7-модда. Стандартлаштиришга доир норматив
ҳужжатларнинг сертификатлаштиришда қўлланилиши
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим
бўлган
маҳсулотни
стандартлаштиришга
доир
норматив
ҳужжатлар
сертификатлаштиришни амалга оширишда риоя этиладиган талабларни, шунингдек ушбу
талабларга мувофиқликни назорат қилиш ва синаш усулларини ўз ичига олиши лозим.
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар маҳсулотнинг мазкур турини сертификатлаштириш
тизимида белгиланган қоида ва тартибларга мувофиқ қўлланилиши лозим.
III БЎЛИМ. СТАНДАРТЛАР
УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИ
8-модда. Давлат назорати органлари ва объектлари
9-модда. Давлат инспекторлари, уларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
10-модда. Стандартлаштириш тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
8-модда. Давлат назорати органлари ва объектлари
Хўжалик фаолияти субъектлари томонидан стандартларнинг мажбурий талабларига,
стандартлаштиришга тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат
назоратини "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва
қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат
қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий
органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек бошқа махсус
ваколатли давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
(ЎзР
03.04.2009 й. ЎРҚ-202-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)
Идоравий бўйсунуви ва мулк шаклидан қатъи назар, хўжалик фаолияти
субъектларининг, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний
шахсларнинг маҳсулоти, шу жумладан, сертификатлаштирилган маҳсулот (ишлаб чиқиш,
тайёрлаш, сақлаш, ташиш, фойдаланиш, таъмирлаш ва чиқиндини фойдали суратда
ишлатиш босқичларида) давлат назорати объекти ҳисобланади.
Хўжалик фаолияти субъектлари давлат назоратини амалга ошириш учун барча зарур
шароитни яратишлари шарт.
Стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини:
стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда
бўлишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори;
(ЎзР
25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда
бўлишини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар бош давлат инспекторлари;
(ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги
хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда
бўлишини таъминлаш бўйича давлат инспекторлари амалга оширадилар.
(ЎзР 25.04.2003
й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
Do'stlaringiz bilan baham: |