Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

 
29 
Эртаси куни Саид яна Юсуфнинг номерини терди-ю, аниқлай 
олгани шу бўлди: у кўчиб кетганмиш. Қаёққа, нима учун? — бу 
саволларга уй эгаси жавоб беролмади. 
Саид уни ўз ёнига тортмоқчи эди. Саид Юсуфни ишга олиш билан 
дўстига ҳомийлик қилган, бир вақтлардаги учликнинг асл 
йўлбошчиси Юсуф эмас, балки ўзи эканлигини исбот этган бўлади. 
Қолаверса, муносиб кадрларни топиб жой-жойига қўйиш унинг 
вазифаларидан бири, ахир... 
Лекин Юсуф мана, икки йилдир унинг таклифига унамай келяпти. 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
71
Саид “Ҳалиям хомхаёллигинг қолмабди”, деса, Юсуф “Жўжани кузда 
санайдилар”, деб қутилади. Товба, нимасига бунча керилади? Тўғри, 
илми бор. Лекин нима қилиб беряпти ўша билган нарсаси, ўқиган 
китоблари, ёзган мақолалари? Ёши ўттиз бешдан ошибдию ҳалигача 
ижарама-ижара сарғайиб юрибди. Ундан кўра Саид айтган пайтда 
ишга ўтганида ҳозиргача икки марта тўрт хонали уйнинг эгаси бўлиб, 
ишга хизмат машинасида қатнарди. “Йўқ!” дейди, тамом-вассалом. 
Одам ҳам шунақа калтабин ва қайсар бўладими? — Саид ҳеч андиша 
қилмай хаёлан Юсуфнинг хатти-ҳаракатларини муҳокама этарди. — 
Яхши, энг кейинги учрашувимизда бироз ён бергандек бўлди. “Мен 
нима иш қиламан, вазифам нимадан иборат?” дея қизиқсинди. Демак, 
ичида қандайдир ўзгариш кечяпти. Йўқса, бундай демасди. 
Қолаверса, ҳокимиятдан қайси эсли-ҳушли одам воз кечади? Ўзи ҳам 
ичида илҳақ бўлиб юрган чиқар-у, ташида ноз қилиб кўряпти-да...” 
 
30 
Юсуфлар қишлоқдан ҳадеганда қайтишавермади. У-ку кечикса, 
ҳечқиси йўқ, дарслари деярли тугаб қолган, беш-олти соатлик амалий 
машғулотини май ойи ичида ўтказиб олса ҳам бўлади. Лекин, 
тўғриси, институтга оёғи илгаригидай тортмай қўйган. Бир уми? 
Эркакларнинг деярли ярми аллақачон ўзларини тузук даромадли 
ишларга уриб кетишди. Қолганлар ё ўз соҳасини ўзгартиришга қурби 
етмайдиганлар ёхуд фидойилар... Юсуф ҳам ўзини ўшалар сафига 
қўшиб юрар эди. Ҳозир эса бунга унинг ўзи ҳам ишонмайди. Ахир у 
ҳам энди бошқа соҳага ўтиб кетишга тап-тайёр-ку!.. Бир туртки бўлса 
— бас, кетади-қолади. Аммо ўша туртки йўқ. Сирасини айтганда, ўша 
учрашувдан кейин мана шундай кайфият пайдо бўлди. Ниҳоят, 
қишлоқда отаси билан ер чопаётиб изтироблар ҳовури анча 
босилганини ва руҳсизлигини сезди. Шу вақтгача олдида улкан бир 
Вазифа бор эди, унинг амалга оширилиши жудаям зарур эди, шарт 
эди! Энди уни бутун бошли жамоатчилик амалга ошираяпти. Энди бу 
улуғ вазифа Юсуфсиз ҳам бажарилади (Айни шу жиҳат — 
вазифанинг Юсуфсиз ҳам уддаланишининг муҳаққақлиги унинг 
қаеригадир тегиниб ўтди, қадрини туширгандек бўлди. Во ажаб! 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
72
Наҳотки инсон шунчалар такаббур? Атрофдаги минглаб кишилар 
сингари одмигина кийиниб, камтаргина юрадиган бу ўзбек 
йигитининг бағрида шунчалар кибр яшириниб ётган бўлса?..) 
Худди шу ўринда у бир нарсани тушуниб етди: “ғайҳот, ҳокимият 
нақадар улуғ куч эмиш!” Шунда Юсуф Саидни эслади, уни кўргиси, 
кечинмаларини айтиб, бир вақтлардагидек дардлашгиси келди. 
Келди-ю, энди дўстини аввалгидек истаган пайтида бориб 
кўролмаслигини, бу ўзи томонидан мумкин бўлса-да, Саид томонидан 
мушкул эканини ўйлаб, шашти тушди. Ахир, Саид мансабдор бўлиб 
кўтарилгани сайин икки дўст ўртасида пайдо бўлган кўринмас 
деворни Юсуфнинг тийрак кўзлари нафақат илғар, балки бу девор 
юксалиб бораётганини ҳам аниқ-тиниқ кўриб турарди. Ҳайҳот, 
дўстлик нима ўзи? Мақсадлару дунёқарашлар бирлигими ёки 
тақдирлару табиатлар муштараклиги? — Юсуф билмай қолди, — 
балки у таналар ҳамроҳлигидир, балки руҳлар муносабати, балки 
ёлғизликдан қочиш, балки шунчаки бир ҳамкорлик, эрмакдир? 
— Ҳўв одамлар, овқатга келинглар-ов! — бу Ҳалима ая эди. 
Улар кетмонларини жойида қолдириб, олдинма-кетин шудгордан 
чиқиб келишди. Ойгул аввал қайнотасининг қўлига илиқ сув қуйди. 
Одил ака қўлини артиб, айвон томон узоқлашиши билан Ойгул 
сўради: 
— Бугунам кетмаймизми? 
— Пул бўлиши билан кетамиз, — хотинига қарамай жавоб қилди 
Юсуф. 
— Бўлишининг пайидан бўляпсизми ўзи? Мен ишдан уч кун 
кечикдим. Яна уч кун бормасам, хотиним ишсиз қолди деяверинг! 
— Отам Муродали акадан қарз сўрабди. 
— Берибдими? — сабрсизланди Ойгул. 
— Бугун бозорга писта обкетибди, сотиб келса, берармиш. 
— Қачон келади? 
— Эрта-индин кеп қолар. 
— Ўша писта ўлгурнинг сотилишига қараб қопмиз-да энди!.. 
Бошқа бировдан сўраса бўлмайдими? 
— Бизга бериши мумкин бўлганларнинг ҳеч бирида ўша савил 
йўқмиш, — Юсуф қаддини ростлаб хотинининг билагидан сочиқни 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
73
олди. —Тушун, бу ерда пул масаласи анча қийин, хотин. 
— Шунақалигини билганингиздан кейин сиз ҳам одамларга 
ўхшаб бундай қимирланг-да. Қачонгача ўқитувчиликнинг яримта 
нонига боғланиб қоламиз? Қачонгача бундай мулзам юрамиз? — 
Ойгул юзини кафтлари билан беркитиб пиқиллаганча ҳовли томонга 
кета бошлади. 
Юсуфнинг ичини бир нима тилиб ўтди. У ҳам алам, ҳам 
хижолатдан қизариб-бўғриқиб кетган эди. Асабийлашганидан 
сочиқни ғижимлаган кўйи қаёққа отарини билмасди. Айвонда ўтирган 
Одил ака ўғли ва келини ўртасидаги луқмани чала-ярим эшитган 
шекилли, бир ғалати ҳолга тушиб ўтирарди. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish