг йилликлар, катта эхтимол билан, урушлар ва инқилоблар, диний
реформалар, чуқур
фалсафий таълим, санъатнинг дурдона асарлари гувохи бўлган.
Империяси чегаралари минглаб квадрат километрга етган Наполеонлар; бамбукдан
ясалган сурнайда чалган куйига қабиладошлари хаяжондан қичқирган,
лекин
симфоник оркестри бўлмаган Бетховенлар; яратгувчи эмас,
балки тепаликдаги
эманда яшовчи рух хақида хикоя қилиб берган биринчи пайғамбарлар пайдо бўлган
бўлиши керак. Лекин буларнинг барчаси – фаразлар. Жимлик пардаси шунчалик
қалинки, бу воқеа-ходисалар рўй берганми йўқми билмаймиз, тафсилотлар хақида-ку
сўз бўлиши мумкин эмас.
Олимлар жавоб олиш мумкин бўлган саволларни беришга мойилроқ. Лекин
хозирча қадимги овчи-термачилар нимага ишонган ва қандай драммалар дунёни
ларзага солганлигини билиш учун қўл остимизда вақт машинасига ўхшаш
инструментимиз ёки узоқ аждодларимиз рухини чақириш кўникмаларимиз йўқ.
Шунга қарамай бу
саволларни беравериш керак, акс холда 60-70 мингллик тарихни
шунчаки “бу вақт ичида одамлар арзирли хеч нарса яратмаган” деган оқлов билан
хисобдан чиқариб ташлаймиз.
Лекин, нафақат инсон онги, балки бизни ўраб олган олам хам айнан ўша даврда
шаклланган. Экстремал
туристлар сибир тундралари, Марказий Австралия чўллари
ва Амазонка жунглиларига одам оёғи етмаган, унинг таъсирига учрамаган жой излаб
интилишмоқда, лекин бу – иллюзия. У жойларда туристларгача ,анча олдин, овчилар
ва термачилар бўлишган, ва улардан сўнг кўп нарса ўзгарган, хаттоки ўша энг қуюқ
жунгли ва энг иссиқ чўлларда хам. Навбатдаги бобда қадимги одамлар биринчи
қишлоқлар пайдо бўлгунга қадар экологияни қандай қилиб ўзгартирганликлари
хақида хикоя қиламиз. Самоавий мифологияга эга сапиенсларнинг кўчманчи
гурухлари Ернинг хайвонот дунёси дуч келиши мумкин бўлган энг кучли – энг
бузғунчи- куч бўлиб чиқди.
Давоми бор...
Давомини
https://t.me/nurbekalimov
Telegram-каналида ўқиб
боришингиз
мумкин.
Таржимонлар:
Абдуллоҳ Амин
Лили Сан
Сарвар Ғаниев
Элдар Асанов
Нурбек Алимов
Пўлат Таджимуратов
Рустам
Ашуров
Мунира Норова
Мирзоҳид Музаффар
Редактор:
Хуршид Йўлдошев
Таржимон: Сарвар Ғаниев