Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/119
Sana25.02.2022
Hajmi3,51 Mb.
#268098
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА-1

Бошланғич таълим 
Ўқув йили эса 1 март Корея Республикасида давлат байрами 
муносабати билан 2 мартдан бошланади. 6 йил давом этадиган бошланғич 
таълим мажбурий этиб белгиланган. Бошланғич таълимда 1 йил икки 
семестрга бўлинган ҳолда олиб борилади. Асосий ўқитиладиган фанлар:
корейс тили, математика, аниқ фанлар, жамиятшунослик, тиллар,
тасвирий санъат, мусиқа. Одатда бу фанларнинг барчасини битта
педагог ўқитади, чет тилларидан ташқари. 
Жанубий Кореяда болалар (6 ёшдан ошган) 7 ёшдан 13 ёшгача 
бошланғич мактабга борадилар. Ўқиш муддати 6 йил, мажбурий ва бепул. 
Бошланғич мактабда қуйидаги 9 та фанлар ўқитилади:
Корейс тили, математика, аниқ фанлар, жамият ҳақидаги фанлар, чет 
тили, тасвирий санъат, мусиқа. Одатда бу фанлар синф раҳбари томонидан 
ўқитилади, фақатгина баъзи фанлар учун махсус педагоглар тайинланади. 
Бошланғич таълимдан ўрта таълимга, ундан юқори таълимга имтиҳонлар 
топшириш орқали эмас, балки фақатгина ёшига қараб ўтилади. ХХ асрнинг 
80 йилларига қадар инглиз тили ўрта мактабларда ўқитилган, ҳозирда эса 
бошланғич мактабнинг 3-синфидан ўқитиляпти. Корейс ва инглиз тили 
грамматикаси жуда жуда катта фарқли бўлганлиги учун инглиз тилини 
ўрганиш жуда қийин. Шу боис, ота-оналар ўз фарзандларини хусусий ўқув 
муассасаларига 
қўшимча 
ўқишга 
жўнатадилар. 
Хусусий 
ўқув 
муассасалари, яъни “хагвон”ларболаларга тил ўрганишда индивидуал 


88 
ёндашадилар. Шу мақсадда, инглиз тилида гаплашувчи чет элликларни 
бошланғич мактабга жалб қилиш йўлга қўйилган.
Бошланғич мактаб корейсчасига “чходын хаккё” деб номланар ва 
бошланғич таълим маъносини англатар эди. 1996 йил Жанубий Корея 
ҳукумати бу номни ўзгартирди ва “гукмин хаккё” деб номлади. Бу атама 
“фуқаролик мактаби” деган маънони англатади.
Кореяда давлат тасарруфидаги бошланғич мактаблардан ташқари 
қатор хусусий мактаблар ҳам мавжуд. Бу мактабларнинг ўқув дастурлари 
давлат мактаблари ўқув дастурларига бирмунча мос келади, лекин ўқитиш 
юқори даражада амалга оширилади. Масалан, кам сонли таълим 
олувчиларга кўп педагогларнинг жалб этилиши, қўшимча фанларнинг 
киритилиши, умуман таълимнинг юқори стандартларга эгалиги ва ҳ.к. Шу 
боис кўпчилик ота-оналар ўз фарзандларини хусусий мактабга беришга 
интиладилар. Лекин бундай мактабларда ўқиш нархининг баландлиги ота-
оналарни ўйлантириб қўяди. Бошланғич мактабни битирган таълим 
олувчилар кейинги босқичларга имтихонсиз ўтадилар. Жанубий Кореяда 
синфларни рақамлаш одатдагидай пастдан юқорига эмас, балки ҳар бир 
таълим босқичида 1 дан бошланади.
Масалан, бошланғич мактаб 1 дан 6 гача, ўрта мактаб (3 йил) 1 дан 3 
гача, саналади: бошланғич мактабнинг 1-синфи (2,3,4,5,6-синфи), ўрта 
мактабнинг 1-синфи (яъни, ўзбек мактабларидаги 7-синф), олий 
мактабнинг 2-синфи (яъни ўзбек академик лицей ва касб-ҳунар 
коллежининг 2-курс талабаси) каби.

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish