www.ziyouz.com kutubxonasi
133
ёнида бўлмасам Асад бу мартабаларга ета олмас эди», деган ўйига ўзи ҳам ишонмасди.
Ўғриликдан узоқлашиб, Асадбек бериб турувчи чўталга қаноат қилиб юрган кезлари енгил-
елпи тўй қилиб бўлса-да, уйланди. «Детдом боласиман» деб керилиб юрувчи Кесакполвон
йигит кишига бошпана ҳам зарур эканини ўшанда тушуниб етди. Асадбек ўзининг эски
маҳалласига тақаб солинган тўрт қаватли ғиштин иморатдан унга бир хонани ижарага олиб
берди. Уч хоналик уйнинг эгаси заводдаги кутилмаган офат туфайли икки қўлининг
панжаларидан айрилган одам эди. Унинг мажруҳлик учун оладиган нафақаси оиланинг нон-
чойига аранг етарди. Хотини Кунсанам илмсиз, ҳунарсиз аёл бўлгани сабабли оилани тебрата
олмас эди. Шу боис у ҳам мактабдаги фаррошлигига оладиган озгина маошига қаноат қилишга
мажбур эди. Эр-хотин-ку сабр қиларди, аммо улғайиб келаётган ўғил-қизларининг емоқ-ичмоқ,
кийинмоқдаги эҳтиёжларини қондириш машаққат эди.
Кесакполвон ижарага қўйиладиган хонани кўргани келганидаёқ бу чиройли аёлга хуштор
бўлиб қолган эди. Назарида эри мажруҳ, оиласи муҳтожликда яшаёт-ган бу аёл арзимаган
«совға-салом» эвазига қучоққа осон кирмоғи мумкин эди. Сўз қармоқлари иш бермагач, югурик
қўли белга борганида бир шапалоқ еб ниятга эришмоқ осон эмаслигини билди. Билди-ю,
барибир мақсадидан қайтмаса-да, Кунсанамни баъзан «синглим», баъзан эса «қиз ўртоғим»
деб «еъзозлаб» юрди.
Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас экан. Асадбекнинг чўталларига қаноат қилмай, унда-бунда
ўғрилик кўчасига шўнғиб, чўнтаги сал қаппайгач, ўзига бошпана сотиб олди. Шундан сўнг бу
хонадон билан борди-келдиси узилди. Чўнтак бақувват бўлгач, кўнгилхушликка боп
жувонларни топиш қийин эмас. Кунсанам ҳам кўнгил дафтаридан осонгина ўча қолди.
Аммо Ойсанам...
Кесакполвон бир куни бозорда Кунсанамга тасодифан дуч келди. Аввалига Кесакполвон уни
танимади. Танигач, ичида «Шафтолиқоқи бўлиб қолибсан-ку, аҳволинг шу экан, нозингга бало
бормиди?» деб қўйди. Кунсанам эса уни яқин одами деб билиб, куёви нобоп бола чиққани,
қизининг турмуши бузилганини афсус билан айтиб, ишга кирай деса дурустроқ жой чиқмаёт-
ганидан нолиди. Ўшанда Кесакполвоннинг тантилиги тутиб, Ойсанамни таксопаркка жойлаб
қўйганди. Ўшанда Илёсов бош муҳандис бўлиб ишларди. Эрдан чиққан бу гўзал жувонни у
қандай илинтирди, Кесакполвон билмайди. Кесакполвон Ойсанамни дуркун қизалоқ пайтида
кўрган эди. Илёсов никоҳлаб олгач, меҳмонга бориб жувонни кўрди-ю, «Ваҳ!» деб юборишига
озгина қолди. «Қўлимга қўниб турган шундай қушчани учириб юбордимми?!» деб афсусланди.
Кейин эса «Гиламни ўзимга яқин одамга сотибман, хоҳлаган пайтимда бир чеккасида ўтириб
тураман», деб ўзини овутди. Бироқ, бу овутишлари хомхаёл бўлиб чиқди. Онаси каби ҳуркак
бўлган Ойсанам уни ёнига йўлатмади. Унинг бу қилиғи Кесакполвонга ношукрлик бўлиб
туюлди. Унга қонундаги ўғриларга хос тантилик етишмасди — бировга яхшилик қилгач,
индамай кета олмасди. У бировнинг ҳожатини чиқарганидан сўнг албатта шунга яраша жавоб
бўлмоғини истарди. Ойсанамни «ёғли» ишга жойлашиб қўйиши унинг наздида улуғ хизмат эди.
Шу «улуғ хизмат» эвазига бу ношукр жувон бир кечалик ишвасини унга инъом қилгиси
келмади. Мазкур муаммонинг ҳал этилишида Кесакполвоннинг тарозуси билан Ойсанамники
мос эмасди. Кесакполвон тарозусининг бир палласига ўзининг «улуғ хизмати»ни иккинчисига
жувоннинг ишвасини қўйган, шубҳасизки, палланинг «улуғ хизмат» томони босиб турарди.
Ойсанам эса тарозунинг бир палласига «арзимас иш»ни, иккинчисига эса номус-орини қўйган
эди. Шу боис «арзимас хизмат» учун ширингина жилмайиб, «раҳмат» деб қўйишни кифоя деб
билди. У гўзаллигини, кўз сузиб қараши ҳар қандай эркакни беҳуш қила олишини биларди.
Эркакларнинг суқланиб қарашларидан роҳатланарди. Бироқ бу қарашларга банди бўлишдан
ўзини тия оларди.
Бир бахтсиз айтган эканки: «Билмайин босдим тиконни, тортадирман жабрини, билсам эрдим,
босмас эрдим, тортмас эрдим жабрини».
Ойсанам бахтсиз эмасди, тиконни билмай босувчи тоифадан йироқ эди. Биринчи турмуши
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |