“Сервис” илмий-амалий журнал



Download 2,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/133
Sana25.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#270403
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   133
Bog'liq
1 СерВИС 2018-2 Х

Калит сўзлар: маркетинг, менежмент, минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожи, экспорт, 
импорт. 
Ҳозирги кунда республикамиз иқтисодиётини эркинлаштириш шароитида 
хўжалик субъектларини ташқи иқтисодий муносабатларга жалб этиш долзарб 
масалалардан биридир. Бунда экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг 
ташқи бозорга мустақил равишда чиқишларини таъминлаш, жаҳон амалиёти 
тажрибаларининг 
энг 
янги 
шакл 
ва 
услубларини 
жорий 
этишни 
жадаллаштиришдан иқтисодий манфаатдорликни вужудга келтириш орқали 
иқтисодий алоқалар самарадорлигини ошириш кўзда тутилган. Республикамиз 
Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида: 
«Ташқи иқтисодий соҳада ҳали ишга солинмаган катта имконият ва заҳиралар 
мавжудлигини таъкидлаш лозим»
1
- деб таъкидлаган эдилар.
Хўжалик субъектлари фаолиятини экспорт йўналишига буришда хорижий 
мамлакатлар билан бевосита алоқаларни ривожлантириш муҳим ўрин тутади. 
Бугун техника-технология тараққиётининг жадаллашган суръатлари, истеъмолчи 
талабининг тез ўзгариши, бозорлардаги аҳвол ишлаб чиқаришда содир бўлаётган 
ўзгаришларга чаққонлик, оперативлик билан ҳозиржавоб бўлиб туришни талаб 
этмоқда. Чаққонлик, ишлаб чиқаришнинг мослашувчанлиги ҳозирги вақтда 
тобора кўпроқ муҳим омилга айланмоқдаки, бу омил ишлаб чиқаришнинг 
рақобатга қобиллигини, ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини, ривожланиш 
истиқболларини белгилаб беради. 
Андижон вилоятида кейинги йилларда кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик субъектлари тарафидан ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиси 
статусини олиш учун мурожаатларни ҳисобга олиб қатор афзалликлар берувчи 
давлат норматив актларининг қабул қилиниши натижасида ташқи иқтисодий 
фаолият иштирокчилари сони ўсди. Эндиликда ташқи бозорда фаолият юритиш 
учун билим ва кўникмаларнинг етарли даражада бўлиши, рақобатни тўғри 
баҳолай олиш, хусусан маркетингнинг ўрнини тушуниб етиш эҳтиёжи кучаяди. 
Ҳозирда вилоятимизда ҳамкорликнинг турли шакллари фойдаланиб 
ташкил этилган хўжалик субъектлари ташқи бозорга чиқишга ҳаракат қилмоқда. 
2018 йил 1 январь ҳолатига кўра 26021 та юридик шахслар рўйхатга олинган 
бўлиб, шундан 24644 таси ёки 94,7 фоизи фаолият кўрсатмоқда. 2678 та юридик 
шахс рўйхатга олинган бўлса, 4476 таси тугатилган. 
2018 йил 1 январь ҳолатига кўра 21798 та тижорат шаклидаги корхона ва 
ташкилотлар рўйхатга олинган бўлиб, шундан хусусий корхоналар 6955 та, 
оилавий корхона 496 та, масъулияти чекланган жамият 13644 та, бошқа 
корхоналар 703 тани ташкил этади. Ушбу даврда 4476 та корхона ва ташкилотлар 
фаолияти 
тугатилган 
бўлиб, 
улардан 
4016 
таси 
(жами 
фаолияти 
тугатилганларнинг 89,7 фоизи) кичик (бизнес) тадбиркорлик субъектларини 
ташкил этган. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони 179 тани 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 
25.12.2017 й www.turkiston.uz
 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
92 
ташкил этган бўлса, улардан фаолият кўрсатмаётган корхоналар ўртача 7тани 
ташкил этиб, фоиз ҳисобида 96,1 ни ташкил этган. Бундан шундай хулосага 
келиш мумкин: 
1.Хўжалик субъектларининг ички ва ташқи иқтисодий фаолиятда бирон-
бир мустақиллик кўрсатишга эҳтиёткорлиги, бозорнинг ўзгарувчан шароитларида 
оператив ҳаракатланиш тажрибасининг камлиги муайян қийинчиликларни юзага 
келтирди ва уларни бартараф этишга тўғри келмоқда. 
2.Бевосита алоқаларнинг, қўшма корхоналар сонини кўпайтириш уларнинг 
керакли даражада “иқтисодий сифат»га эга бўлишини таъминлашга қараганда 
анча осон. Бинобарин, хўжалик субъектлари ишини ташкил этиш ва 
бошқаришнинг энг прогрессив усулларига ўтиши суст бормоқда. 
3.Ташқи бозор шартлари ва ҳолатларини қисман ўрганиб ёки умуман 
ўрганмасдан жаҳон бозорига чиқишга ҳаракат қилинмоқда. Яъни рақобат паст 
даражада бўлган ички бозордан, рақобат доимий амалда бўлган ташқи бозорларга 
чиқиш билан боғлиқ муаммолар. 
Юқорида тилга олинган ҳолатларнинг ҳам объектив, ҳам субъектив сабаб-
лари бор. Бунда масалан, хўжалик субъектлари раҳбарлари ва персоналнинг таш-
қи фаолият масалаларида етарли саводга эга эмасликлари, фикрлашда юзага 
келган андозалар ҳам салбий ўрин тутади. Ушбу ҳолатлар ҳозирда фаолиятни 
экспорт йўналишига буришда маркетингнинг ўрни ва аҳамиятини аниқ белгилаб 
беради. 
Маркетинг нуқтаи назаридан, ички ва ташқи маркетинг тизимлари 
ўртасидаги асосий фарқ муҳитни кенг ва чуқурроқ англаш кераклигидадир. 
Хўжалик субъектларининг иқтисодий шарт-шароитлар, қонунлар, 
маданият ўртасидаги фарқлар каби масалаларни ҳал этишда уларга ўз маркетинг 
чора-тадбирларини қачон, қаерда ва қандай қўллаш кераклиги ҳақидаги 
ёндашувини 
келтириб 
чиқаришга 
ёрдам 
беради. 
Ташқи 
бозорларда 
истеъмолчилар талабларини ҳар томонлама ўрганган хўжалик субъектлари қайси 
бозорлар самаралироқ эканлигини ажрата оладилар. Ушбу мамлакатлардаги якка 
шахслар ёки фирмалар билан иш олиб бориш механизмини тўғри танлайдилар.
Корхоналарда маркетинг фаолиятини қўллаш, маркетинг муносабатларининг 
шаклланиши турли шароитларда турлича юз берганлиги сабабли, унинг тармоқ 
ва минтақа хусусиятлари тобора яққолроқ кўзга ташланади. Маркетингнинг ана 
шу жараёнларини ўрганиш, маркетинг муносабатлари шаклланишининг ўзига хос 
минтақавий хусусиятларини тадқиқ этиш зарур. Бизнинг назаримизда, маркетинг-
нинг ана шу шартлари базасида шаклланиш хусусиятларини очиб бериш, корхо-
наларга бозор шароитида самарали ишлаш йўриқларини маркетинг ёрдамида 
кўрсатиб бериш алоҳида илмий изланишларни тақозо этади. Айни чоғда миллий 
иқтисодиётимизда макро ва микро даражада маркетингни йўлга қўйишнинг 
дастлабки тажрибаларини ўрганиш ва умумлаштириш ҳам талаб этилмоқда. 
Корхона стратегик бошқарувини маркетинг асосида ташкил этиш, 
шакллантириш ва тартибга солиш механизми аниқ бир хўжалик юритувчи 
субъектлар ҳатти-ҳаракатларининг хусусиятлари мажмуасидан иборат бўлиб 
ниҳоятда ўзига ҳосдир. Хўжалик юритувчи субъектнинг бозорда тутган ўрни, 
унинг потенциаллари, кўрсатаётган хизмат турлари хусусиятлари ва бошқалар 
шулар жумласига киради. Шунга мувофиқ ҳамма учун бир хил ривожланиш 
стратегияси амал қилмайди. Шу билан биргаликда стратегик бошқаришни 
маркетинг асосида ташкил этишда бир қатор умумий тамойилларни белгилаш, 
амалга ошириш мумкин ва шартдир. Ҳозирги шароитда минтақада маркетинг 
шаклланишига асос бўлувчи назарий муаммоларнинг ўз ечимларини топиши 
муҳимлиги аниқ йўналишда илмий мавзуни белгилаб беради. 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
93
Бизнингча, тадқиқотнинг асосий мақсади Ўзбекистон шароитида, унинг 
турли минтақалари шароитида маркетингни йўлга қўйиш, маркетинг 
шаклланишининг муҳитга боғлиқлигидан келиб чиққан ҳолда хусусиятларини 
очиб бериш, шунингдек, амалиётни таҳлил қилиш орқали мазкур механизмни 
такомиллаштириш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган 
таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. Бу изланишларни илмий мақсади 
қуйидагилардан иборат: 
1. Бозор маркетинг бошқарувини асослаш учун талаб ва таклиф мувозанатини 
ўрганиш. 
2. Маркетингни турли минтақаларда жорий этишнинг ўзига хосликларини 
ўрганиш ва илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. 
Илмий-тадқиқотларнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда тадқиқотда 
қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ: 
- иқтисодий ислоҳотлар шароитида маркетингнинг ижтимоий – иқтисодий 
моҳиятини очиб бериш; 
- замонавий маркетинг концепцияси регионал ривожланишга боғлиқлигини 
кўрсатиб бериш; 
- минтақада маркетингни ташкил этиш ва амалиётда қўллаш йўлларини 
асослаш; 
- маркетинг амалиёти шаклланиши даражасини ўрганиш ва таҳлил қилиш; 
- маркетингдан самарали фойдаланиш механизмини аниқлаш; 
- ривожланиш босқичида маркетинг тизимини тартибга келтириш; 
- корхоналарнинг минтақавий шароитда устувор маркетинг стратегиясини 
танлаш ва маркетингни шакллантириш йўлларини таклиф этиш. 
Маркетинг шаклланишининг минтақавий хусусиятларини илмий тадқиқ 
этиш биринчидан, назарий ва илмий аҳамиятга эга бўлиб, унда маркетингни 
назарий, методологик, илмий асосларини очиб беришга ҳаракат қилинади. Ўзбе-
кистонда бу фан ривожланишининг илмий ечимлари устида тадқиқот олиб 
борилади. Иккинчидан, иш мафкуравий-маърифий аҳамиятга эга. Чунки унда 
одамларни бозор муносабатлари руҳида тарбиялаш, жумладан маркетинг таъли-
мини бериш, иқтисодий тафаккур ҳосил қилишга қаратилган фикрлар олинади. 
Учинчидан, амалий аҳамият касб этади, яъни маркетингни йўлга қўйган, унинг 
самарадорлигини амалда кўрсата олган корхоналар, жамоалар тажрибаси 
ўрганилади, умумлаштирилади ва таклиф-мулоҳазалар берилади. Тўртинчидан, 
илмий-тадқиқотлар менежмент фаолияти учун ҳам аҳамиятлидир. Гап шундаки, 
маркетинг – ташкил этиш ва бошқаришга алоқадор иқтисодий муносабатлар 
мажмуидир. 
Юқоридагиларни умумлаштириб шуни айтиш мумкинки, илмий-тадқиқот-
лар якунида республика миллий иқтисодиёти, хусусан Андижон вилояти иқтисо-
диётининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиши устида комплекс тизимли илмий-
тадқиқот олиб боришга ва уни такомиллаштиришга ҳамда иқтисодий ислоҳот-
ларни ривожланиши шароитида маркетинг фаолиятини ташкил этишга 
эришилади.
Минтақада маркетинг тизимини шакллантириш ижтимоий-иктисодий 
самарадорликни таъминлаш масалаларига бевосита боғлиқдир. Маркетинг ўзи 
амал қилиб турган ишлаб чиқариш муносабатлари тизимидан, жаҳон 
иқтисодиётининг ҳозирги ҳолати имкониятларидан кенг фойдаланади, ҳозирги 
замон талаблари асосида ривожланиб боради ва акс таъсир кўрсатади. 

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish