“Сервис” илмий-амалий журнал



Download 2,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/133
Sana25.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#270403
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   133
Bog'liq
1 СерВИС 2018-2 Х

Культивация хизматлари деганда фермерларга уларга экин экилган ер 
майдонларини техника ёрдамида культивация қилиб бериш (қатқалоқ бўлган ерни 
юмшатиш) тушунилади. Ушбу хизматлардан олинадиган даромад ҳам иккита 
кўрсаткич асосида тан олинади. Булар: 1) культивация қилинган экин экилган ер 
майдони миқдори; 2) бир гектар ерни культивация қилиш учун белгиланган тариф 
ставкаси. Фермер хўжалигига экин экилган ерни культивацияси бўйича 
кўрсатилган хизматларнинг пул бирлигидаги ҳажми, мос равишда, юқорида 
келтирилган иккита кўрсаткичнинг кўпайтиришдан ҳосил бўлган суммадан 
иборат бўлади.  
Транспортировка хизматлари деганда фермерларга етиштирилган қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларини қабул пунктларига етказиб бериш бўйича кўрсатилган 
хизматлар тушунилади. Ушбу хизматлардан олинадиган даромад қуйидаги
кўрсаткичлар асосида тан олинади: 1) юк ташиш бўйича кўрсатилган хизмат 
ҳажми (одатда, тонна/километрда); 2) бир бирлик хизмат учун (мисол учун 1 т/км) 
белгиланган тариф ставкаси. Фермер хўжалигига транспортировка бўйича 
кўрсатилган хизматлар ҳажми автомобиллар ёки трактор техникаси ёрдамида 
ташилган юк ҳужжатлари (товар-транспорт наклоднойи) асосида аниқланади. Бир 
бирлик хизмат тарифлари тузилган шартномалар асосида белгиланади. Фермер 
хўжалигига транспортировка хизматлари бўйича кўрсатилган хизматларнинг пул 
бирлигидаги ҳажми тузилган шартномалар ва товар-транспорт наклоднойлари 
асосида аниқланади ҳамда тегишли далолатнома- счет-фактура билан 
расмийлаштирилади.  
Техникани таъмирлаш хизматлари деганда фермерларга уларда мавжуд 
бўлган автомобиллар ва қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаб бериш 
хизматлари тушунилади. Ушбу хизматлардан олинадиган даромад қуйидаги
кўрсаткичлар асосида тан олинади: 1) таъмирлаш хизматларининг турлари 
бўйича натурал миқдори; 2) бир бирлик таъмирлаш хизматлари учун белгиланган 
тариф ставкаси. Фермер хўжалигига таъмирлаш ишлари бўйича кўрсатилган 
хизматларнинг пул бирлигидаги ҳажми таъмирлаш далолатномалари асосида 
аниқланади. Бир бирлик таъмирлаш ишлари учун тарифлар техник хизматларнинг 
ҳар бир тури (моторни териш, эҳтиёт қисмларни алмаштириш, мойлаш ва шу 
кабилар) бўйича тузилган шартномалар асосида белгиланади.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish