Асосий ишлаб чиқариш фондлари – маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланилувчи меҳнат
воситалари (бинолар, иншоотлар, қурилма ва асбоб-ускуналар, траноспорт воситалари ва ҳоказо).
Улар узоқ муддат хизмат кўрсатиб, ишлаб чиқариш жараёнида ўзининг натурал шаклини сақлаб
қолади ҳамда ўз қийматини эскириш мобайнида аста-секинлик билан тайёр маҳсулотга ўтказади.
Капитал қўйилмалар ҳисобига тўлдирилади.
Асосий фондларнинг эскириши – асосий фондларнинг (бинолар, қурилмалар ва бошқа меҳнат
воситаларининг) аста-секинлик билан фойдали хусусиятларини йўқотиши. Асосий ишлаб чиқариш
фондлари эскиришининг жисмоний ва маънавий турлари мавжуд.
Баланс - бирон-бир ҳолатнинг алоҳида томонларини таққослаш ва солиштириш йўли билан
тавсифланувчи кўрсаткичлар тизими.
Баланс фойдаси - корхонанинг балансида акс эттирилувчи фаолиятнинг барча турларидан олинувчи
умумий фойда миқдори.
Банкротлик - касодга учраш, корхонанинг (ташкилот, банк) ўз мажбуриятлари бўйича тўловларни
маблағлар йўқлиги туфайли амалга оширмаслигини англатувчи тушунча. Қоидага кўра, корхонани
ёпиш ёки мажбуран тугатиш ҳамда мол-мулкини қарзларни тўлаш учун сотиб юборишга олиб
келади.
Башорат қилиш - келажакда рўй бериши мумкин бўлган турли ҳодиса ва жараёнларни статистик,
ижтимоий, иқтисодий ва бошқа турдаги тадқиқотлар ёрдамида илмий асосланган ҳолда аввалдан
айтиб бериш.
Бизнес - бозор иқтисодиёти шароитларида субъектнинг маълум бир маҳсулот ёки хизмат турини
яратиш ва сотиш йўли билан фойда олишга мўлжалланган иқтисодий фаолияти.
Бизнес-режа - корхона фаолияти дастури, кутилаётган харажат ва даромадлар ҳисобини ўз ичига
олувчи компания фаолиятининг муайян мақсадларига эришиш учун муайян чора-тадбирлар режаси.
Маркетинг тадқиқотлари асосида ишлаб чиқилади.
Вексель - қимматбаҳо қоғоз тури, белгиланган тартибда ёзма шаклдаги қарз мажбурияти, ўз
эгасига (вексель олувчига) вексель берувчидан кўрсатилган пул миқдорини белгиланган муддатда гап-
сўзсиз тўланишини талаб қилиш ҳуқуқини беради.
Венчур фирма – тижорат билан шуғулланувчи илмий-техник фирма, янги технологиялар ва
маҳсулотларни даромадларни аввалдан белгиламаган ҳолда ишлаб чиқиш ва қўллаш билан
шуғулланади (таваккалчиликка асосланган капитал қўйилмаси).
Дивиденд - акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисми, ҳар йили солиқларни тўлаш, ишлаб
чиқаришни кенгайтириш, заҳираларни тўлдириш, облигациялар бўйича фоизлар тўлаш ва
директорларни мукофотлашдан сўнг акциядорлар ўртасида тақсимланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |