Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/119
Sana25.02.2022
Hajmi3,51 Mb.
#268098
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА-1


Интерфаол тушунчаси инглиз тилидаги “interact”(рус тилида 
“интерактив”) сўзидан олинган бўлиб, луғавий нуқтаи назардан “inter” – 
ўзаро, “act” – ҳаракат қилмоқ, яъни ўзаро ҳаракат қилмоқ деган маънони 
англатади. 
Интерфаол таълим –билим, кўникма, малака ва муайян аҳлоқий 
сифатларни ўзлаштириш йўлидаги ўзаро ҳаракатларини ташкил этишга 
асосланувчи таълим. 
Интерфаоллик – таълим жараёни иштирокчиларининг билим, 
кўникма, малака ҳамда муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлида 
биргаликда, ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатни ташкил этиш 
лаёқатига эгаликлари. 


67 
Ўқитувчи – 
таълим олувчи 
Анъанавий 
таълимдаги суҳбат 
иштирокчилари 
Ўқитувчи – 
таълим олувчи 
Таълим соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир мутахассис яхши 
биладики, анъанавий таълим ҳам суҳбат (диалог)га асосланган ва бу суҳбат 
қуйидаги ўзаро муносабатлар шаклларида ташкил этилади: 
 
5-чизма. Суҳбат асосидаги ўзаро муносабатлар 
Анъанавий таълимда ҳам табиий равишда суҳбат асосини ахборот 
ташкил этади. Аммо ахборот узатишнинг асосий манбаи педагогнинг 
тажрибаси бўлиб, бу жараёнда у етакчилик қилади, яъни у дарснинг асосий 
вақтида билимларни оғзаки тарзида таълим олувчиларгаетказиб беришга 
интилади. Фаоллик кўрсатиш педагоггагина хос бўлиб, таълим олувчилар 
бу вазиятда суст тингловчи бўлиб қолади. Уларнинг асосий вазифаси 
педагогни тинглаш, зарур ўринларда ёзиш, саволлар билан мурожаат 
қилинганида жавоб қайтариш, кам ҳолатларда (рухсат этилганидагина) 
сўзлашданиборатдир. 
Америкалик психолог олимлар Р.Карникау ва Ф.Макэлроунинг 
ўрганишларига 
кўра, 
шахснинг 
табиий 
физиологик-психологик 
имкониятлари муайян шаклларда ўзлаштирилган билимларни турли 
даражада сақлаб қолиш имконини беради.
Яъни шахс: 
 манбани ўзи ўқиганида 10 %;
 маълумотни эшитганида 20 %;
 содир бўлган воқеа, ҳодиса ёки жараённи кўрганида 30 %;
 содир бўлган воқеа, ҳодиса ёки жараённи кўриб, улар 
тўғрисидаги маълумотларни эшитганида 50 %;
 маълумот 
(ахборот)ларни 
ўзи 
узатганида 
(сўзлаганида, 
билимларини намойиш этганида) 80 %;
 ўзлаштирилган билим (маълумот, ахборот)ларни ўз фаолиятига 
татбиқ этганида 90 % ҳажмдаги маълумотларни ёдда сақлаш имкониятига 
эга экан. 
Анъанавий 
таълим 
беришдан 
фарқли 
ўлароқ, 
интерфаолўқитиш“таълим жараёнининг асосий иштирокчилари – педагог, 
таълим олувчи ва таълим олувчилар гуруҳи ўртасида юзага келадиган 
ҳамкорлик, қизғин баҳс- мунозара, ўзаро фикр алмашиш имкониятига 
эгаликасосида ташкил этилади, уларда эркин фикрлаш, шахсий 


68 
қарашларини иккиланмай баён этиш, муаммоли вазиятларда ечимларни 
биргаликда излаш, ўқув материалларини ўзлаштиришда таълим 
олувчиларнинг ўзаро яқинликларини юзага келтириш, “педагог – таълим 
олувчи – таълим олувчилар гуруҳи”нинг ўзаро бир-бирларини ҳурмат 
қилишлари, тушунишлари ва қўллаб қувватлашлари, самимий муносабатда 
бўлишлари, руҳий бирликка эришишлари кабилар билан тавсифланади”. 
Замонавий таълим, жумладан унинг тобора оммалашиб бораётган 
шакли – интерфаол ўқитишда суҳбат (диалог) қуйидаги шахслар ўртасида 
ташкил этилади: 

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish