“Сервис” илмий-амалий журнал


ТУРИЗМ ВА МЕҲМОНХОНА ХЎЖАЛИГИ



Download 2,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/133
Sana25.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#270403
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   133
Bog'liq
1 СерВИС 2018-2 Х

ТУРИЗМ ВА МЕҲМОНХОНА ХЎЖАЛИГИ 
 
Р.Хаитбоев – СамИСИ катта ўқитувчиси, 
Х.Қаршибоев – СамИСИ доценти, 
Ш.Джалилов – СамИСИ катта ўқитувчиси 
 
ТУРИЗМ ГЕОГРАФИЯСИНИНГ МОДЕЛЛАРИ ВА МЕТОДЛАРИ 
Аннотация: мақола туризм марказлари ва туристик ҳудудларнинг туризм 
географиясининг моделлари ва методлари асосида ташкил қилинишига бағишланган. 
Калит сўзлар: модел, метод, марказ, ижтимоий география, интеграция, рекреация, 
лойиҳа, минтақа, кенглик, харита, биологик, ҳудуд.
 
 
Ҳозирда 
республикамизда 
туризмнинг 
соҳаларини, 
турларини, 
ривожланишини, уларнинг ички ва халқаро туризмдаги ўрнини белгилаш, 
географиясини аниқлаш ва туризмда фойдаланиш даражаларини ишлаб чиқиш 
юзага чиқмоқда. Шу ўринда мамлакатимизда туризм географиясини тадқиқ 
қилиш туризмдаги долзарб масалалардан ҳисобланади. 
Туризм географияси ҳақида ҳозиргача саноқли тадқиқотлар натижалари 
эълон қилинди. Ушбу тадқиқотлар ҳам мамлакатимизнинг вилоятларидаги туризм 
ресурсларидан фойдаланиш йўналишида амалга оширилди. Ўзбекистондаги ту-
ризм таълимида туризм географияси фанининг ҳозиргача ўқитилмаётган-
лигининг, ташкил топмаганининг албатта объектив сабаблари бор. Биринчидан, 
туризм соҳаси мамлакатимиз ҳаётида бутунлай янги ижтимоий-иқтисодий соҳа 
бўлиб бораётганлигидан туризм ривожланиши билан боғлиқ барча илмий ва 
ишлаб чиқариш соҳаларини, йўналишларини бирданига қамраб бўлмайди. 
Иккинчидан, ўз -ўзидан маълумки, бу фан бўйича ҳали республикамизда 
мутахассислар йўқ. Шунинг учун ҳам, биз туризм географиясининг моделлари ва 
методлари мавзусида ушбу фаннинг ўрганиш объекти, предмети ва бу фаннинг 
шаклланиши, мақсади ва вазифалари, моделлари ва методлари, туризм 
ривожланишидаги 
ўрни 
ҳақида 
дастлабки 
тадқиқотларнинг 
таҳлилий 
натижаларини келтирамиз. 
Туризм географияси ўзининг махсус тадқиқот объекти ва предметига эга 
бўлган фан сифатида асосан АҚШ, Европа мамлакатларида, Россияда шаклланган 
ва бу мамлакатларнинг туризм таълимида ўқитилмоқда. Россиялик таниқли 
географ В.С. Преоброженскийнинг туризм географиясини ижтимий-иқтисодий 
география фанларининг ўхшаш йўналиши – ижтимоий ва иқтисодий 
географиянинг муҳим тармоғи дейилгани тан олинди. Шу нуқтаи-назардан 
туризм географиясининг маъносини, моҳиятини тушуниш учун бу фаннинг асоси 
бўлган ижтимоий-иқтисодий географиянинг тадқиқот объекти ва предметига 
эътибор қаратиш лозим.
Ижтимoий географиянинг (жамоавий) билиш предмети ҳудудий жамоавий 
тизим 
ҳисобланади. 
Ҳудудий 
жамоавий 
тизим 
эса, 
жамиятнинг 
интеграллаштирилган (бир мақсадга бирлаштирилган), жамият ҳаётини вақтинча 
ташкиллаштирган ҳудудий қайта ишлаб чиқаришига асосланади. 
Ижтимоий географиянинг, яъни жамият географиясининг тадқиқот 
объекти ва предметининг таъриф ва тавсифи қуйидагича–,,Иқтисодий ва 
ижтимоий” (жамоавий) география аниқ табиий муҳитда жамиятнинг ҳудудий 
ташкилланишини ўрганади. Жамият географиясининг кўплаб тармоқлари табиий 
география, сиёсий география ва бошқалар жамият ҳаётининг ўзига хос 
соҳаларини ўрганади. Бу фанларнинг ўз мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан 
хусусий ўрганиш объектлари ва предметлари бор. 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
47
Туризм географиясининг предмет жиҳатдан мавжудлиги унинг 
рекреация географияси билан ўзвий боғлиқлигини келтириб чиқаради. Туризм 
географиясининг чегараларини белгилаш, унинг тадқиқот объекти ва предметини 
аниқлашда туризмни рекреация билан ажратилган ҳолда таҳлил қилган маъқул. 
Шунингдек, бўш (бекор) вақт, ишдан холи вақт ва дам олиш, тиним, ором 
олишнинг ўзаро муносабатларини ҳам аниқлаш талаб қилинади. Чунки, бу 
атамалардан рекреацияли ва туризм жараёнларини ўрганишда кўплаб
фойдаланилади. Туризмнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти унинг чегарасизлиги
катта оқимдалиги ва аҳамияти – туризмдаги “дам олиш”, “бўш вақт”, “рекреация”, 
“туризм”ларнинг биргаликдаги ёки алоҳида-алоҳида ҳаракатланишларини 
англатади. 
Ижтимоий муҳит Биологик муҳит 
1 -меҳнат 
2-бўш вақт 
3-рекреация 
4-туризм 
5-туризм географиясининг объекти 

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish