3-бўлим. Одам Ато ва Момо Хаво хаётидан бир кун


Ласко ғорида 15-20 минг йиллар аввал ўйиб чизилган сурат. Бу ерда айнан нима тасвирланган



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana25.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#272390
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Сапиенс. 3-боб

Ласко ғорида 15-20 минг йиллар аввал ўйиб чизилган сурат. Бу ерда айнан нима тасвирланган 
ва расмдаги маъно нима? Айримлар қуш бошили ва кучли эрекциядаги одамни бизон 
ўлдираётганини кўради. Одамнинг тагида яна битта қуш. Иккинчи қуш эса ўлим вақтида 
танадан учиб чиқаётган рухни ифодалаши мумкин. Агар шундай бўлса ушбу фреска шунчаки ов 
вақтидаги бахтсиз ходисани эмас, балки бу оламдан ўлимдан кейинги борлиққа ўтиш 
тасвирлаган.Аммо биз бу хулосаларнинг қанчалик адолатли эканлигини текшира олмаймиз. 
Тўғриси бу хозирги олимлар учун Роршах тести: улар хақида ўйилган сурат шарофати билан 
кўп нарсани биламиз, бироқ қадимги овчи ва термачиларнинг диний эътиқодлари хақида хеч 
нарса билмасдик, билолмаймиз хам. 


“Кафтлар ғорида” (Аргентина) тахминан 9 минг йил аввал қадимги одамлар қўл кафтлари 
изини қолдирган. Худдики қоядан аллақачон вафот этган одамлар қўлларини чўзиб тургандек. 
Бу тош асрининг одамни тўлқинлантирувчи ёдгорликларидан бири, лекин у нимани 
англатиши бизга қоронғу 
*** 
Яна биз термачилар дунёсининг ижтмоий-сиёсий тузилмаси хақида хам деярли 
хеч нарса билмаймиз. Хаттоки, шахсий мулк бўлганми, кичик оила, моногам 
муносабатлар бўлганми каби асосий саволларда хам олимларнинг қарашлари
бўлиниб кетади. Балки, турли одамлар жамоаси турли принциплар асосида 
бирлашгандир ва Қўшма Штатларинг ғарбий сохилларидаги инновацияларни кенг 
ёйиш учун бошланган, лекин ички хамижихатликнинг йўқлигидан азият чекадиган 
компютер старапларида бўлгани сингари қайсидир тузилмаларда либерал ва мўрт 
бўлгандир, бошқа гурухлар эса қатъий иерархияга риоя қилган – худди нью-йоркдаги 
юридик фирмалар каби – ғоят эффектив, аммо тез мослашувчан эмас. 
Археологлар Россиядаги Сунгир манзилгохида бундан 30 минг йил аввал 
мамонт овчиларининг қабристонига дуч келишди. Қабрлардан бирида ёши тахминан 
элликларга яқин эркакнинг мамонтнинг қозиқ тишларидан ясалган мунчоқлар билан 
қопланган склетини топишди – қабрдан хаммаси бўлиб уч мингга яқин мунчоқ 
чиққан. Мархумнинг бошини тулки тишлари билан пардоз берилган қалпоқ безаб 
турган. Қабристондаги бошқа қабрларда бундай бойликлар топилмаган. Олимларнинг 
хулосасига кўра мамонт овчилари иерархик жамиятда яшаган ва бу мархум уруғ 
жамоасини бошқарган, балки бир нечта уруғлардан иборат катта қабиланидир, чунки 
битта уруғнинг бир неча ўн аъзоси ўз қўллари билан бунадай хашаматли либос ва 
танқинчоқларни тайёрлаши даргумон эди.


Шу ўртада янаям қизиқроқ мозор аниқланди. У ерда бошма-бош ётган икки 
склет: 12-13 ёшлардаги болакай ва 9-10 ёшли сон суяги кучли деформацияланган қиз 
топилди. Болакай танаси 5 мингга яқин суякдан ясалган мунчоқлар билан қопланган. 
Унда хам тулки тишлари билан безатилган қалпоқ бўлган ва яна 250 та тулки 
тишлари билан ясатилган белбоғ бўлган (буни тайёрлаш учун камида 60 та тулкини 
ўлдириш керак). Қизга эса 5250 та мунчоқлар теккан. Ўлган болалар атрофига 
хайкалчалар ва суякдан ясалган турли буюмларни ёйиб қўйилган. Малакали 
хунармад ёки хунарманд аёл бу мунчоқлардан бирини ясаш учун 45 дақиқага яқин 
вақт сарфлайди, шунга кўра, вафот этган икки бола учун ишлатилган 10 мингта 
мунчоқларни ясаш учун – бошқа артефактлар ва тақинчоқларни хисобга олмаганда- 
7500 соат мехнат қилиш керак, яъни агар заргар ёлғизликда ишласа 3 йилдан кўпроқ 
вақт дегани! 
Бу болалар шу қадар ёш даврида қабила сардорлари бўлганликлари ёки 
ўзларини қабиланинг қимматли вакили сифатида кўрсатганликлари даргумон. Демак, 
бунчалик серхашам қабр қабиланинг маданий ўзига хос жихатлари билан 
тушинтирилади. Назариялардан бирига кўра, ўзларининг статуслари учун улар ота-
онаси олдида қарздор бўлган. Эхтимол, булар қабила бошлиғининг фарзандлари 
бўлган, ўша маданиятда эса ягона харизмага, оиланинг “кучига” ишонишган ёки 
мероснинг қаътий қоидаларига риоя қилишган. Бошқа назария: болаларни 
қачонлардир ўлган аждодларинг тимсоли санашган. Учинчи назарияда тахмин 
қилинишича, бу қабр болалар қандай ўлим топганини ифодалайди, яъни улар 
қурбонлик қилинган (фараз қилайлик, сардорни ёдлаш маросимида), кейин эса 
тантанали тарзда дафн қилинган[
14
].
Аниқ жавобни билолмаймиз, лекин нима бўлганда хам сунгур болалари 30 
минг йиллар аввал сапиенслар уларнинг ДНК сида йўқ бўлган ва бошқа одам 
турлари, хайвонларинг ўзини тутишида бўлмаган социал кодларни яратишганининг 
ишончи исботи бўлиб хизмат қилди.
________________ 
14. Vincenzo Formicola and Alexandra P. Buzhilova, ‘Double Child Burial from Sunghir (Russia): 
Pathology and Inferences for Upper Paleolithic Funerary Practices’, American Journal of Physical 
Anthropology 124:3 (2004), 189-198; Giacomo Giacobin£ ‘Richness and Diversity of Burial Rituals in the 
Upper Paleolithic’, Diogenes 54:2 (2007), 19-39. 




Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish