Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/119
Sana25.02.2022
Hajmi3,51 Mb.
#268098
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА-1

 
 


84 
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ 
Жанубий Кореяда замонавий таълим тизимининг қарор топиши 1945 
йиллардан, яъни мамлакатнинг япон ҳукмронлигидан озод бўлган
вақтидан бошланади. 1945 йилдан 1970 йилларгача таълим тизими
айниқса жадал ривожланди. 1950–1953 йиллардаги Корея уруши
натижасида юзага келган иқтисодий йўқотишлар ва
вайронагарчиликларга қарамай Жанубий Корея саводсизликни
тугатишга қатъий киришди.
1968 йилда қабул қилинган Миллий таълим хартияси корейс
халқи менталитети ва ватанпарварлигининг ўзига хос томонларини
айниқса ёрқин ифода этади. Хартияга мувофиқ миллий таълим
миллатни жипслаштиришга, тарих ва анъанларига ҳурмат билан
қарашга, қадриятларни улуғлашга, миллатни янада кучлироқ қарор
топишига ва умуман, халқнинг фаровонлигини таъминлашга яқиндан 
ёрдам беради ва асос бўлиб хизмат қилади. Таълимга бу каби
муносабатда бўлиш, корейс халқи учун табиий бир ҳолатдир ва айнан
мана шу ҳолат мамлакатнинг муваффақияти учун кафолат бўлиб 
хизмат қилади.
Корея таълим тизими муайян бир хилликка эга бўлиш билан бир
қаторда, алоҳида мактаблар учун маҳаллий ва миллий дастурлар
доирасида давлат таълим стандарти доирасидан чекинишга рухсат
беради. Давлат таълим дастури даврийликка эга бўлиб, таълимга
бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда, жамиятнинг дунёқарашлари ва
янги фанларнинг юзага келишига боғлиқ равишда ўзгариб туради.
Таълим дастури стандартлари мактаблар учун ўқув мазмунини акс
эттирувчи ва раҳбарларнинг ўқув дастурлари ишлаб чиқиши учун асос
бўлиб хизмат қилади. Ҳукумат миллий ва ижтимоий талабларни
қондириш мақсадларида, шунингдек, илмий тадқиқот ишланмалари
бўйича турли кўрсаткичларни эътиборга олган ҳолда, шу кунгача
давлат дастурига етти маротаба ўзгартишлар киритди. “Еттинчи 
дастур” 1997 йилнинг декабрь ойида жорий этилган. Янги
глобаллашув даври ва модернизациялашув асрида ҳар тарафлама
мукаммал инсон ресурсларини камол топтириш мақсадида Еттинчи
дастур эскича таълим методларидан воз кечиб, янги мукаммал таълим
тизимини яратишга интилди. Ҳар бир фан бўйича талабаларнинг
индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда, таълим бериш
методлари ишлаб чиқилди. Бунда талабаларнинг мустақил билим
эгаллашига, уларнинг дунёқарашларини янада кенгайтиришга катта 
эътибор қаратилди.


85 
Шундай қилиб, Еттинчи дастур талабаларнинг индивидуал
таланти, ижодий кучи, мустақилликка интилишларини инобатга олиши
билан аввалги дастурлардан фарқ қилади. Бунда шахснинг
мустақиллигига ижодий куч учун пойдевор сифатида қаралади.
Еттинчи дастур икки қисм: умумий ва махсус қисмлардан иборат.
Янги дастур бўйича ўрта мактаб ўн йиллик бўлиб, кейинги 11- ва
12-синфларда таълим олувчилар келгусида эгаллайдиган касблари
бўйича ихтиёрий танлов асосида махсус тайёрлов курсларида таълим 
оладилар.
Миллий дастур доирасида педагоглар учун махсус ўқув режалари 
ҳам ишлаб чиқилган. Ўрта мактаб доирасида ўқитиладиган фанлар 
мажбурий ва қўшимча дарсларга ажратилади. Олий мактаб ва 
университетларда махсус фанлар ўқитилади. Мактабларда баъзи фан 
соҳалари бўйича чуқурлаштирилган билимлар берилади.
Давлатнинг таълим соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширган 
ислоҳотлари натижасида Корея Республикаси баъзи бир кўрсаткичлар 
бўйича жаҳонда етакчи ўринларни эгаллайди.
Бугунги кунда Жанубий Корея таълим тизимининг энг устувор 
йўналишларидан бири мактабгача ва мактаб таълимини
ривожлантириш ҳисобланади. Мактабгача таълимни бепул қилган
ҳолда мамлакат мактабгача таълим муассасаларига қатнайдиган болалар 
сонини оширишга эришди. Корея Республикасида болалар боғчаси
уларга назарий таълим бериш мақсадига интилмаган ҳолда, ўзининг
муҳим вазифаси – уларнинг ҳар тарафлама баркамол бўлиб
етишишини таъминлашга, уларнинг жисмонан ва руҳан соғлом
бўлишига, ўзида ишончни тарбиялаб етиштиришга ҳаракат қилади.
Жанубий Корея Республикаси кўплаб тадқиқотчиларнинг диққатини 
ўзига тортмоқда, сабаби бу давлат постиндустриал цивилизация 
ютуқларини эгаллаган Осиё-Тинч океани регионининг ноёб давлатларидан 
биридир. Кореяликлар бажарилиши шарт бўлган асосий вазифа - ўз 
анъанавий маданиятини сақлаш, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий 
ислоҳотларни ўз маданий-сиёсий идентивлик, Шарқнинг анъанавий 
қадриятлари 
ва 
ориентирлари 
билан 
боғлашга 
интилиш 
деб 
ҳисоблайдилар. Бу давлатнинг таълим тизими ЮНИСЕФ экспертлари 
хулосасига кўра саноати ривожланган давлатлар ичида “энг самаралиси” 
деб тан олинган.
Кўпчиликнинг ягона фикрича, Жанубий Кореянинг иқтисодиёти ва 
техникадаги 
ютуқлари 
“Инсон 
ресурсига 
инвестицияни 
тўғри 
тикканлигида” деб таъкидлашади. Конфуций давридан сақланиб қолган 


86 
зиёли одамга жамоат хизмати хозирги кунгача бор. Жанубий Кореяда 1980 
йиллардан бери илмий касблар энг нуфузли ҳисобланади.
Жанубий Корея таълим тизими яна битта бутунжаҳон тамойилини 
амалга оширади: бу таълим ва фан интеграциясидир. Дунё амалиётида 
ўқувмуассасалари ва илмий-тадқиқот институтларини ўз ичига олувчи 
академик конгломератлар самарали фаолият олиб боришмоқда. Бундай 
бирлашув илм ва таълим интеграциясининг аниқ асоси бўлиб хизмат 
қилади ва мамлакатда ягона илмий-техник ва таълим сиёсатини олиб 
бориш имкониятини беради. Олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот 
институтларининг қўшилиши бугунги кунда интеграциянинг энг самарали 
шакли ҳисобланади.
Кўп ривожланаётган давлатларда таълим бугунги кунда жамиятнинг 
фақат сарф-ҳаражатлар соҳаси эмас, балки асосий ишлаб чиқарувчи кучига 
айланди. Яъни, таълим рақобатбардош, жиддий молиявий маблағларни 
олиб келувчи соҳа бўлиши кераклиги исботланди. Таълимнинг деярли 1-
босқичидаёқ давлат ва иқтисодиётнинг ривожланишига қаратилган 
бўлиши керак. Фақат билим олиш учунгина эмас, балки олинган 
билимларни амалиётда самарали қўллаш учун ўқиш зарур.
Лекин шуни ҳисобга олиш жоизки, таълимни тизимли модернизация 
қилиш жараёни ўз-ўзидан эски тартиб элементларни енгиб ўтиш, янги 
ғояларни ишлаб чиқиш ва табиий бошқарувнинг бошқа метод ва 
механизмларини 
шакллантиришни 
назарда 
тутади. 
Лекин 
бу 
шундоқлигича нусха олиш шаклида эмас, балки янгиликларни қабул 
қилиш билан бирга таълим ривожланиш босқичидаги энг яхши анъаналар 
ва қўлга киритилган ютуқларни сақлаб қолишни тақозо этади.

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish