“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
110
нотижорат шерикчилигини ҳимоя қилиш мақсадидаги профессионал бирлашмасини
ташкил қилиш;
- юртимизда фонд бозори, фонд биржасини янада ривожлантириш учун
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ишини
тубдан қайта ташкил этиш;
- давлатнинг молиявий хизматлар соҳаси бўйича маркентинг йўналишининг
инновацион янгиланиш дастурини шакллантириш, инновация ва инвестициялардан
самарали фойдаланадиган янги авлод кадрларини, янги сармоядорлар синфини
тайёрлаш;
- илғор халқаро тажрибада қўлланиладиган маркетинг инструментлардан
фойдаланган ҳолда пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш, шунингдек
валютани тартибга солишда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич
жорий этиш, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш;
- четдан кредит ва сармоялар олиб келиш бўйича самарали тизим
яратишимиз, ҳар бир кредитни аниқ ишлатишни ўрганишимиз лозим;
- инвестиция
муҳитини
такомиллаштириш,
мамлакат
иқтисодиёти
тармоқлари ва ҳудудларига хорижий, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий
инвестицияларни фаол жалб қилишда хуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, географик,
сиёсий билимга эга, дунёқараши кенг маркетологларни ўқитиб тайёрлаш чора-
тадбирларини кўрсак, бизнинг фикримизча, кутган самарага эришамиз.
Ҳозирги вақтда молиявий хизмат кўрсатиш соҳаси билан шуғулланадиган
банк, кредит ташкилотлари, ломбардлар, аудиторлик ташкилотларини ташкил этиш
ва бошқариш борасида билим ва кўникмаларни ривожлантириш тобора муҳим
аҳамиятга эга. Чунки, ҳар қандай соҳанинг ривожланиши учун тегишли билимга эга
бўлган кадрлар тизими шаклланган бўлмоғи лозимдир.
Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган макроиқтисодий сиёсат ҳам
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал суръатлар билан
ривожлантиришга қаратилган бўлиб, бунда ушбу молиявий сиёсат мазкур соҳага кенг
иқтисодий эркинликлар яратиб бериш, қаттиқ қўллаб-қувватлашда ўзининг ёрқин
ифодасини топмоқда. Дунёнинг энг тараққий этган мамлакатларидан бўлган АҚШ,
Япония, Германия иқтисодиётининг муваффақиятлари ҳам кўпроқ тезкор ва
самарали молиявий хизматлар фаолиятига таянади.
2018 йилга юртимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва
технологияларни қўллаб-қувватлаш” йили, деб ном берилиши молиявий хизмат
кўрсатувчи ташкилот ва муассасаларга кенг имкониятлар яратиб берилади ҳамда
масъулият юклайди.
Шундай қилиб, молиявий хизмат соҳасининг иқтисодиётдаги аҳамияти
унинг иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш, йирик корхоналар учун
инвестициялар киритиш ва кредитлар бериш тадбиркорлар учун ўз ишини
бошлаб ёки ривожлантириш учун қулайлик ва имкониятлар яратиб бермоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: