- 11 -
шароблар)
айлантириб турилур. (У шаробларни соқийлар ҳар
кимнинг эҳтиѐжига яраша)
ўлчаб-белгилаб қўйгандирлар.
(Жаннат аҳли)
у жойда мизожи-аралашмаси занжабил бўлган
майкосалар билан – (жаннатлардаги)
салсабил-ўтимли, деб
аталган чашма билан суғорилурлар. Уларнинг устида мангу
ѐш (яъни ҳеч қаримайдиган)
болалар (хизмат қилиб)
айланиб
турурларки, уларни кўрган вақтингизда (гўзалликлари,
рангларининг тиниқлиги ва юзларининг нурлилигидан)
сочиб
юборилган марваридларми, деб ўйларсиз. У жойда қачон
қарасангиз, ноз-неъматларни ва катта мулку давлатни
кўрурсиз. Уларнинг устларида яшил ипак ва шойи либослар
бўлиб, улар кумуш билакузуклар билан безангандирлар ва
Парвардигорлари
уларни
ниҳоятда
покиза
шароб-ла
суғоргандир". "Инсон" сураси, 12-21-оятлар.
"Албатта тақводор зотлар учун (жаннатда)
нажот манзили
бордир. Яна боғлар ва узумзорлар, (ѐш ва ҳуснда)
тенгдош
хушқад (ҳур)
лар ва (шароб билан)
тўла майкосалар бордир.
Улар у жойда бирон беҳуда ва ѐлғон сўз эшитмаслар. (Бу)
Парвардигорингиз томонидан – осмонлар ва Ернинг ҳамда
уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг Парвардигори бўлмиш
Меҳрибон зот томонидан (берилган)
мукофот, етарли
марҳаматдир. Руҳ (Жаброил)
ва (барча)
фаришталар саф тортиб
турадиган Кунда улар (инсонлар)
У зотдан (Аллоҳдан)
қўрқиб
бирон сўз айтишга қодир бўлмаслар. Улар сўзлай олмаслар,
фақат У Меҳрибон зот изн берган кишигина (сўзлар)
ва (фақат)
рост сўзни айтур". "Набаъ" сураси, 31-38-оятлар.
- 12 -
"
(Эй Муҳаммад алайҳис-салом),
иймон келтириб, яхши
амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун
остларидан дарѐлар оқиб турувчи боғлар бор. Қачон ўша
(жаннат)
ларнинг бирор мевасидан баҳраманд бўлсалар,
"Илгари татиб кўрган нарсамиз-ку", дейишади. Зеро, уларга
(сурати)
бир-бирига ўхшаш мевалар берилади ва улар учун
жаннатда покиза жуфтлар бордир. У зотлар (жаннатларда)
абадий қолгувчилардир". "Бақара" сураси, 25-оят.
"(Эй Муҳаммад
алайҳис-салом
, уларга)
айтинг: "Шу (дўзах)
яхшироқми ѐки тақводор зотларга ваъда қилинган мангу
жаннатми
!". У (яъни жаннат тақводорлар)
учун мукофот ва
оқибат – борар жой бўлди. Улар учун ўша жойда мангу
қолгувчи бўлган ҳолларида барча хоҳлаган нарсалари (муҳайѐ)
бўлур. Бу Парвардигорингиз зиммасидаги сўралгувчи ваъда
бўлди". "Фурқон" сураси, 15-16-оятлар.
...
"... Шак-шубҳасиз, тақводор зотлар учун гўзал оқибат – улар
учун барча дарвозалари ланг очиқ мангу жаннатлар бордир.
Улар у жойлардаги (сўриларда)
ястаниб ўтириб мўл-кўл (яъни
хоҳлаганларича)
мева-чева ва шароб чақирурлар ва уларнинг
олдиларида кўзларини (номаҳрамга боқишдан)
сақлаган (ѐш ва
- 13 -
ҳуснда)
тенгдош (қиз)
лар бўлур. Бу (зикр қилинган нарсалар)
сизларга ҳисоб-китоб (яъни Қиѐмат)
куни учун ваъда
қилинадиган нарсалардир. Шак-шубҳасиз, бу Бизнинг (жаннат
аҳлига ато этадиган)
ризқу рўзимиздирки, унинг учун тугаб
қолиш (хавфи)
йўқдир". "Сод" сураси, 49-54-оятлардан.
"Жаннат тақводор зотларга йироқ бўлмаган (бир маконга)
келтирилди (ва уларга дейилди)
: "Мана шу (неъматлар)
сизларга
– ҳар бир (Аллоҳга)
қайтгувчи, (ўз аҳдини)
сақлагувчи (риоя
қилгувчи)
, ғайбдаги Раҳмондан қўрққан ва тавба-тазарруъ
қилган дил билан келган кишиларга ваъда қилинаѐтган
нарсалардир. Унга (жаннатга)
тинч-омон кирингиз! Бу (кун)
мангу (қоладиган)
Кундир". Улар учун у жойда хоҳлаган
нарсалари бордир ва яна Бизнинг даргоҳимиздаги қўшимча
(иззат-икром)
лар ҳам бордир". "Қоф" сураси, 31-35-оятлар
Do'stlaringiz bilan baham: