11 Қаранг. «Сингапурда математика таълими» (2015 й.):
https://www.researchgate.net/publication/313246274_
Principles_and_processes_for_publishing_textbooks_and_alignment_with_standards_A_case_in_Singapore
Қаранг. Саводга ўргатиш жараёнида таркиби тартибга солинган педагогикадан фойдаланиш баёни:
https://www.edu-links.org/resources/promoting-successful-literacy-acquisition-through-structured-pedagogy
16
ўқиш, ёзиш ва математикадан қийналган болаларни қўллаб-қувватлаши учун етарли
вақтга эга бўлишлари керак. Бошланғич синф ўқувчиларининг барча эҳтиёжларини
қондириш жуда муҳимдир. Ушбу синфлардаги ўқитувчилар катта қийинчиликларга
дуч келган болаларни ўқитишдаги устувор вазифаларни тартибга солиб олишлари
учун вақт керак бўлади. Агар дастлабки йилларда ушбу муаммолар ҳал этилмаса,
келажакда болалар йўл қўйилган бўшлиқларни тўлдиришни уддалай олмайдилар.
Компетенцияларга асосланган ёндашувлар дарсликнинг амалий қисмида амалга
оширилиши мумкин. Баъзи бир юқори самарали таълим тизимларида ўқув дастур-
ларининг ҳужжатларининг ўзларида фанларни ўқитиш усулларига мисоллар келти-
ради. Масалан, Сингапурнинг математика фани ўқув дастурида «таркиб ва ўрганиш
тажрибалари» тилга олинади ...
... “Аниқ-визуал-мавҳум” ёндашув ва турли математик воситалар, шу жум-
ладан АКТ воситаларидан фойдаланган ҳолда концептуал тушунчани чуқур-
лаштириш; ўрганилган тушунча ва кўникмаларни реал шароитда қўллаш;
турли математик муаммолар ва топшириқлар орқали мулоҳаза ва муноса-
батларни ифода этиш; ишончни шакллантириш ва математикага қизиқишни
ошириш.
Сифатни тушунчасига турли йўллар билан қараш мумкин: масалан, ўқитувчилар
ва ўқувчилар сифатни қандай қабул қилишлари. Ўқувчиларга нисбатан қўллаган-
да, “ишнинг юқори сифати” деганда предметга қизиқиши ва олинган натижанинг
шахсий аҳамияти нуқтаи назаридан тушуниш керак. Тажриба ҳақиқий бўлиши учун
юқори сифатли иш ёдлашга асосланган имтиҳонда олинган юқори баллдан кўпроқ
нарсани англатиши керак.
Дарслик муаллифлари дарсликдаги баҳолашга бўлган ёндашув ўқитувчи танла-
ган ўқув услубига таъсир қилишини ҳам билишлари керак. Жавобларни «тўғри» ёки
«нотўғри» деб баҳолаш мезонлари муқаррар равишда дарсликларнинг ёзилишига
ва ўқитувчиларнинг дарс беришига таъсир қилади: дарсликлар фактлар тўплами
сифатида ёзилиши эҳтимоли юқори ва бунда ўқитувчи ахборотни механик равишда
ёдлаб олишга асосланган услубни танлашга мажбур бўлади. Ҳар қандай предмет
бўйича юқори сифатли халқаро дарсликларнинг кўпи фактларни билишнинг тор
баҳоси ва очиқ баҳоларнинг мувозанатига асосланади, бунда бир нечта жавоблар
«тўғри» ёки ўринли бўлиши мумкин. Дарсликнинг роли - бу тор доирадан тортиб то
чегарасизгача бўлган ўрганиш тажрибасини таъминлашдан иборат бўлади ва бу ён-
дошув бундай диапазонни қўловчи баҳолаш услубларига асосланган бўлади.
Хулосалар
• Ўқув дастурларини тайёрловчилар ва дарслик муаллифлари учун
предмет соҳасидаги педагогикани билиш ва тушуниш жуда муҳимдир.
• Янги авлод дарсликларини яратиш предмет бўйича мутахассислар,
ўқитувчилар, дарсликлар муаллифлари (ва муҳаррирлари) ўртасидаги
ҳамкорлик ва вақтни талаб этади.
• Дарсликларда билимларни тўплаш тажрибасини ривожлантиришга
қаратилган вазифалар бўлиши керак, уларнинг баъзилари ўрганиш
даражаси, назарий билимлар ёки шаклланган кўникмаларга
мувофиқ юқори даражадаги компетенциялар, танқидий фикрлаш ва
ижодкорликни ривожлантиришга йўналтирилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |