Рахмонов улуғбекнинг “болаларинг мусиқий таълими”



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#265875
  1   2
Bog'liq
2-мавзу Мактабгача таълим ташкилотларида мусиқали



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА 
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ 
САНЪАТШУНОСЛИК ФАКУЛЬТЕТИНИНГ 
МУСИҚИЙ ТАЪЛИМ КАФЕДРАСИ ЎҚИТУВЧИСИ
РАХМОНОВ УЛУҒБЕКНИНГ 
“БОЛАЛАРИНГ МУСИҚИЙ ТАЪЛИМИ” 

ФАНИДАН МАЪРУЗА МАШҒУЛОТИ УЧУН 


ТАЙЁРЛАГАН ТАҚДИМОТИ 
СИРТҚИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИММ ЙЎНАЛИШИ
2-БОСҚИЧ


Мактабгача таълим 
ташкилотларида мусиқали
ритмик ҳаракат 


РЕЖА: 
1. 
Мусиқа машғулотларида ритмик харакатни ўрни.
2. 
Ритмик харакатларини ўргатиш услублари. 


Мусиқали ритмик ҳаракатларга ўргатиш услублари ва қўллашлар мактабгача таълим 
муассасаларида мусиқа машғулотлари орқали хилма-хил кўринишда бўлади. Бу кўрсатмалилик 
эшитиш (мусиқанинг мусиқа тарбиячиси томонидан ифодали ижро этилиши), кўрсатмали кўриш 
(
ўйин, рақс, ҳаракатларнинг айрим бўлакларини кўрсатиш), оғзаки (янги ўйин, рақс ҳақида 
ифодали хикоя қилиш, уларни ижро этиш вақтида тушунтириш, эслатиш ва шу кабилар) 
услубларидир. Кўп ҳолда такрорлаш машқлари хам катта аҳамиятга эгадир. Булар фақат ҳаракат 
малакаларини эгаллаш учунгина эмас, балки болаларнинг мустақил ҳолатларида улар ижодий 
топшириқларни бажараѐтганларида ҳам қўлланади. Худди қўшиқни ўрганиш жараѐни бўлганидек, 
ритмика бўйича иш услублари асарлар тўпламларининг аста-секин ўрганиш қўшиқлар, ўйинлар, 
рақслар, айниқса энг мураккабларини назарда тутади, шунингдек, ҳар бир боланинг ѐш 
хусусиятлари ва имкониятларини ҳисобга олади. Барча услуб кўрсатмалар бир-бири билан 
узвий боғланган, бир-бирини тўлдириб туради. 
Мусиқали ўйинларни ўрганишда мусиқа тарбиячиси фақат кўрсатишдангина эмас, аниқ 
кўрсатмалар усулидаги сўзлардан фойдаланади. Ўйин билан дастлабки таништиришда қуйидаги 
услуб энг мақсадга мувофиқ бўлиб кўринади: аввал мусиқа яхлит ижро этилади, сўнгра ўйиннинг 
қисқача баѐни берилиб, мусиқа такрорланади, шундан сўнггина болалар ўйинни ижро этишга 
киришади.
Бундан усулга ўйин мазмунли бўлмаган, бироқ у ўз харакатлари билан аниқ бўлган вақтда 
мурожаат қилинади. Матнни ҳаракат томонидан айтилиб туриладиган қўшиқ жўрлигидаги ўйинни 
тушунтиришда ҳам ана шу услубдан фойдаланиш мумкин. Ўзбек халқ қўшиғи «Яллама ѐрим» 
бунга мисол бўла олади. 


Мусика ижросидан олдин ўйин ҳақида ҳикоя қилиш йўлидан бориш ҳам мумкин. Масалан, 
мактабга тайѐрлов гуруҳидаги болаларга улар ҳозир поезд-поезд ўйнашлари айтилади ва 
қуйидагича тушунтириш берилади: “Поезд аввал секин, шошмасдан, сўнгра тезроқ, жадалроқ ва 
ниҳоят жуда тез юради. Бекатга келганда поезднинг ҳаракати секинлашиб, поезд тўхтайди. 
Қелдик! Тушинглар! Энди нима қиламиз ? Бу ҳақда мусиқа шундай ҳикоя қилади. Бундай услуб 
мусиқа ва мазмунни ривожланишининг бирлигини идрок килиш имкониятини беради. Болалар 
бир-бирларининг орқаларидан (С.Абрамованинг “Паровоз” пьесаси) ҳаракат қилиб, ритмик 
қадамлар билан ғилдиракнинг тақиллашини ифодалайдилар, қадамларида ғилдиракнинг 
тақиллашини ифодалайдилар. Қадамларини мусиқага мувофиқ тарзда тезлаштирадилар ѐки
секинлаштирадилар. Шундан сўнг сокин, ѐрқин, лирик пеьса ижро этилади, бу вақтда болалар 
яланг ўтлоқда сайр қиладилар, гул, қўзиқорин, мевалар терадилар”.
Агар ўйин масалан, «Айиқ ва қуѐнлар» маълум вазият ва иштирокчилар ҳаракатига эга бўлса, 
услубий қўллашлар ўзгаради. Бундай ҳолларда аввал қуѐнлар, сўнг айиқ ҳақида ҳикоя қилиб,
ўзбек халқ куйи асосида, Ғ.Қодировнинг “Айиқчам” пеьсасини ижро этишга ўрта гуруҳ 
болаларини жалб қилиш лозим.
Шундай қилиб, қўллашлар доимо болага асарнинг мазмунини тушуниб олишларига, тарбиявий 
мазмунини англашларига ѐрдам беришга йўллангандир. 
Ўйиннинг бундан кейинги ижроси асарларнинг хусусиятларини фарқлаш ва керакли ифодали 
ҳаракатларни эгаллаш бўйича янги топшириқларнинг тўғри қўйилишига боғлиқ бўлади. Агар ўйин 
вазияти анчагина мураккаб бўлса, мусиқали воситалар ва шунга мувофиқ ҳаракатлантирувчи 
таъсирларни фарқлашга тайѐрловчи машқлар қўллаш мумкин. 


Қўшиқ, рақс, хороводларни ўрганиш ўйин услубларига ўхшаш усулларни қўллашни назарда 
тутади. Бу ерда ҳам қизиқиш муҳитини яратиш, масалан, рақс мусиқасини чалгач, ифодали 
хикоя ѐрдамида рақс ҳақида умумий тасаввур бериш, унинг ҳаракатларини кетма-кет кўрсатиш 
мумкин. Зарурияти бўлса, турли машқларини қўшиш лозим. 
У ѐки бу ҳаракатларни кўрсатиш керак, албатта. Болалар мустақиллигининг ўсишини 
ривожлантирувчи усулларнинг ҳам аҳамияти кам эмас. Бундай ҳолда асар биринчи марта 
тинглангандан сўнг мусиқа тарбиячиси боладан мусиқа таъкидлаѐтган мазмун ва ҳаракат 
ҳақида ўз фикрини билдиришини сўрайди. Болалар, ҳатто кўрсатилган ҳаракатлардан 
фойдалансалар ҳам, уларга рақсни чиройлироқ ижро этиш учун қандай ҳаракат қилиш 
кераклигини гапириб бериш, рақс ҳаракатлари изчиллигини санаб ўтиш, улардан бирортасини 
кўрсатиш ва шу кабиларга ундаб, мустақил изланишларга йўллаши лозим.
Табиийки, хоровод ѐки ўйиндаги ифодали ҳаракатлар ўзини якка кўрсатишга, ижодий ҳаракат 
қилишга катта имкониятлар беради. Бола мустақиллигини фаоллаштирувчи усуллар жуда 
хилма-хилдир. Мана бир неча мисол. Тасаввурдаги буюм билан ўйналадиган ўйинлар («Тўпни 
ўйна», «Қор бўрон ўйнанг»)ни тавсия қилиб, ҳаѐтий вазиятлар шунга мувофиқ мусиқа билан 
безак қилиб эслатилади. Ўйин машқларида («Биз нима кўрсатаѐтганимизни топ») барча 
иштирокчилар икки гурухга бўлинади. Бир гурухни ҳаракатларни ўйлайдилар ва кўрсатадилар 
(
бу ҳақда мусиқа тарбиячиси айтадилар ва у шунга мувофиқ келувчи мусиқани чалади), 
бошқалари эса уни топадилар. Ўзбек халқ рақси усуллари асосида ҳар бир болага ўз ҳаракатини 
эслаш ва ижро этишга имкон бериш мумки.
Турли ўйинли машқлар ва ифодали ўйинлар ижодий мустақилликни ўстиришда катта
имкониятлар беради.


Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар: 
1. 
МТТ ларда мусиқий ритмик ҳаракатларнинг ва жисмоний қобилиятларини
ривожлантиришдаги ўрни. 
2. “
Илк қадам” Давлат дастурида ва талабларида мусиқий ритмик
ҳаракатларга қўйилган талаблар.. 
3. 
Гуруҳлар кесимида мусиқий ритмик ҳаракатларни ўргатиш услублари..

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish