41
—
генетик мойиллик, жинс, ёш ва касб-корнинг аҳамияти.
Патогенези:
— тож томирларнинг органик ва функционал ўзгаришлари натижасида юрак
мушагининг кислородга эҳтиёжи билан коронар қон айланиши имконияти ўртасидаги
номувофиқлик (трофика бўзилиши, миокард гипоксияси ва ишемияси);
— юрак—миокарднинг ортиқча ишлаши (функционал, ўта чарчаган юрак, «гипертония»
ва б.);
— коллатерал қон айланиши етишмовчилиги;
— қон ивиш ва ивишга қарши тизимларнинг бўзилиши;
— катехоламинларнинг гистотоксик эффекти ва б.
Клиник манзараси
I.
Субъектив маълумотлар. Шикоятлари:
1) юрак сохасида ва тўш орқасида оғриқлар хуружи:
— оғриқ характери ва кучи — сиқадиган, кесадиган, босадиган, кўкракда қисилиш
сезгиси ёки қаттиқ оғриқ;
— оғриқ иррадиацияси (кўчиши) — чап елкага, кураклараро-бўшликда, чап қўлга, камроқ
— ўнг елкага, ўнг куракка, энсага,
бармоклар увишиб қолиши;
— хуруж частотаси — суткасига бир неча марта, ҳар куни,
хуружларнинг камдан-кам
бўлиши;
— пайдо бўлиш вақти — асосан тунги вақтда, тинч турганда, бемор ишга отланаётган
пайтда, иқлим шароитларининг таъсири ва б.;
— хуружларга ҳаво етишмаслиги сезгиси, ҳарсиллаш, юрак уриши ва бошқалар кўшилиб
келиши мумкин;
2) хуружлар пайдо бўлишини бемор ҳаяжонланиш, нерв-психик зўриқиш, хавотирланиш,
кўп овқат ейиш, кечки овқатни кўп ейиш, қорин дам бўлиши билан боғлайди;
3) умумий шикоятлар:
— беморнинг хуруж вактидаги хатти-ҳаракати (изтироблари, ўлим ваҳимаси, ҳаракатсиз
туриши, оқариб кетиши ва б.);
— бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши, баъзан кусиш
— валидол, нитроглицерин, валериана, аччиқ чой, кофе кабилар ичилгандан кейин хуруж
тўхташи;
— мўл диурез, хуруж тўхтагандан кейин баъзан иш қобилияти тикланиши, умуман
кайфиятнинг яхшиланиши;
4) асосий касаллик учун хос шикоятлар (тож томирлар атеросклерози, кардиосклероз,
гипертония касаллиги ва б.).
II.
Субъектив маълумотлар анализи, бемор анамнези.
III.
Объектив маълумотлар:
—III
умумий кўздан кечириш: беморнинг аҳволи, ўриндаги вазияти, лаблар цианози,
рангпарлик, тинч турганда нафас қисиши ва юрак етишмовчилиги бўлганда шишлар,
шунингдек асосий жараён учун типик маълумотлар ва б.; стенокардия хуружи вақтида бемор
аҳволига баҳо бериш;
— коронар (тож) томирлар атеросклерозининг унинг кечиш вариантлари, жараённинг
жойлашган ўрнига кўра клиник белгилари;
— юрак томонидан физикал ўзгаришлар — чап қоринча гипертрофияси, тонларнинг
сусайиши, шовқинлар ва акцентлар-пайдо бўлиши, сурункали коронар етишмовчилик,
шунингдек юрак,
(чап-, ўнг қоринча ёки тотал) декомпенсацияси белгилари;
— артериал гипертензиянинг клиник белгилари: юрак томонидан перкутор ва
аускультатив силжишлар, артериал босимнинг кўтарилиши ва «ошган босим»нинг бошқа
симптомлари.
Do'stlaringiz bilan baham: