Ўйин-драматизация.
Болаларда театрлаштирилган ўйинларга қизиқиш уйғотиш,
уни ўтказиш учун шароит яратиш. Катталар ва катта ёшли болалар кучи билан яратилган
драмалаштирилган ўйинлар ва қўғирчоқ спектакллардаги ҳаракат ривожини кузатиб бориш
кўникмаларини шакллантириш.
Болаларни персонажларнинг ўзига хос ҳаракатларига (қуш учяпти, улоқча сакраяпти)
тақлид қилишга, инсоннинг ҳиссий ҳолатини (юз ҳаракатлари, гавда ҳолати, имо-ишора,
ҳаракат ёрдамида) бера олишга ўргатиш.
Болаларни стол усти ўйинчоқларини юргизиш қоидалари билан таништириш.
Ҳаракатларини оддий қўшиқ билан биргаликда бажаришга ўргатиш.
Ижрога хос бўлган кийимлар элементлари (шапкача, ёқа ва б.) ва ташқи белгилари
билан ҳаракатланиш истакларини уйғотиш.
Қўшиқ, эртакларнинг оддий мазмунини эркин равишда тўқишга бўлган интилишни
ривожлантириш. Қўғирчоқлар ва тенгдошлари олдида чиқишлар қилиш истагини
ривожлантириш. Бунда чиқиш қиладиган жойни ҳам ўзи безашга ўргатиш.
Театр ҳақидаги суҳбатларда иштирок этишга ундаш (театр – актерлар – томошабинлар,
одамларнинг томоша залида ўзини тутишлари).
Таълимий ўйинлар. Болаларда нарсаларнинг ранги ва ўлчамига қараб (2–3 рангдаги
катта, ўртача ва кичик пуфакчалар) нарсаларни танлаш, 2–3 та рангни алмаштирган ҳолда
ўлчам жиҳатидан кичрайиб борадиган халқачалардан пирамидача йиғиш кўникмаларини
мустаҳкамлаш. 4–6 та қисмдан расмни (“Бизнинг идишлар”, “Ўйинчоқлар”) йиғишга
ўргатиш.
Болаларни биргаликда ўйналадиган дидактик ўйинларда аста–секинлик билан
мураккаблашиб борадиган қоидаларни бажаришга ўргатиш.
Ўқув йили охирида бола:
- ўзига қаҳрамоннинг маълум бир ролини олиб, тенгдошлари билан ўйинда
биргаликда ҳаракат қила олиш;
- бир неча ўйин ҳаракатларини ягона сюжет чизиғига бирлаштириш; ўйинда
нарсалар билан ҳаракатланиш ва одамлар ўртасидаги муносабатларни акс
эттириш;
- дидактик ўйинларда ўйин қоидаларига риоя қилиш;
- театрлаштирилган саҳна кўринишларининг боришини кузатиш ва уларга
ҳиссий тарзда муносабатда бўлиш(қўғирчоқ ва драматик театрлар);
- таниш эртаклардан кичик парчаларни катталар илтимосига кўра ва мустақил
тарзда ўйнаш. Кўрсатилаётган персонажлар харакатларига, мимикасига,
оҳангига тақлид қилиш;
- театр ҳақидаги суҳбатларда иштирок этиш (театр – актерлар – томошабинлар,
одамларнинг томоша залида ўзини тутишлари)лари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |