“Сервис” илмий-амалий журнал


Истеъмол товарлари бозори



Download 2,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/133
Sana25.02.2022
Hajmi2,79 Mb.
#270403
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   133
Bog'liq
1 СерВИС 2018-2 Х

Истеъмол товарлари бозори аҳолининг шахсий эҳтиёжини қондирувчи ва 
ҳаёт кечириш учун уй-рўзғорини жиҳозлаш мақсадида ҳарид қилинувчи озиқ-
овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини олди-сотди муносабатлари мажмуини ўз 
ичига олади. Истеъмол товарлари бозори ўз навбатида махсус бозорларга: озиқ-
овқат, кийим- кечак, хўжалик, маданий моллар ва бошқаларга бўлинади. Бу 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Мамлакатнинг озиқ-овқат 
хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони. 2018 йил 16 январь.


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
31
бозорнинг моддий-техника асоси инфраструктураси бўлиб: улгуржи савдо 
базалари, дўконлар, ошхона, чойхона, дорихона, деҳқон бозорлари ва барча 
чакана савдо-сотиқ билан шуғулланувчи шаҳобчалар ҳисобланади. 
Истеъмол товарлари бозорини моҳиятини янада яхшироқ тушуниш учун 
истеъмол товари тушунчасини изоҳлаш лозим.
Товар деб маълум бир эҳтиёжни қондириш мақсадида бозорга сотиб олиш, 
фойдаланиш ва истеъмол қилиш учун таклиф этилаётган маҳсулот тушунилади. 
Маҳсулотга нарх белгиланиши ва бозорга таклиф этилиши биланоқ товарга 
айланади.
Истеъмол товарлар бозорини ривожлантириш улгуржи ва чакана савдо 
билан боғлиқ жараён ҳисобланади.
Чакана савдо аҳолига тўғридан-тўғри товар сотиш ва хизмат қилиш билан 
боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолиятини ўз ичига олади. Чакана савдо товарлар 
ассортиментининг шаклланишида қатнашади, ҳаридорларга товарлар сифат 
кўрсаткичлари тўғрисида ахборотлар беради, товарларни сақлаш, қўшимча 
ишлаш, баҳоларини ўрнатиш ва бошқа вазифаларни бажаради.
Улгуржи савдо ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи чакана савдо ва товарни 
охирги истеъмолчилари ўртасидаги умумлашган воситачи ҳисобланади. Улгуржи 
савдо фирмалари товарни ишлаб чиқарувчи ёки бошқа воситачилардан 
улгуржисига сотиб олиб, ўзининг вазифаларига мувофиқ бошқа воситачилар; 
чакана савдо корхоналари ёки хусусий савдо тадбиркорларига, ишлаб чиқарувчи, 
хизмат кўрсатувчиларга етказиб беради. 
Истеъмол товарлар бозорини ҳаракатга келтирувчи асосий омиллардан 
бири ва унинг таркибий қисми – талаб ҳисобланади.
Истеъмол товарлар – бу бевосита инсонларнинг шахсий эҳтиёжларини 
қондиришга мўлжалланган энг зарур товарлардир. 
Талаб – тўловга қобил эҳтиёж бўлиб, у маълум бир давр мобайнида баъзи 
нархларда харидорлар томонидан сотиб олиниши мумкин бўлган маҳсулотларни 
белгилайди. Аҳоли талаби ва истеъмоли ўртасида маълум бир фарқ бор. 
Аҳолининг истеъмоли деганда унинг барча манбаларидан олган истеъмол 
товарлари ва хизматлари йиғиндиси тушунилади. Мамлакатда талабга нисбатан 
истеъмол ҳажми катта бўлади. Бунинг сабабини қуйидагилар билан изоҳлаш 
мумкин:
- ишлаб чиқарилган истеъмол товарларининг ҳаммаси ҳам бозорга олиб 
чиқиб пулга сотилавермайди;
- қишлоқ аҳолиси, шаҳар аҳолиси ҳам агар имконияти бўлса, айрим 
маҳсулотлар билан ўз - ўзини таъминлаши мумкин.
- кишилар ўз эҳтиёжларининг маълум бир қисмини ижтимоий фондлар 
ҳисобига бепул ёки имтиёзли нархда қондириши мумкин.
Мана шу омиллар ҳисобига истеъмол ҳажми талаб ҳажмидан катта бўлади.
Қуйидаги графикда истеъмол харажатлари таркибини янада кенгроқ 
талқин этиш орқали, аҳоли томонидан энг кўп озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб 
олишга 44,3%, бошқа ноозиқ-овқат маҳсулотларига 22%, кийим кечак ва оёқ 
кийимларга 
10,3%, 
коммунал 
хизматларга 
7,7% 
харажатлар 
амалга 
оширилаётганлигини кўриш мумкин. 
Бозор иқтисодиёти шароитида истеъмол товарлари ва хизматлар бозорини 
ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш устувор вазифалардан бири саналади. 
Чунки у орқали аҳоли ўртасида иқтисодий муносабатлар ўрнатилади ва 
одамларнинг моддий эҳтиёжлари қондирилади. 


“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон 
32 

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish