Б.Ш.Мусаев – СамИСИ катта ўқитувчиси,
Д.Ф.Сатторов – СамИСИ талабаси
БОШҚАРИШ ЖАРАЁНИДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ ҚЎЛЛАШ
ЗАРУРИЯТИ ВА ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАШДА УНИНГ АҲАМИЯТИ
Аннотация: мақолада инновацион фаолиятнинг мазмуни ҳамда унинг бошқариш
жараёнида қўллаш зарурияти ёритиб берилган. Бундан ташқари, инновация
тушунчасини стратегия тушунчаси билан боғлаб, корхона истиқболини
белгилашда унинг аҳамияти очиб берилган.
Калит сўзлар: инновация, инновацион фаолият, инновацион тараққиёт,
инновацион фаолиятни бошқариш, ихтиро, “ақлли” технология, илғор технология,
инновацион стратегия, ўзгарувчан шароит.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, барча соҳада
юқори натижаларга эришиш учун инновацияларни яъни, илм-фанга катта эътибор
бериш орқали иқтисодий жиҳатдан юқори натижага эришиб, бундай
мамлакатларнинг жаҳондаги мавқеи кундан кунга мустаҳкамланиб бормоқда. Бу
борада Президентимиз Ш.Мирзиёев Президентлик фаолиятининг дастлабки
кунлариданоқ илм-фанни, инновацион фаолиятни ривожлантиришга алоҳида
эътибор қаратиб келмоқда. Бунинг натижасида 2016 йил 30 декабр куни
мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намоёндалари билан учрашувида “Бугунги
замон барча соҳалар қаторида илм-фанни ҳам янги босқичга кўтаришни талаб
қилмоқда. Зотан, жамият олдида турган долзарб масалаларни илм-фансиз ечиш
қийин. Мазкур соҳани ва олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш
давлатимизнинг устувор вазифаларидандир” – деб таъкидлаган эдилар.
Бундан ташқари яқинда Президентимиз 2018 йилнинг 6 апрел куни
Ўзбекистон Фанлар академиясининг академик Собир Юнусов номидаги Ўсимлик
моддалари кимёси институтига ташриф буюрди ва институтнинг фаоллар залида
вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари ва ЎзФА илмий-тадқиқот
институтлари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан
мулоқот қилди ва мулоқот чоғида “Ҳамма соҳанинг келажаги сизларга, илм-фанга
боғлиқ. Бундан кейин мамлакатимизга келаётган ҳар бир хорижий
инвестициянинг муайян фоизи илм-фанни ривожлантиришга ва илмий кадрлар
тайёрлашга йўналтирилади. Илм-фан ривожлансагина эртанги кунимиз ҳақида
тасаввур қила оламиз” – деб таъкидлаб, бу масаланинг аҳамияти қанчалик долзарб
эканлигини яна бир бор кўрсатмоқда.
Мамлакатимиз эркин бозор иқтисодиётига ўтиш ҳамда аҳоли жон бошига
тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ошиши кўпинча ишлаб чиқариш
ва хизмат кўрсатиш соҳалари бошқарувида инновацияларни жорий этишга
асосланган ҳолда рақобатбардошликни ўзида мужассамлаштирган стратегияларни
ишлаб чиқиш ва уни амалда муваффақиятли амалга оширишга боғлиқдир.
Шундай
экан,
бу
борада
мамлакатимиз
Президенти
Ш.Мирзиёев
таъкидлаганидек, “бугунги кунда дунёда инновацион тараққиёт моделларини
жорий этиш, илғор ғоялар, “нау-хау” ва “ақлли” технологияларни экспорт қилиш
ҳисобидан тез суръатлар билан ривожланаётган давлатлар сони тобора ортиб
бормоқда. Мамлакатимизда бу йўналишда амалга оширилаётган ишларни,
афсуски, қониқарли деб бўлмайди, ...”
1
. Шундай экан, бугунги кунда инновацион
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси
// Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабр.
“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
98
фаолиятни бошқариш жараёнида тезкорлик билан қўллаш, корхоналарда
бошқарув фаолиятини инновацион ғоялар ва янгиликлар асосида ташкил этиш
зарурдир.
Шу ўринда “инновация” сўзининг маъносига тўхталиб ўтсак, “Инновация –
бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан
бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион ёндашув асосида
бошлашимиз керак”
1
.
“Инновация” атамаси инглиз тилининг “innovation” сўзидан олинган бўлиб,
киритилган янгилик, ихтиро
2
, деган маъноларни англатиши белгилаб қўйилган.
Инновация дейилганда, илғор ғоялар асосида амалга оширилган
ишланмалар натижаларининг фан ва техника ютуқлари, илғор технология ва янги
ихтиролар сифатида турли соҳаларда (иқтисодий, ижтимоий, маънавий
ҳаётимизда, бошқарув тизими кабиларда) қўлланилиши билан боғлиқ ҳодиса
тушунилади
3
.
Инновацион фаолиятни бошқариш жараёнида, яъни истиқболни олдиндан
башорат қилиш ва белгилашда унинг аҳамияти ниҳоятда беқиёсдир. Шу боисдан
бошқариш жараёнида “инновация” тушунчасини “стратегия” тушунчаси билан
боғлаб олиб борилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Сабаби иқтисодиётни
модернизация ва диверсификация қилиш шароитида самарали бошқарув
фаолиятини истиқболда олдиндан башорат ва тасаввур қилган ҳолда, корхона
фаолиятига фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини, илғор технологияларни кенг
жорий этиш ва долзарб муаммоли масалаларни, рўй берадиган ўзгаришлар ва
юзага келиши мумкин бўладиган имкониятларни олдиндан кўра олиш, хўжалик
сиёсати ва стратегиясини ишлаб чиқиш ва ушбу ўзгаришларга янгича услуб,
янгича техника - технология орқали бошқариш деган маънони беради. Бу борада
Президентимиз Ш.Мирзиёев “Шунинг учун биз Инновацион ривожланиш
вазирлигини ташкил этдик ва унинг олдига аниқ вазифаларни қўйдик. Бу
вазирлик нафақат иқтисодиёт соҳасида, балки бутун жамият ҳаётида энг муҳим
лойиҳаларни амалга оширишда ўзига хос локомотив ролини бажаради, деб
ишонамиз”
4
деб таъкидлаган эди. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики бугунги кунда
инновацион бошқарув соҳаси мамлакат миқёсида эътибор берилаётган бўлиб, бу
эса, яқин келажакда ўз натижаларини беради.
Бошқариш жараёнида инновация стратегиянинг моҳиятини ёритиб
берадиган бўлсак, корхонада турли тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, илмий-техник,
кадрлар, маркетинг ва рақобат стратегиялари мавжуд бўлиб, уларда инновация
элементлари, янгиликлар мавжуд бўлсагина маънога эга бўлади. Шунинг учун
инновацион стратегия ўзида янгиликларни, илғор ғоялар ва технологияларини,
янги ихтироларни мужассам этгани учун ҳам қолган барча стратегияларни “ютиб
юборади”.
Инновацион фаолиятга асосланган корхона стратегияси илмий-техник
тараққиётни шакллантиради ва ривожлантиради, яъни инновацион фаолиятнинг
ўрнини ва бошқариш стратегиясини белгилаб олди. Ўз навбатида, инновацион
стратегия мақсадларга эришиш йўлларини ва фойдалилигини таъминлашда
1
Ўша жойда.
2
Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Ж.II. Йе-М. – Т.:
“Ўзбекистон миллий энсиклопедияси” ДИН, 2006. – 213-бет.
3
Mirzayev Q.J., Pardayev M.Q. Xizmatlar sohasi iqtisodiyoti. O‘quv qo‘llanma. – T.: “Iqtisod-Moliya”,
2015. –73-bet.
4
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.
// Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабр.
“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
99
корхона ўзининг устувор йўналишларини белгилаб олишга ёрдам беради,
масалан:
ресурслардан оқилона, тежаб тергаб фойдаланишга;
юқори самарага ва қулай ижтимоий-иқтисодий натижаларга эришишга;
ишлаб чиқариш соҳасига фан-техника ютуқларини янгиликларни, илғор
ғоялар ва технологияларини, янги ихтироларни амалда қўллаган ҳолда
юқори сифатлилигига, тежамкорлигига ва амалга оширилишига эришиш.
Демак, инновацион стратегия йўналишларини белгилаш, истиқболли
йўналишларга устуворлик бериш, корхонани ривожланишини таъминлайдиган
бир қатор мақсадларга эришиш учун йўл хариталарини ишлаб чиқиш мақсадга
мувофиқдир.
Иқтисодиётни
эркинлаштириш
шароитида
айрим
бошқарув
ходимларининг фикрича корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот яхши ва
сифатли бўлиши етарли, мақсадга эришаяпмиз, деб ҳисоблашади. Аслида бу
нотўғри, чунки у рақиблардан орқада қолмаслик учун янги технологияларни
пайдо бўлишини диққат билан кузатиши ва уларни ўз фаолиятига бошқарув
қонуниятларини ҳисобга олиб, илмий жиҳатдан ёндашган ҳолда татбиқ этишни
режалаштириш керак. Умуман олган, корхонанинг инновацион стратегиясини
ишлаб чиқиш жараёнида қуйидаги иккита асосий мақсадни ҳисобга олиш керак:
1.
Бошқарув фаолиятида корхона ресурсларни адолатли тақсимлаш ва
ундан самарали фойдаланиш. Бунда корхона раҳбарияти ресурсларни
корхонанинг бош мақсадидан келиб чиққан ҳолда тақсимлаш керак ва улардан
самарали фойдаланишни доимий назорат қилиб бориш зарурдир. Бу эса, ички
стратегия бўлиб, ички муҳитни доимий таҳлил қилиб боришни тақозо этади ва бу
корхона фаолиятидаги кучли ва кучсиз томонларни аниқлаш имконини беради.
2.
Тез ўзгараётган шароитда корхонани ташқи муҳитга тез мослашиш.
Бунда ташқи омиллар (иқтисодий ўзгаришлар, сиёсий омиллар, демографик
вазиятлар ва бошқалар) ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда самарали мослашиш
вазифаларни таъминлаш керак бўлади.
Корхонанинг инновацион стратегиясини шакллантириш – ташқи
муҳитдаги ўзгаришларни ва у билан боғлиқ бўлган асосий омиллар (иқтисодиёт,
сиёсат, бозор, технология, рақобат)ни ҳисобга олиш, асосий рақибларни белгилаш
ва уларнинг бозордаги ўринлари (бозордаги улуши, сотишлар ҳажмлари
мақсадлари ва ҳ.к.)ни аниқлаш зарур. Шунингдек, рақибларнинг кучли ва кучсиз
томонларини синчковлик билан ўрганиш ва уларнинг натижаларини шахсий
кўрсаткичлар билан солиштириш рақобат кураши стратегиясини яхшироқ ўйлаб
кўришга имкон беради.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ҳозирги тез ўзгарувчан шароитда
корхоналар
бошқарувида
инновацион
стратегиянинг
аҳамияти
юқори
бўлганлигини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги назарий ва амалий таклиф ва
тавсияларни ишлаб чиқдик. Жумладан:
корхона истиқболини белгилашда, режаларни шакллантиришда инновацион
стратегияга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Чунки, корхонада турли
тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, илмий-техник, кадрлар, маркетинг ва рақобат
стратегиялари ишлаб чиқилади ва уларда инновация элементлари, янгиликлар
мавжуд бўлмаса маънога эга бўлмайди. Шунинг учун инновацион
стратегияни корхона бошқарувига самарали жорий этиш мақсадга
мувофиқдир;
корхоналар бошқарувида раҳбарлар мавжуд муаммоларнинг муҳимлик
даражасига эътиборли бўлиши ва корхонанинг устувор вазифаларини,
“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
100
корхонанинг бош мақсадидан келиб чиққан ҳолда белгилаши (бунда иккинчи
ва учунчи даражадаги масалаларга, майда ишларга берилмаслиги) керак;
корхона раҳбарлари илм-фан ютуқларига, янгиликларга доимий қизиқувчан
бўлиши ва доимий ходимлар томонидан инновацияга бўлган ташаббусларини
қўллаб-қувватлаш керак;
бошқариш жараёнида раҳбарлар фалсафанинг “инкорни инкор этиш
қонунига” доимий амал қилиш керак. Бунда раҳбарлар ўзига ва корхонанинг
ҳар бир бўлими фаолиятига нисбатан очиқ танқидий баҳо бера олиши керак;
юқори поғонадаги раҳбарият корхонанинг ички ва ташқи аҳволидан ҳар доим
тўлиқ хабардор бўлиб туриши керак ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |