54
ижтимоий фанларни ўқитишда ҳам яхши самара беради. Хусусан, физика фанида “Механика”,
“Молекуляр физика ва термодинамика”, “Электродинамика”, “Магнит майдон”, “Оптика”,
“Атом ва ядро физикаси” бобларида берилган мавзуларни ёритиб беришда талаба-ёшлар учун
замонавий технологиялар, айниқса – кўргазмалилик муҳим ўрин эгаллайди. Масалан, зарядлар,
ионлар, молекулаларни кўргазмали ва дидактик воситалар орқали тушунтирилмаса,
болада
тасаввур бўлмайди, натижада эса эслаб қолиш қобилияти сусаяди. Ёки линзани қўли билан
ушлаб кўрмаса, оптика нима эканини тасаввур эта олмайди. Шундай вазиятларда таълимнинг
кўргазмали технологиялар қанчалик аҳамиятли эканини кўрамиз. Ўқувчи-ёшларда билим,
малака, кўникмаларни ҳосил қилиш учун албатта дарсларнинг технологик харитаси асосида,
педагогик технологияларни тўғри қўллаган ҳолда дарс ўтилиши муҳим. Дарсларнинг қизиқарли
бўлиши учун илмий маърузалардан фойдаланган яхши, лекин маърузани тўлдириш учун албатта
амалий машғулотларда қўлланадиган технологиялардан фойдаланиш самаралироқдир. Дарс
давомида энержайзинг ўйинлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бу диққатни жалб этишга ёрдам
беради.
Таълим технологияларининг асосий мақсади таълимнинг мақсади
билан чамбарчас
боғлиқ. Яъни, шахсни илмий билимлар, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш
интеллектуал аср учун энг долзарб вазифалардан ҳисобланади. Таълим технологиялари ўз ичига
ўқитиш методларини қамраб олади. Ўқитиш методлари қуйидагича:
- Баён қилиш (буни назарий метод деб ҳам аташади);
- Суҳбат (педагог ва ёшлар ўртасида ўзаро ишонч ҳосил қилади, боланинг нутқини ўстиради
);
- Маъруза (назарий метод);
- Мунозара (ўқувчи-ёшларда баҳслашиш, ўз фикрларини ҳимоя қила олиш қобилиятини
шакллантиради);
- Намойиш этиш (демонстрация), бунда кўргазмалилик (слайдлар, тарқатма материаллар,
презентация (тақдимот) қилиш) асосида билимлар шакллантирилади.
- Видеокўргазмалилик (фильмлар орқали);
- Машқлар ва лаборатория ишлари (айниқса, юқоридаги
физика фанидаги мавзуларни
мустаҳкамлаш учун зарур);
- Билиш ўйинлари (дидактик ўйинлар) – бунда диққатни жалб қилиш, масалан, физикада
“Кубиклар”, “Заиф бўғин”, “Атом ва молекулалар” ўйинларидан фойдаланиш яхши
натижа беради.
- Вазиятлар методи (кейс-стадилар),
муаммоли технология тури, бунда ўқувчи-ёшлар
муаммоли вазиятларни ечиш учун мустақил ҳаракат қиладилар.
Фикримиз сўнгида юқорида саналган методлардан бири - кейс-стадиларга таъриф ва
тушунчалар берамиз.
Кейс бу (инг. “саse” – вазият) – ўз ичига ечилиши зарур бўлган муаммони олган реал
вазият тасвири, менежерлар нуқтаи назаридан олинган, тингловчиларга ҳавола
этиладиган
муаммолар ечимига тайёр менежерлар ҳолатини ифодалайдиган вазиятдир. Кейслар ҳикоя
тарзида тузилган бўлиб, бир бетдан юз бетгача бўлиши мумкин. Уларнинг таркиби билан ҳар
бир талаба индивидуал равишда танишиб чиқиши мумкин ва бу жараёнда қизиқарли
маълумотларга эга бўлиши аниқ. Кейслар билан ишлаш тартиби қуйидагича:
- асосий муаммони ажратиб олиш;
- асосий муаммога бошқа турли факторлар таъсир даражасини аниқлаш;
- асосий ва иккинчи даражали омилларни ажратиш;
- муаммони ечишнинг муқобил йўлини топиш.
Ўқувчи-ёшлар баҳс-мунозарадан кўп нарсаларни ўрганишади, шуларни ҳисобга олиб,
кейсни муҳокама қилишда бир қанча жиҳатлар белгилаб берилган: қаралаётган кейснинг асосий
мақсадини аниқлаш; аудитория учун тушунарли бўлмаган ёки у томонидан нотўғри тушунилган
маълумотларни аниқлаш; кейсда келтирилган муаммо ечимида асосий маъно касб этадиган
маълумотни аниқлаш; кейсда тақдим этилган асосий муаммони ечишнинг босқичларини
ажратиш; муаммонинг муқобил ечимларини топиш ва ҳ.