Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/119
Sana25.02.2022
Hajmi3,51 Mb.
#268098
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА-1

Юқори (ўрта) мактаб-котогакко 
Юқори (ўрта) мактаб мажбурий эмаслигига қарамай, унда 94% таълим 
олувчилар таҳсил оладилар. Юқори ўрта мактаб сони 55%ни ташкил этади, 
шунга қарамай давлат ва хусусий катта мактаблар пуллик. Юқори ўрта 
мактабнинг 1-йил учун дастури ҳаммага бир хил, лекин кейинги 2 йил 
ичида олий таълим олиш мақсадига кўра курсни танлаш назарда 
тутилмоқда.
Юқори мактаб дастурлари ўрта мактаб ва бошланғич мактаб 
дастурларига кўра хилма-хил, лекин таълим олувчиларга билимнинг у ёки 
бу соҳасига ихтисосланиши бўйича имкониятлар яратилади. Юқори 
мактабларда ўқиш пулли, лекин давлат муассасаларида арзонроқ. Пулли, 
хусусий ўрта ва бошланғич мактаблар ҳам бор. Барча пулли таълим 
муассасаларида стипендиялар конкурси ғолиби бўлса, текин ўқиш мумкин 
ёки чегирмалар олиш мумкин. Ўрта мактабдан юқори мактабга ўтиш 
имтиҳонлар натижаларига боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Ўрта мактабда 
ўзлаштириш кўрсаткичига кўра таълим олувчи кириш имконияти бор 
бўлган катта мактаб рўйхатини олади.
Одатдаги давлат мактабларидан ташқари пулли хусусий мактаб-
академиялар (гакуэнлар) бор. Шунингдек, умумдавлат мактаби 
мақомидаги “миллий мактаблар” мавжуд. Бу академияга кириш учун 
юқори конкурс асосида алоҳида имтиҳонлар топширилади. Бир тарафдан 
академияда яхши таълим дастурлари мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилиги 
олий мактаб ёки университетга кириш учун имконият беради.
Япония ҳукумати ОЎЮлари битирувчиларини педагог лавозимига 
тайинлашда қаттиқ танлов сиёсатини олиб боради.Бошқа давлатлардан 
фарқли ўлароқ, давлат мактаби ўқитувчиси бўлиш учун япон фуқароси 
ўқитувчи дипломини олиши керак ва ўқитувчиликка тайинлаш 
имтиҳонидан ўтиши керак.
Японияда юқори ўрта мактабларнинг кундузги (ўқиш -3йил), кечки ва 
сиртқи (ўқиш 4 йил) турлари бор. Кечки ва сиртқи мактабни битирганлик 
ҳақидаги гувоҳномаси худди кундузги юқори мактабникидай бўлса ҳам, 
95% таълим олувчилар мактабнинг кундузги бўлимида таҳсил олишади. 
Юқори мактабларга қабул қилиш кичик мактабни тугатганлик ва кириш 
имтиҳонлари натижалари бўйича конкурсдан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжат 
асосида амалга оширилади.


97 
Юқори 
ўрта 
мактабда 
япон 
тили, 
математика, 
табииёт, 
жамиятшунослик ва б. мажбурий умумтаълим фанларига қўшимча ҳолда 
таълим олувчилар танлов бўйича фанларни таклиф қиладилар, бу инглиз 
тили, ёки бошқа чет тиллар, шунингдек, техник ва махсус фанлар бўлиши 
мумкин. 12-синфда таълим олувчилар ўзи учун таълим профилларидан 
бирини танлаши керак.
Таълим, фан ва маданият вазирлиги кўрсатмасига кўра, Юқори ўрта 
мактабда билимларни баҳолашда ОЎЮ тизимидан фойдаланилади. Бу ҳар 
бир таълим олувчи 12 йиллик ўрта таълимни тугатганлиги ҳақида 
гувоҳнома олиши учун 80 кредит (зачёт бирлиги)ни йиғиши лозим 
деганидир. Масалан, япон тили ва замонавий япон адабиётини ҳар бир 
курсини ўрганиш натижалари бўйича 4та кредит берилади, япон тили 
лексикологияси бўйича 2 кредит, классик тил бўйича-2 кредит.

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish