16
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев Вазирлар
Мaҳкaмaсининг
мамлакатимизни
2016
йилда
ижтимoий-иқтисoдий
ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжaлланган
иқтисoдий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган
кeнгайтирилган мaжлисидаги мaърузaсида баъзи раҳбарларнинг ўз ишларига
масъулият билан қарамаѐтганликлари ва бунинг оқибатлари ҳақида
тўхталиб: Энг асосий устувор вазифa – «Халқ билан мулoқoт ва инсoн
мaнфaaтлари йили» Давлат дастурини амалга oшириш, «Инсoн мaнфaaтлари
ҳaммa нaрсaдан устун» деган oлижaнoб ғoяни изчиллик билан ҳаѐтга тaтбиқ
этишдан ибoрaт. Бунинг учун қуйидаги вазифaларни бaжaришимиз лoзим.
Биринчи – фуқаролар билан oчиқ мулoқoтни йўлга қўйишнинг янги
самарали усул ва мexaнизмларини тaтбиқ қилиш, жумладан,
барча
дарaжaдаги ҳoкимлар, прoкурaтурa ва ички ишлар oрганлари рaҳбaрларининг
aҳoли oлдида ҳисoбoт бериш тизимини жoрий этиш кeрaк. Ўйлаймaнки, aнa
шу муҳим ишда Қoнунчилик пaлатaси ва Сeнaт қўмитaлари фaoл иштирoк
этади.....
1
‖ , деб таъкидлайди.
Масъулиятсизликнинг
энг
салбий
кўриниши
-
сиѐсий
масъулиятсизликдир. Сиѐсий масъулиятсизлик – сиѐсий калтабинлик,
сафсатабозлик, найрангбозлик, қаллоблик ва бошқа хунук иллатларнинг
пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бинобарин, раҳбарлик лавозимидаги кишидан
юксак
онг ва тафаккур, ҳушѐр идрок талаб этилади. Тарихий тафаккур ва
сиѐсий онгнинг қай даражада шаклланиши эса, аввало,, жамиятнинг
тараққиѐти, ундаги ички ва ташқи шарт-шароитларга боғлиқ ҳолда кечади.
Президентимиз Ш.М.Мирзиѐевнинг фикрича: ―Халқ давлат идорaларига
эмaс, давлат идорaлари халқимизга xизмaт қилиши кeрaк ва бу ҳaқиқaтни
aввалo барча бўғиндаги рaҳбaрлар яxши тушуниб oлиши зaрур.‖
2
Раҳбар шахс маънавияти. Раҳбарнинг маънавий маданияти бу –
раҳбарда шаклланган (ички) руҳий қувватдир. Раҳбар шахс маънавияти
қандай бўлиши керак? Унинг асосини қандай ғоялар ташкил қилади?
Биринчи Президентимиз айтганидек: ―Кучли ижроия ҳокимияти бўлмаса,
ҳатто энг демократик йўл билан қабул қилинган қарорлар ҳам
бажарилмаслиги мумкин‖.
3
Демак, раҳбар
шахс маънавиятида, аввало,,
масъулият ҳисси юксак бўлиши лозим. Бу ҳисни нималар ташкил қилади?
Уни ―инсон, унинг ҳаѐти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз
ҳуқуқларини олий қадрият‖
4
деб билиш ташкил қилади. Шу маънода раҳбар
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимoий-
иқтисoдий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжaлланган иқтисoдий дастурнинг энг
муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Мaҳкaмaсининг кeнгайтирилган мaжлисидаги
мaърузaси. www.gov.uz
2
Президент Шавкат Мирзиѐевнинг Ўзбекистон Республикаси Кoнститутцияси қaбул қилинганининг 24-
йиллигига бағишланган тaнтaнaли маросимдаги мaърузaси www.gov.uz
3
Каримов И.А
. Ўзбекистонинг ўз истиқлол ва тараққиѐт йўли. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 1992. -Б. 21.
4
Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси – Т.: ―Ўзбекистон‖, 2012. 13-модда.
17
шахс маънавияти ғоясининг биринчи элементи инсонни қадрлашдир. Бу
улкан масъулият ҳиссини пайдо қилади.
Раҳбарнинг маънавий маданиятини тушунтиришдан олдин шахс
маданиятига тўхталиб ўтсак.
Шахс маданияти
бу жамият маданияти ва
маънавий онгини шахс томонидан ўзлаштирилиш даражаси бўлиб, маънавият
талаблари
унинг
хатти-ҳаракатларида
қанчалик
мужассамлиги
кўрсаткичидир. Шахс маданияти деганда, муайян индивидга тааллуқли
бўлган, унинг ақли ва қўли билан яратилган моддий ва маънавий бойликлар
мажмуаси, унинг ҳаѐти давомида инсонийликка ва маънавий-ахлоқий
талабларга риоя қилиши билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракатлари
тушунилади. Шахс маданияти
унинг яратган бунѐдкорлик ғояларида, миллий
маданиятга, миллий маънавий-ахлоқий қадриятларга амал қилишида намоѐн
бўлиб, унинг маънавий тарбияланганлик даражасини белгилайдиган
мезондир.
Шахс маданияти инсонийликка хос бўлган фазилатларни ўзида
мужассамлаштиргани, аввало,, унинг содда ва камтарлиги, бошқаларга ўз
тенгидек муносабатда бўлишида, бошқаларнинг
билим ва тажрибасига
ҳурмат билан қараши, одамларга қўлидан келганича беминнат ѐрдам
беришга ҳаракат қилиши, ўзига нисбатан талабчан, камсуқум ва бошқалардан
ажралиб туришга ҳаракат қилмаслигида яққол кўринади. Шахс маданияти
уни бошқа одамлар, жамоа билан бирлаштиради, унинг кўплаб дўст
орттиришига имкон яратади.
Шахс маданияти мукаммал бўлиши учун у маънавий-ахлоқий
фазилатларни ўзлаштириб, бойитиб бориши, ўзини ўзи тарбиялашга, назорат
қилишга ва бошқара билишга доимо эътибор қаратиши, ўзига ўзи танқидий
ѐндаша билиши, билимларини бойитиб бориши, ўзида
маданиятни
ривожлантириб бориши керак.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, энди раҳбар шахсининг маданиятига
тўхталиб ўтсак. Раҳбарда шаклланган маънавий-психологик маданият
аждодлар ибратига асосланиб, қадрият даражасида қадрланадиган, шахс
маънавий оламини тартибга солиб турувчи, кўникма
даражасига етган
ҳиссий билимлар мажмуидир. Раҳбардаги маданият – унинг раҳбарлик
фаолияти усули ва ривожланиш мезонидир. Раҳбар ўз раҳбарлик
салоҳиятини ривожлантириш учун маънавий оламини бойитадиган
билимларни, эгаллаши, ташаббускорлик қобилиятини ошириб бориши зарур.
Раҳбарнинг маънавий мулкига айланган билим унга хоҳиш-истакларини
чегаралай билиш, ўзини ташқи тазйиқ ва таъсирлардан ҳимоя қилишга
восита бўлади. Аниқроғи, маънавий, психологик жиҳатдан шаклланган
раҳбар бўлиш ҳар қандай ижтимоий психологик муҳитда ўзини тута билиш,
ўзи раҳбарлик қилаѐтган жамоа ва кенг жамоатчиликда соғлом меҳнат
муҳитини яратишдан ва инсонларга самимий муносабатда бўлишдан қониқиб
яшашдир.
18
Маънавияти шаклланган раҳбар адолатсизлик, қонун
бузилишлари,
Ватан манфаатларига зид ҳаракатларга қарши курашда ирода, шижоат ва
фаоллик кўрсата олади. Раҳбарлар маънавий–психологик маданияти
жихатидан қуйидаги тоифаларга бўлинади:
Do'stlaringiz bilan baham: