Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


БАРКАМОЛ АВЛОДНИ СОҒЛОМ ТАРБИЯЛАШДА ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/159
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271793
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

БАРКАМОЛ АВЛОДНИ СОҒЛОМ ТАРБИЯЛАШДА ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК 
ЖИҲАТЛАРИ 
Ахмедова Ш. – АВХТХҚТУМОИ “Табиий ва аниқ фанлар таълими” кафедраси 
“Информатика” фани ўқитувчиси 
Иминова М. – “Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим” кафедраси ўқитувчиси 
Таълим тизимига психологик хизмат тизимининг илмий ва амалий вазифалари турли 
мамлакатларда турлича жорий этилмокда. Бизнинг умумтаълим мактабларимизда психологик 
хизмат тизими ўзига ҳос усулда жорий этилди. Мактабда таълим олаётган ҳар бир бола 
иқтидорини, индивидуал имкониятларини ва бошқа бир қатор шахсий сифатларини батафсил 
урганмай, тахлил қилмай туриб мазкур ўқувчи келажагини педагогик жихатдан тўгри баҳолаб 
бўлмайди. Ўқувчиларнинг фаоллигини таъминлашда бугунги кунда психологик ҳизмат 
тизими томонидан бартараф қилиниши лозим булган муаммолар мавжуд. 
Болаларни рухий ва интеллектуал тайёргарлиги асосида мактабга қабул қилиш шундай 
масалалардан биридир. Бола шахсини тўгри тушуниш ва унинг харакатларини таҳлил қила 
олиш зарур. «Хар бир шахс қайтарилмас темпераментдир»,-деган эди физиолог олим 
И.П.Павлов. қолаверса, ҳар бир инсоннинг ўзигагина ҳос имкониятлари мавжудлиги ва унга
ҳамиша жиддий эътибор бериш зарурлиги ҳақида Ўрта Осиёнинг буюк мутафаккирлари Ибн 
Сино, Фаробий ва Беруний ҳам ўз замонларида алоҳида кайд этиб ўтганлар. Чунончи, 
ўқитувчи бола шахсини тарбиялаш учун, даставвал унинг «бетакрор оламига» кира олиш ва 
унга мос келувчи тарбиявий тадбирлар режасини тузмоги ва қўлламоги лозим. 
Таникли рухшунос Л.С.Выгоцкий тараккиётидан илгарилаб кетган таълимгина 
самарали бўлишини кайта-кайта таъкидлаган эди. Бугун бола катталар ёрдамида амалга 
оширилаётган ишни ўзи бажариши керак. Бугун болани ҳар томонлама ривожлантирадиган, 
уни фикрлашга ўргатадиган, қобилиятини аста-секин ўсиб бориши имконият яратидиган, 
тафаккурнинг янги-янги қирраларини очадиган педагогик усуллар ва маҳсус психологик 
ҳизмат тизими мавжуд бўлган такдирдагина эришиши мумкин. Боланинг мургак қалбига 
инсонпарварлик ҳислатлари асосан оилада берилади. Ота-она ва оила аъзоларининг 
муносабатларидан, бир-бирига бўлган хурмат-эътибордан, маънавий аҳлокий ҳислатлардан 
келиб чиқиб, фарзанд келажакда ўз хаёт йўлини танлаб олади. Чунки маълум ёшгача бола 
асосан ота-онага тақлид қилиб ривожланади. 


165 
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тугрисида»ги Конунида белгиланганидек, 
фарзандларимизни давр талабига мос, гузал ахлокли, комил инсон килиб тарбиялашдек 
муқаддас вазифаларни амалга оширишимизга имкон яратилади. 
Бугунги кунда педагогик-психологик ахборотга, психологик билимларга эхтиёж 
сезаётган ўқитувчилар сони ортмокда. Жуда кўп ўқитувчилар мактабдаги энг оғир 
масалалардан бири деб ўқитувчи муносабатини кўрсатмокдалар. Чунки жамиятимизда бир-
бири билан қаттик боғланган, лекин ўзаро танловда эркинлиги бўлмаган бошқа жуфтлар 
булмаса керак. Ўқитувчиларнинг ёмон ўқитувчи ҳақидаги эътирозлари кўпинча уни фанни 
яхши билмаслиги билан эмас, балки ўқувчилари билан яхши муомала-муносабатини ўрната 
олмаганлиги билан боғликдир. 
Ўқитувчининг ўқувчисида билимга нисбатан қизиқишини 
орттириш унинг ўқувчисига бўлган муносабатига, яъни ўқувчини унда турли вазиятларда 
намоён бўладиган қайтарилмас ўзига ҳослик, ҳамда алоҳида шахс ёки берилган аниқ, 
ижтимоий рол ёки вазифани бажарувчи оддий ўқувчи сифатида кўра олишларига боғлик. 
Ўқитувчи канчалик ўз индивидуаллигини англаса ва буни ўз фаолиятида ҳисобга олса, 
шунчалик у ўз ўқувчиларидаги ўзига ҳосликни кўра олади ва бундан педагогик ўзаро 
муносабатида тўгри фойдалана олади. Педагоглар, шу жумладан мухандис-педагогларнинг 
касбий махоратининг асосий компонентларидан бири ўқув-тарбия жараёнини тўғри ва 
самарали бошқара олишидир. Бунинг учун педагог техник ва услубий билимларни пухта 
эгаллаганлиги етарли эмас. Педагог ўз иши, фаолияти натижаларини таҳлил килиши, 
ўқувчиларда қийинчилик туғдираётган сабабларини ўз вақтида қила олиши лозим.
Мухтарам Президентимиз И.А.Каримов томонидан 2016йил “Соғлом она ва бола йили” 
деб эълон қилинган бўлиб, ҳар бир педагог “Баркамол авлод”га таълим-тарбия беришда, бор 
меҳрини, маҳоратини, билимини беминнат ҳизмат қилишлари лозим. Бизнинг келажагимиз бу 
соғлом фарзандларни тарбиялаш демакдир. Бутун дунёни ўз билимлари билан забт этиш учун, 
фарзандларимизни руҳий тетик, жисмоний соғлом қилиб катта қилиш ва эл-юрт қаторига 
қўшиш ҳар бир педагог-психолог, ота-оналарни олдида турган вазифасидир. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish