Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/119
Sana25.02.2022
Hajmi3,51 Mb.
#268098
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА-1

 
ФИНЛЯНДИЯ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ 
Нуфузли Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан уч 
йилда бир ўтказилувчи халқаро тадқиқотларга кўра, финляндиялик мактаб 
таълим олувчилари дунёдаги энг юқори билимлар даражасини намойиш 
этишади. Улар шунингдек дунёдаги энг кўп китоб таълим олувчи болалар 
ҳамдир. Бундан ташқари, финляндиялик мактаб таълим олувчилари табиий 
фанлар бўйича - дунёда иккинчи, математика бўйича эса бешинчи ўринни 
эгаллашади. Бироқ педагогик жамиятни қувонтирадигани биргина бу 
натижалар эмас. Шуниси ажабланарлики, дунё миқёсида юқори 
кўрсаткичларни қайд этишларига қарамай, финляндиялик мактаб таълим 
олувчилари дарсларга у қадар кўп вақт ажратишмайди. 
Финляндияда ўртача мажбурий умумтаълим тизими икки 
босқичли мактабни ўз ичига олади: 
 қуйи (alakoulu), 1-6 синф; 
 юқори (yläkoulu), 7-9 синф. 
Қўшимча 10-синфда таълим олувчилар ўз баҳоларини яхшилашлари 
мумкин. Сўнгра болалар ё профессионал коллежга йўл олишади, ёки лицей 
(lukio)да ўқишни давом эттиришади.
Финляндия таълими «ўрта» босқичининг 7 тамойили: 
1. Тенглик 


101 
-Мактаблар 
Мамлакатда на элита ва на «бўшроқ» мактаблар бор. Финляндиядаги 
энг йирик мактабда 960 нафар таълим олувчи таълим олади. Энг кичигида 
эса - 11 нафар. Барча мактаблар мутлақо бир хил жиҳозланган, бирдек 
имкониятларга эга ва бир хил молиялаштирилган. Деярли барча мактаблар 
- давлат мактаблари бўлиб, ўнлаб хусусий мактаблар бор. Уларнинг ота-
оналар қисман тўлов киритишларидан ташқари яна бир фарқи - таълим 
олувчиларга бўлган талабнинг юқорилигида. Қоидага кўра, бу ўзига хос 
«педагогик» лабораториялар: Монтессори, Френ, Мортан и Вальдорф 
мактаблари. Инглиз, немис ва француз тилларида таълим берилувчи ўқув 
муассасалари ҳам хусусий ҳисобланади. 
Финляндияда тенглик тамойилига риоя қилган ҳолда швед тилидаги 
параллель таълим тизими мавжуд - боғчалардан тортиб то 
университетларгача. Саам халқининг манфаатлари ҳам унутилмаган, 
мамлакат шимолида она тилида таълим олиш мумкин. 
Яқин вақтларгача финларга мактаб танлаш тақиқланган эди, болалар 
шунчаки энг яқин орадаги мактабга чиқишарди. Тақиқ бекор қилинди, 
лекин ота-оналарнинг аксарияти барибир болаларни яқин орадаги таълим 
муассасасига беришни маъқул кўришмоқда, зеро Финляндияда барча 
мактаблар бирдек яхши. 
Барча фанлар 
Бир фаннинг бошқаларидан чуқурроқ ўргатилиши мақсадга мувофиқ 
эмас. У ерда, масалан, математика санъатдан муҳимроқ ҳисобланмайди. 
Аксинча, қобилиятли болалар учун алоҳида синфлар ташкил қилинишига 
ягона сабаб уларнинг тасвирий санъат, мусиқа ва спортга мойиллиги 
бўлиши мумкин. 
Ота-оналар 
Ўқитувчи таълим олувчисининг ота-онаси ким бўлиб ишлашини 
охирги навбатда, зарурарт туғилгандагина билади. Ўқитувчиларга ота-
оналарнинг иш жойига доир саволлар бериш тақиқланган. 
Таълим олувчилар 
Финлар таълим олувчиларни хусусиятлари ёки танловларига қараб 
таснифлашмайди. 
Шунингдек, “яхши” ва “ёмон”таълим олувчилар ҳам йўқ. Таълим 
олувчиларни бир-бирига таққослаш тақиқланган. Даҳо болалар ҳам, ақлий 
салоҳияти бўшроқ болалар ҳам “ўзига хос” ҳисобланиб, барча билан бирга 
ўқишади. Умуман олганда, жамоада ногиронлиги бўлган болалар ҳам 
таълим олади. Оддий мактабда кўриш ва эшитиш органлари касалликлари 
бўлган таълим олувчилар учун синф ташкил қилинган бўлиши мумкин. 


102 
Финлар алоҳида муносабатга талабгор инсонларни жамиятга максимал 
даражада интеграция қилишга ҳаракат қилишади. Билими кучли ва бўш 
таълим олувчилар орасидаги фарқ - жуда кичик. 
Ўқитувчилар 
Ўқитувчилар ҳам болаларга бор меҳрини беради, “севимлилар” 
ажратилмайди. Қоидадан ҳар қандай четга чиқиш бундай ўқитувчи билан 
шартнома бузилишига олиб келади. Фин ўқитувчилари фақат таълим 
берувчи вазифасини бажаришлари керак. Жамоада барча ўқитувчилар - 
физиклар ҳам, адабиётчилар ҳам, меҳнат ўқитувчилари ҳам бирдек тенг. 

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish