ГЛОБАЛЛАШУВ ДАВРИДА ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯНИНГ ЎРНИ
Гаффоров А., Алимова М. – Бухоро муҳандислик-технология институти
XXI аср фан ва техника тараққиётида буюк бурилиш билан бошланди. Тарихан бу давр,
космосга йўллар “топталган”, микро ва макродунё “сирлари” фош бўлаётган гинетикада
оламшумул ғалабаларни қўлга киритиш фазасига ўтган, ахборот алмашиш технологиялари
мисли кўрилмаган чўққиларга эришган, бир сўз билан айтганда, инсониятнинг минг йиллар
орзу қилган мақсадлари рўёбга чиқаётган муҳим бир давр бўлди.
Буюк ютуқлар билан бирга бу давр инсоният бошига кулфат ёғдириши мумкин бўлган
ядровий қирғин қуролларининг бир неча минг мегатонналик захирасини, глобал экологик
муаммоларини, миллатлароро низоларни, халқаро терроризм деб аталувчи офатни, халқлар,
элатлар орасидаги муносабатларда тенгсизлик ва зиддиятларни, диний эктремизм ва
фундаментализм каби иллатларни ҳам олиб келди.
Инсон тафвккурининг буюк қудратини намоиш қилаётган кибернетик техника
радиоэлекрониканинг мўъжизавий қурилмалари, микро-биологиядаги инқилобий кашфиётлар
ва космосни забт этишда унинг асрий орзулари рўёбга чиқиб, афсоналар ҳақиқатга
айланаётган бу даврда глобал масштабдаги бундай салбий муаммоларнинг “бош кўтариши”
кишиларни қаттиқ ташвишга қўймоқда. Бу хил иллатларга қарши курашиш, зарур бўлганда
ҳарбий кучларни ишга солиш ва шу йўл билан бегуноҳ кишилар ҳаётини ва тинчлигини асраш
лозимлиги ҳеч кимда эътироз туғдирмайди.
Бироқ бундай йўл билан кураш муаммони узил-кесил ҳал қила олмаслигини тушуниш
қийин эмас. Чунки турли дин ва ирқга мансуб инсонлар, миллатлар мамлакатлар орасидаги
салбий муносабатлар, низоларнинг негизида “фақат биз тўғри йўл тутаяпмиз, бизники тўғри”
деб тушуниш ва унга зўравонлик, куч ишлатиш йўли билан эришиш каби дунёқараш
характеридаги қарама-қаршилик ётади. Кучайиб борувчи бундай қарама-қаршиликлар
келгусида глобал масштабда сайёрамиз цивилизациясини инқирозга, жисман ҳалокатга элтиш
хавфининг даракчиси эканлигини унутмаслигимиз керак.
Хўш, бундай мулоҳазаларнинг таълим тизимига қандай дахли бор?-деган савол
туғилади, шубҳасиз бевосита, чунки дунёда рўй бераётган миллатлар, элатлар ва давлатлар
орасидаги зўравонлик муносабатларида ҳозирги замон таълим тизими, мукуммал эмаслиги,
энг муҳим сабаблардан саналади. Агар очлар тўйдирилса, дунё бойлари ва камбағалларнинг
турмуш тарзлари орасидаги кўз кўрмаган ва қулоқ эшитмаган тафовутлар бартараф этилса,
инсонлар қалбига меҳр-муҳаббат, шавқат, адолат, инсонпарварлик ва теранлик ҳисларининг
уруғи “сепилса” фақат ва фақат шундай қилинсагина келажакда катта ва кичик низоларнинг
олдини олиш, уларга барҳам бериш дунёни асраб қолиш мумкин бўлади.
Жамиятни бош кўтараётган хавфли ҳалокатлардан асраб қолиш йўлида кишилар
қандай дунёқарашга, эътиқодга эга бўлишларини, дунё халқлари, турли миллатлар,
мамлакатлар орасида ўзаро хайрихоҳлик ва манфаатдорлик йўлида ҳамжиҳатликни, дўстлик
ва биродарликни қадамба-қадам ким ва қандай қилиб ўргатади?
XXI аср, ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган бундай муаммоларни ҳал этиш учун
жаҳон таълим тизими олдига қандай маъсулиятли вазифаларни қўймоқда?
Гап шундаки, бу саволларга жавоблар, ўсиб келаётган авлодни ўқитиш ва
тарбиялашнинг самарадорлигида уларнинг интеллектуаллиги ва ахлоқий сифатларига масъул
бўлган таълим тизимига бевосита боғлиқдир.
Тан олиш керакки, йигирма аср мобайнида жуда кўп ривожланган мамлакатлар,
жумладан собиқ Иттифоқда фан ва техника ютуқларининг юксак кўрсаткичларидан
мағрурланиб, узоқ йиллар таълим тизимига асосан фрагментар, технократик йўналишдаги
билимлар, малака ва кўникмаларнинг тор доирасини авлоддан-авлодга, ижтимоий тажриба
сифатида, таълим тизими йўли билан узатилиб келинди.
161
Ўқувчиларда атроф дунёни моддий ва маънавий бир бутун манзарасини шакллантириш
масаласида эса инсон ҳам бутун борлиқни ўз ичига олган ягона муҳитнинг бир бўлаги
эканлигини англаш, маънавий, ахлоқий ва руҳий қадриятларни, миллий ва умуминсоний
қадриятлар нуқтаи назаридан тушуниш, яхши ҳис қилиш ва шу боис, уларга катта эътибор
қаратиш каби масалаларда жиддий камчиликларга йўл қўйилди. Шунингдек, келажак
цивилизацияси учун энг мутҳиш хислатлардан саналган бошқа халқлар, элатлар ва
миллатларга, уларнинг турмуш тарзига ва тафаккур хислатларига нисбатан ҳурматли,
олийжаноб ва қаноатли бўлишдек қадриятларни тарбиялаш, узоқ йиллар таълим назарияси ва
амалиёти эътиборидан четда қолди.
XXI аср таълим олдига қўйган талабларига кўра, мутахассислар танлаган касби бўйича
билим, малака ва кўникмаларни эгаллашдан ташқари, экологик, иқтисодий ва юридик
билимлар билан қуролланиши ҳамда узлуксиз равишда мустақил билим олиш воситаси
сифатида замонавий ахборот тизимида мустақил ва рационал фойдалана оладиган даражага
кўтарилмоғи лозим.
Шубҳасиз, янги аср таълими, эслатилган муаммоларни олдини олиш учун бўлажак
авлодлар дилига, асрлар давомида сайқалган умуминсоний қадриятлар-иймон-эътиқодлилик,
инсонпарвар-адолатлилик, ватанпарвар ва байналминаллик, ўз миллати ва дунё элатлари
олдида инсоний бурч ва маъсулиятлиликни англаш ҳисларини жойлашга кўмаклашмоғи ва
замонавийлашмоғи лозим
XXI асрда чексиз коинотда энг ноёб ҳодиса саналган Ер деб аталмиш митти
сайёрамизнинг миллиард йиллик эволюцияси маҳсули бўлган ҳаётни хавф остига қўяётган
салбий фактларни бартараф этишда, дунё таълими тизимида энг буюк миссия – ақлли
мавжудод саналмиш инсонни ўз исми – жисмига монанд қилиб тарбиялаш, уларнинг барчаси
дини, ирқи, миллатларидан фарқли ўлароқ қондош эканлиги, буюк гуманист шоир Р.Гамзатов
ибораси билан айтганда “... бир илдиздан чиққан гиёҳларнинг барглари” эканлигини англатиш
каби вазифаларни юклайди.
Келажакда цивилизациямизни ҳалокатга элтувчи глобал экологик муаммоларни
бартараф қилиш, уни асраб қолишда инсоннинг ақл-заковати маънавий буюклиги, планетар
масштабда фикр юритиши ва дунёқараши ҳал қилувчи рол ўйнашини алоҳида таъкидлаш
мумкин.
Бинобарин ана шундай сифатларга эга замонавий ўқувчини тарбиялаш жамият
олдидаги энг муҳим ва биринчи ўриндаги вазифалардан саналади. Таълим тизими бошидан
кечираётган инқироздан фақат ва фақат янги аср қўйган талабларни уддалайдиган юқори
интелигентлик ва профессионал интеллектуал фазилатларга эга педагог кадрларни тайёрлаш
билангина чиқиш мумкин. Шу боис машҳур француз ёзувчиси В.Гюго “келажак мактаб
ўқитувчисининг қўлида” – деганида мутлақ ҳақ эди.
Глобал таълим тизимида ўқитувчи-маърифат, маданият ва инсонпарварлик
қадриятларини тарқатувчи, унинг ижодкори, дунё педагогик тажрибасини ташувчи ва
яратувчи шахс сифатида намоён бўлмоғи лозим.
Ҳозирги кунда бутун дунёда ёш авлоднинг онги ва қалбини эгаллаш учун қандай
кескин кураш бораётгани, бизнинг ҳаёт тарзимизга, маънавиятимизга, динимизга мутлақо зид
бўлган зарарли фикр ва ғояларни тарқатиш орқали ҳали дунёқараши мустаҳкам шаклланиб
улгурмаган фарзандларимизни ўзининг қабиҳ тузоғига илинтириш учун турли марказлар
томонидан қанча-қанча куч ва маблағлар сарфланаётгани ҳаммамизга маълум.
Халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётига, болаларимизнинг келажагига қарши
қаратилган таҳдидлар – бу халқаро терроризм ва экстремизм бўладими, гиёҳвандлик ёки
“оммавий маданият” кўринишлари бўладими – бундай бало-қазоларни остонамизга
йўлатмаслик, ўғил-қизларимизни уларнинг ёвуз таъсиридан асраш, доимо огоҳ ва ҳушёр
бўлиб яшаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифамизга айланмоқда. Бундай ўткир зарурат
таълим-тарбия муассасаларининг ота-оналар, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар жамоатчилиги,
давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлигини янада кучайтиришни талаб этмоқда.
162
Бизнинг асосий вазифамиз – ёш авлодга фақат билим беришдан иборат эмас, балки
бугун дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисалардан тўғри хулоса чиқара оладиган,
“Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” деб, ўз ери, ўз юртига садоқат
туйғуси билан яшайдиган, Ўзбекистон фуқароси деган шарафли номга ҳар томонлама муносиб
бўлган инсонларни тарбиялаш – барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
Do'stlaringiz bilan baham: |