Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

8. Мустақил дунѐқараш. Муайян масалада ўз фикрига эга бўлиш 
мустақил дунѐқарашни билдиради. Раҳбар шахс эса ―кенг фикрлаши, узоқни 
кўра билиши қобилияти билан бошқалардан ажралиб туради‖
2
ва бу унинг 
мустақил дунѐқарашга эгалигидир.
9. Иймон-эътиқодли. Инсоннинг ўзи ишонган нарсага ихлос қилиши 
иймон-эътиқоддир. Раҳбар шахс эса бугун ва эртани кўзлаб, замон 
муаммоларини ҳал қила билиши ҳамда мустаҳкам иродага эга бўлиши билан
иймон-эътиқодли ҳисобланади.
1
Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаѐт – пировард мақсадимиз. 8-жилд.-Т.: 
―Ўзбекистон‖ 2000. -Б. 61-62.
2
Ўша манба.- Б. 60.


104 
10. Инсон бўлиши. Киши юксак инсоний ахлоққа эга бўлса, яхши киши 
ҳисобланади. Раҳбар шахс эса ―атрофидаги уни ўраб оладиган хушомадгўй, 
лаганбардор, лаббайчиларнинг мақтовидан ўзини сақлаб ўта олса‖
1
чинакам 
инсонийлигини намоѐн қилади.
Ислом Каримов бу ўн фазилатни раҳбар шахс маънавиятини 
шакллантиришдаги асосий элементлар сифатида тақдим қилади. Бу 
фазилатлар инсон маънавий олами билан боғлиқ тушунчалардир. Улар изчил 
тарбия жараѐнида шакллантирилиб борилади. ―Маънавият ҳақида гап кетар 
экан, - дея таъкидлайди Биринчи Президент, - мен аввало,, инсонни руҳий 
покланиш ва юксалишга даъват этадиган, инсон ички оламини бойитадиган, 
унинг иймон-иродасини, эътиқодини мустаҳкамлайдиган, виждонини 
уйғотадиган қудратли ботиний кучни тасаввур қиламан‖.
2
Мана шу 
поклайдиган, юксалтирадиган ва уйғотадиган ―ботиний куч‖ нима? У инсон 
онги ва қалбидаги яхшилик ва имконият туйғуларидир.
Ислом Каримов тақдим қилган раҳбар шахс маънавиятини ташкил 
қилувчи фазилатлар бир инсоний ҳислат – Адолатнинг шаклланишига олиб 
келади. Ислом Каримов бу ҳислатни кенг талқин қилади. Жумладан, у раҳбар 
адолати ҳақида шундай дейди: ―Раҳбар адолати, элу юртга етакчилик 
қилишдек оғир масъулиятни бўйнига олган одамнинг адолати бугунги кунда 
беқиѐс аҳамиятга эга. Авваллари ҳам кўп бор айтган бир фикримни яна 
такрорламоқчиман: халқ очликка, ҳамма нарсага чидаши мумкин, аммо 
адолатсизликка чидай олмайди. Одил ҳукмдор, адолатли раҳбар ғояси 
Форобийдан 
Алишер 
Навоийгача 
яна 
бошқа 
кўп-кўп 
мутафаккирларимизнинг улуғ маънавий идеали бўлиб келган‖.
3
Шу маънода 
раҳбар маънавиятини ташкил қилувчи фазилатлар Адолат ҳислатини 
шакллантириши лозим. 
Раҳбар шахс маънавиятини ташкил қилувчи бу фазилатлардан ташқари 
яна инсонга хос иллатлар ҳам бор. Улар раҳбар шахс маънавиятини 
шакллантиришга тўсиқ бўлмоқда. Мисол учун, профессор Э.Ғозиев ана 
шундай иллатлардан қуйидаги ўн бештасини кўрсатиб ўтади:
1.Ўзини-ўзи бошқара олмаслик. 
2. Шахсий қадриятлардан путур кетиши. 
3. Шахсий мақсаднинг ноаниқлиги. 
4. Ўзини-ўзи камол топтиришнинг издан чиққанлиги. 
5. Муаммоларни ҳал қилиш малакаларининг етишмаслиги. 
6. Ижодий ѐндашувда нуқсонларнинг мавжудлиги. 
7. Одамларга таъсир ўтказа олмаслик. 
8. Бошқарув фаолияти хусусиятларини етарли даражада тушунмаслик.
9. Раҳбарлик қилиш малакаларининг заифлиги. 
1
Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаѐт – пировард мақсадимиз. 8-жилд.-Т.: 
―Ўзбекистон‖ 2000. -Б.60 
2
Каримов И. Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 1999. 
-Б.17. 
3
Каримов И. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 1999. 
-Б. 239. 


105 
10. Бошқаларни ўқитиш, уларга сабоқ бериш, ўргатиш уқувининг 
йўқлиги.
11. Меҳнат жамоасини жипслаштириш қобилиятининг пастлиги. 
12. Янгиликлар билан ўзгалар эътиборини жалб қилишга уқувсизлик. 
13. Одамлар билан муомала қилиш маданиятининг йўқлиги. 
14. Ақл ва фаросат бобида сусткашлик. 
15. Ишбилармонлик қобилиятининг кучсизлиги.
1
Мамлакатимиз ўз тараққиѐти йўлида янги уфқлар ва мақсадларга 
интилаѐтган, жамиятимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаѐтган 
ислоҳотлар янги босқичга кўтарилаѐтган бир пайтда, энг аввало,, 
раҳбарларнинг ўз вазифасини ҳалол ва малакали бажаришга, қолаверса, 
фидойилигига кўп нарса боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз.
Раҳбар кадр, давлат хизматчисининг шахсий сифатлари, фазилатлари 
макон ва замонда шаклланади. Ҳозирги янги, ўтиш даврида илгари раҳбар 
кадрларда бўлмаган истиқлол даврига хос фазилатларни тез шакллантириш 
учун ажойиб имкониятлар мавжуд. Ўзгараѐтган ижтимоий муҳит, иш услуби, 
раҳбарлик тарзи, талаблари янги типдаги давлат мулозимлари, раҳбар 
кадрларни тарбиялаш учун зарур бўлган объектив шарт-шароитни яратди. 
Галдаги вазифа давлат хизматчиларига қўйилаѐтган янги талабларни, улар 
учун зарур бўлган фазилатларни илмий асослаб, таҳлил этиб, умумлаштириб, 
маънавий-маърифий 
тарбия, 
амалий 
тажриба 
ѐрдамида 
махсус 
шакллантиришдир. Ана шунда давлат хизматчилари тафаккуридаги 
янгиланиш улар орқали халққа, демакки, ҳар бир ўзбекистонликка етиб 
боради. Жамият тафаккури тезроқ янгиланади, миллат бир жону бир тан 
бўлиб, ислоҳотларни тезлаштиради. 
Давлат хизматчилари тафаккурини янгилаш икки томонлама жараѐндир. 
У, бир томондан, янги, замонавий давлат хизматчиларига хос фазилатларни 
махсус, илмий асосда шакллантира боришни талаб қилса, иккинчи томондан, 
ҳамон баъзан ўз таъсирини кўрсатаѐтган, собиқ шўро кадрлар сиѐсатида 
―синалган‖ корпоратив-бюрократик псиҳологияни сиқиб чиқариш талаб 
қилинади. Бу икки жараѐнни параллел олиб бориш зарур. Акс ҳолда, янги, 
соғлом тафаккур эски, ―синалган‖ тафаккурга ―урилиб‖, чекиниши мумкин. 
Масалан, давлат манфаатини ўз манфаатидек кўриш – давлат хизматчиси 
фаолиятининг етакчи тамойили эканлиги эътироф этилса-ю, бошқарувда 
учраб 
турган 
коррупция, 
порахўрлик, 
маъмурий 
буйруқбозлик, 
маҳаллийчиликка қарши курашилмаса, ана шундай ҳолат рўй бериши 
мумкин. Маълумки, шахсий манфаатлар, нафс устуворлигига қурилган 
бирлашув, уюшиш кучли бўлади. Чунки шахсий манфаат устуворлиги давлат 
органларига суқилиб кириб олган худбин, юлғич, устамон, лаганбардор, 
иқтидорсиз шахсларни бирлаштиради. Собиқ шўро тизимида бу бирликнинг 
тамойили - шахсий садоқат, ―мен сизга, сиз менга, давлатни эса қўя туринг‖ 
1
Ғозиев Э. Раҳбар фаолиятидаги нуқсонларни бартараф этиш. // ―Халқ таълими‖ журнали, 2000. № 3. 
-Б. 18-
23.


106 
тарзида намоѐн бўлиб келди. Шахс – давлатдан, давлат – шахсдан, шахс – ўз 
меҳнати меваларидан узоқлашди, бегоналашди. Шу сабабли муросасиз 
танқид остига олинган шахсий, гуруҳий, маҳаллий, қон-қариндошчилик 
манфаатларини давлат манфаатидан устун қўйиш каби собиқ шўро тизимида 
қолган зарарли мерос баъзи ҳолларда ҳамон ўзини эслатиб турибди.
Шахсий манфаатдорлик тамойили асосига қурилган бу ҳодисалар ўта 
яшовчан. Масалан, эски шўро давридаги ―қўшиб ѐзиш‖ ходисасини олайлик. 
Қўшиб ѐзиш уни ѐзувчиларга нафақат жиноий даромад, балки мукофот, сохта 
обрў ҳам келтирар эди. Бошқарув органлари назоратининг сустлиги 
маъмурий бюрократия, расмиятчилик, одамларнинг ташвиш-муаммоларига 
бефарқлик, порахўрликнинг ―гуллаб-яшнаши‖га шароит яратар эди. Бундан 
на давлат, на миллат ютар, балки шахсий манфаатдорлик асосида уюшган 
гуруҳлар тантана қилар эди.
Демократик бошқарув тамойиллари раҳбар шахслардан маънавиятли 
бўлишни тақозо этади. Бу масала Биринчи Президентимиз Ислом Каримов 
асарларида етарли даражада ѐритиб берилган. Шундай қилиб, Ислом 
Каримов томонидан ишлаб чиқилган раҳбар шахс маънавияти концепцияси 
қуйидаги характерли хусусиятларга эга: 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish