Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


5.Педагогнинг ўзини-ўзи бошқариш муаммоси



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

10.
5.Педагогнинг ўзини-ўзи бошқариш муаммоси 
Бўлажак педагогларнинг олий ўқув юртида олган психологик билимлари 
икки унчалик ёқимли бўлмаган хоссага эга. Улар, биринчидан, педагогга 
амалиётда зарур бўлган барча билимларни ўз ичига қамраб олмаган, бунга 
сабаб педагогик олий ўқув юртларида психологик фанларни ўқитиш учун 
ажратилган дарс соатлари ҳажмининг чегараланганлигидир. Иккинчидан, бу 
олинган билимлар тезда эскириб қолади ва ҳеч бўлмаганда беш йилда бир 
марта янгилаб туришни талаб этади, буни ўз-ўзига таълим бериш ёки малака 
оширишда амалга оширса бўлади. 
Педагогнинг психологик жиҳатдан ўз устида ишлаш дейилганда, уни 
мунтазам равишда психология фанининг турли йўналишларидаги энг янги 
ютуқлар билан танишиб боришини назарда тутади, улар тарбия ва таълим 
билан бевосита ва билвосита боғлиқдир. Бу таълим психологияси, тарбия 
психологияси, ёш даврлари психологияси, дифференциал психология, 


ижтимоий психология, шахс психологияси шунингдек, психология ва бошқа 
фанлар чегарасидаги тиббиёт, патопсихология, психофизиология ва 
психотерапия.
Педагогнинг амалий фаолиятида психологик маълумотлар олиши 
мумкин бўлган адабиётлар рўйхати етарли даражада салмоқлидир. Ҳолбуки, 
педагогга мунтазам равишда илмий китобларни ва журналларни ўқишга 
ҳожат йўқ, асосий психологик билимлар жамланган ҳолда келтирилган, 
педагогик фаолият учун фойдали бўлган бўлимларга мурожат қилишнинг ўзи 
етарлидир.
Педагогнинг касбий фаолияти давомида жуда зарур жиддий жиҳат – бу 
ўз- ўзини бошқаришдир, яъни ўз психик ҳолати ва хулқ- атворини бошқара 
олиш қобилияти, мураккаб педагогик ҳолатларда муқобил ҳаракатлана 
олишидир.
Ўз - ўзини бошқариш зарурияти қуйидаги ҳолларда келиб чиқади:
 
Ўз- ўзини бошқаришнинг психологик асослари билиш жараёнини ўз 
ичига олади: Сезги, идрок, диққат, хаёл, тафаккур, хотира, нутқ шунингдек 
шахс ҳислатлари – хулқ атвори, эмоционал ҳолати, вазиятга муносабати. 
Юқорида қайд этиб ўтилган психик жараёнларда ўз-ўзини бошқариш одам 
ҳусусиятлари ва ҳолатлари, унинг иродаси ва ички туйғулари билан 
боғлиқдир. Маълумки, ички туйғу барча психик ҳолатларни бошқаришда 
эркинлик асоси бўлиб хизмат қилади, ирода бўлса хатти - ҳаракатлар қуввати 
ва йўналишлари таъминлайди.
Қабул қилишни ўз- ўзидан бошқарув аниқ қабул қилиш вазифаларини 
қўяди – образни тузиш, қўйилган саволларга нимани кузатиш керак? Нима 
учун кузатиш? Қандай қилиб кузатиш? каби аниқ жавоб топиш керак. 


Кузатувни бошлашдан аввал биз ўзимиз учун бу саволларга жавоб 
беришимиз лозим бўлади. 
Мураккаб педагогик шароитларда (вазиятда) бундай саволларга аниқ 
жавоб топишни иложи бўлмайди, бу вазиятда аниқ жавоб топиш учун бир 
мунча ақлий ва жисмоний куч сарф қилишга тўғри келади. Бундай 
саволларни аввалдан ўйлаб кўриш ва уларга амал қилишни талаб қилади, 
натижада ўз- ўзини бошқаришни назарда тутади. 
Диққат- эътиборни бошқариш бир мунча бошқа нарсаларга асосланади. 
Ихтиёрий бўлмаган диққат- эътиборни бошқариш улар билан боғлиқ бўлган 
ҳолатлар, яъни организмнинг психофизиологик ҳолатларини бошқариш 
орқали бевосита амалга ошириш мумкин. Чарчоқ оқибатида ихтиёрий 
бўлмаган диққат- эътибор ёмон бошқариладиган бўлиб қолади. Худди 
шундай ҳолат касаллик даврида, ҳаддан ташқари эмоционал жунбушга 
келган ҳолатда, аффект ёки стресс ҳолатларида рўй беради. Бир мунча таъсир 
қиладиган воситалар - дам олиш, даволаш, психофизик аутотренинг бу 
тарздаги диққат эътиборни бошқаришда яхши самара беради. 
Ихтиёрий диққат эътиборни, қизиқиш уйғотадиган, сўз ёрдамида ёки 
қўллаб- қувватлаш орқали бошқариш мумкин. Одамни диққат эътиборини 
бирор нарсага қаратиш учун, эътиборни уни қизиқишини қўллаб - қувватлаш 
кифоя қилади. Сўз орқали ўз- ўзини йўналтириш ёки вербал ўзи- ўзидан 
бошқариш ҳар доим тўғридан- тўғри ёки бевосита қизиқишга асосланади. 
Айрим ҳолларда ўзини мажбур қилиб қандайдир объектда, ҳолат ёки 
воқеликни қизиқарли томонларини, эътиборни унча узоқ вақт жалб қилиб 
кўришга етарли бўлади. Қабул қилиш орқали ҳам уларни маълум даражада 
бошқариш мумкин. Педагог учун эслаш қобилиятини бошқариш бир мунча 
қийинроқ ва зарурроқдир. Учтадан иккита бизга маълум эслаш жараёни – 
эслаб қолиш ва олинган ахборотни қайта тиклаш – ўз- ўзини бошқариш 
билан ривожлантириш мумкин. Эслаб қолиш жараёнининг учинчиси – 
ахборотни сақлаб қолишни бошқариш мушкулроқдир, шунинг учун ҳамки у 
онг ости ҳолати (шахс томонидан англаб олинмайдиган психик ва ҳолатлар 
йиғиндиси) даражасида ишлайди ҳолбуки ёдлашни англаб ташкил этиб, 
бевосита уларни ҳам бошқариш мумкин. Мнемик жараёнларда ўз- ўзини 
бошқариш ҳар хил усулларга асосланади, тасаввур ассоциацияланиб бир 
бутунга боғлаб, онгли равишда кўриб чиқилади. Эслаб қолиш зарур бўлган 
нарсалар кўз орқали кўрилса, ёки бирор нарса боғлаб тасаввур қилинса ёдда 
қолиши кучаяди. Эслаб қолишни тезлатиш мумкин, сунъий равишда ёдда 
бўлган перцептив образларни ва ташқи нарсаларни тафаккурда уйғотиб, онг 
орқали уларни янги эслаб қолиши керак бўлган нарсалар билан боғлаш 
лозим. 
Онгли равишда фикрлашни ҳам бошқариш, уни янада самаралироқ 
қилиш мумкин.
Тафаккурни ўз- ўзида бошқаришнинг асосий усуллари қуйидагилар-
дир.

ҳал қилиниши керак бўлган вазифа шартларни диққат билан таҳлил қилиш; 



талаб қилинган натижани берилган шартлар билан солиштириш, бундай 
мақсад керакли натижани олиш учун етишмаган нарсани аниқлаш; 

доимий равишда машқ ўтказиб бориб, тафаккурни чиниқтириш; 

тафаккурни аниқ йўналишдаги машқлар билан чиниқтириш, яъни кетма- кет 
изланиш ва етарли даражада ҳал қилинишнинг альтернатив йўлларни кўриб 
чиқиш (бу – восита англаш жараёни “циклланиш” деб номланади) 

вазифани ҳал қилишнинг йўллари билан боғлиқ бўлган аниқ фаразларни ўз 
ичида ёки овоз чиқариб сўзлаш (гапириш). 

Бажариб бўлинган хатти-ҳаракатлар натижаларини ва фараз(ғоя)ларни 
доимий равишда ёзиб бориш. 

Ўз - ўзини эмоционал бошқариш организмнинг мускул тўқималари тизими 
бошқара билиш қобилиятига асосланган, эмоциоген ҳолатлардан таҳлил 
қилиб тафаккурни онгли равишда фаол жалб этиш.
Ҳозирги замон мактаби муаллимлик шахси ва касбий фаолияти учун 
зарур бўлган сифат ва фазилатларни эгаллаган. янгича фикрлайдиган, 
ижтимоий фаол педагогларни талаб қилмоқда. 
Ана шундай қатор муаммоларни оқилона ҳал қилишнинг энг муҳим 
омилларидан бири ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлиги жараёнини 
мақсадга мувофиқ ташкил этишдир. Шунга биноан мамлакатимиз таълими 
соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан 
бири ҳам кадрлар тайёрлаш сифатини жаҳон талаблари даражасига 
етказишдир. Эндиликда олий таълим муассасалари олдига фақатгина 
ўқимишли инсонни эмас, балки воқеаларни олдиндан кўра биладиган, тўғри 
қарор қабул қила олиш маҳоратига эга, ўзини-ўзи ривожлантириш 
заруриятини тушуниб етадиган оқил ва баркамол шахсни тарбиялаш 
муаммоси қўйилмоқда.
Ўқитувчининг шахсий ва касбий тайёргарлик даражаси қанчалик 
юқори бўлса, ўқувчилар билан таълим ва тарбиявий муносабатларни яхши 
йўлга қўя олади. Ўқитувчининг шахсий намунаси ва обрў-эътибори таълим-
тарбия жараёнида болада қатъий нуқтаи назарни шаклланишида асосий рол 
ўйнайди. 
Канадалик психолог олим 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish