Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Жанубий Кореяда касб-ҳунар таълими ва олий таълим тизими



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/119
Sana25.02.2022
Hajmi3,51 Mb.
#268098
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА-1

Жанубий Кореяда касб-ҳунар таълими ва олий таълим тизими 
Жанубий Кореяда олий маълумотга эга бўлиш ҳар бир корейс 
фуқаросининг кейинги мавқеи муваффақияти учун жуда катта аҳамият 
касб этади. Шунинг учун ҳам бу мартабали таълим муассасаларига ўқишга 
киришга бўлган эҳтиёж ҳам катта. Жанубий Кореяда эътибор кўпроқ 
математика, корейс тили ва инглиз тилларига, аниқ фанларга ва жамият 
билан боғлиқ фанларга қаратилади.
Жанубий Кореяда қуйидаги таълим муассасалари турлари 
мавжуд:
- коллеж ва университетлар (хусусий ва миллий, давлат тасарруфида);
- индустриал университетлар;
- педагогика институтлари;
- сиртқи университетлар;
- очиқ университетлар.
Жанубий Корея таълим тизимининг барча бўғинларида бўлганидек, 
олий таълим соҳасида ҳам чуқур ислоҳотлар олиб борилган. Mамлакатда 
таълимни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қабул қилинган қонунлар 
ва меъёрий ҳужжатларни олий таълимни рақобатга тайёрлаш, университет 
таълимини ривожлантиришда тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, 
битирув мактаб таълими ва амалий мутахассисликларни кучайтириш, 
университетларнинг маҳаллий саноат билан алоқадорлигини яхшилаш, 
саноат талабларига жавоб берадиган касбий таълимни ривожлантириш, 
мактаб билан ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, 
ижтимоий кам таъминланган оилалар ва ишчилар учун касбий таълимни 
кучайтириш, олий таълим учун ўсмирлар имкониятларини яхшилаш, 
ахборот асрида таълим бошқаруви ва уни молиялаштириш халқаро таълим 
алмашинувини мустаҳкамлаш каби долзарб масалаларга катта эътибор 
қаратилди.
Кореяда олий таълим муассасаларига қабул қилиш қаттиқ назорат 
остида бўлиб, ҳар бир даъвогарнинг маълум бир коллеж ёки университетга 
мувофиқлиги 
талабанинг 
таълимни 
ўзлаштириш 
қайдлари 
ва 
стандартлаштирилган миллий тест натижалари орқали белгиланиди.
Мамлакатда ягона сиртқи олий ўқув юрти - Сеулдаги сиртқи 
университет ўзига ҳос аҳамиятга эга. “Очиқ университетлар” нинг 


92 
вазифаси ҳам шунга ўхшаш бўлиб, уларга ишлаб чиқаришда 
ишлаётганларгина кириши мумкин, уларда кириш имтиҳонлари йўқ. 
Жанубий Кореяда коллежларнинг асосий вазифаси малакали ишчилар ёки 
бўғин идора хизматчиларини тайёрлашдир. Талаба коллежни тугатгач, 
назарий жиҳатдан бирданига университетнинг иккинчи ёки учинчи 
курсига кириш учун харакат қилиши мумкин. Шу билан бирга махсус 
ўтиш имтиҳонини топшириб, бошқа мутахассислик бўйича ҳам кириши 
мумкин.
Бакалавриат. Ўқиш муддати 4 йил. Талабалар 140-150 кредит соат 
атрофида таҳсил оладилар. Тиббиёт соҳасида ўқиш 6 йил давом этади ва 
180 кредит соат ўқишади. Ўқиш тугагач, бакалавр даражасини олганлиги 
ҳақидаги диплом берилади. Типик йирик корейс университетлари 
таркибида 10 тадан 20 тагача факультетлар бор. Факультетлар америкача 
термин билан “коллихлар”, яъни корейсча “тэхак” деб аталади. Кореяда 
ўқув жараёнига ахборот технологияларини жорий қилишга алоҳида 
эътибор берилади. Натижада Жанубий Корея дунёда ўз мактаб ва таълим 
муассасаларини компьютер ва интернет билан тўлиқ таъминлаган иккинчи 
давлатга айланди.
Магистратура. Ўқиш муддати 2-3 йил. Ўқиш якунида талабалар 
диссертация ёқлайдилар. Тиббиёт соҳасидаги талабалар Тиббиёт 
мактабининг барча талабларини бажариб, миллий имтиҳон топширадилар. 
Ўқиш якунида магистрлик даражаси берилади.

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish