39
НАЗАРИЙ КИСМ
Юракнинг ишемик касаллиги
Таърифи. ВОЗ комитети маълумотларига биноан юракнинг ишемик касаллиги — тож
артериялар тизимсидаги патологик жараёнлар натижасида миокардга қон етказилишининг
камайиши ёки тўхтаб колишига боғлиқ бўлган юрак мушагининг ўткир ёки сурункали
зарарланишидир. ЮИК – тараққий этган мамлакатларда аҳоли ўлими сабабларидан бири
ҳисобланади. Барча юрак қон томир касалликларининг 53-65% ни ташкил қилади.
Юрак қон томир касалликларидан умумий ўлим структурасида бу давлатларда 40-55%
ни ташкил қилади. Ундан ташқари ЮИК энг кўп тарқалган патология ҳисобланади.
Эпидемиологик маълумотлар ЮИК катта ёшдаги аҳоли уртасида 11-20% да учраши
аниқланган. Ёш улғайиши сари ЮИК билан касалланиш ошиб бормоқда. Асосий сабаби —
тож томирлар атеросклерози (90% дан кўп ҳолларда), шунингдек нерв-эмоционал зўриқиш ва
стресс шароит натижасида тож артериялар ангиоспаз-мини кўзғатувчи омиллардир. Бу
касаллик ривожланишига ташқи ва ички муҳитнинг турли-туман омиллари (хавф-хатар
омиллари): гиперхолестеринемия, артериал гипертензия, чекиш, камҳаракат ҳаёт тарзи, ёғ
босиши сабаб бўлади.
Юракнинг ишемик касаллиги ривожланишига тож артерияларнинг стенозлайдиган
атеросклерози (аксарият) натижасида таъсирчан қон томирлар қон айланиши билан
миокарднинг кислородга эҳтиёжи ўртасидаги номувофиқлик асос бўлиб хизмат қилади.
Юракнинг ишемик касаллиги патогенези:
— тож томирлар атеросклерози (90% дан ортиқ ҳолларда стенокардия ва миокард инфарқ
ти сабабчиси ҳисобланади);
— гипертония касаллиги;
— ўткир вазомотор криз (тож томирлар спазми), бу айииқса чекувчиларга тааллуқли
(«чекувчиларда нафас қисиши»);
— томир яллиғланиши касалликлари (захм аортити, панартериит, облитерацияловчи
эндартериит, тугунчали периартериит, ревматик коронарит), ишемик юрак касаллигининг
3% дан кўп бўлмаган ҳоллари шу касалликлар улушига тўғри келади;
— эмболияларда тож томирлар қон айланишининг ўткир бўзилишлари.
— нейрогуморал таъсирлар — симпатик-адренал тизимнинг катехоламинлар чиқариш
билан ўтадиган ортиқча активланиши;
— миокарднинг кислородни ортиқча сарфлаши сабабли юрак иши кучайишига олиб
келадиган ҳар хил омиллар, булар тож томирлар етишмовчилиги авж олишига олиб келади
(нерв-эмоци-онал ва жисмоний зўриқиш, этиологияси ҳар хил тахикардия ва ҳ. к.);
— хар хил стресс шароитлар.
Кўрсатиб ўтилган сабаблар кўшилиб келганда ва бир неча хавф омиллари бирга
учраганда юракнинг ишемик касаллиги билан касалланиш имконияти 2—3 марта ошади.
Унинг сурункали турси кечиши стенокардия хуружлари билан характерланади.
Do'stlaringiz bilan baham: