Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

 
25 
Юсуф тоғаларию қўни-қўшнилар билан бирга чойхонага кириб 
келганда, катта саҳнанинг ўртасига қўйилган икки билярд столи 
атрофини ўраб ўтирган одамларнинг барчаси ўринларидан туриб, 
булар билан қуюқ сўрашдилар. Юсуф улар орасида ўн ёшли 
болалардан тортиб, олтмишни қоралаб қолган отахонларгача кўриб, 
ҳайрон қолди. Ҳамқишлоқлари уни ўртага олиб, қўлига бир пиёла чой 
тутқаздилар. Бир пасгина тўхтаган ўйин давом этди. 
— Қалайсан, ука? Саломат юрибсанми? Шаҳарлар қалай? 
Тўқчиликми ишқилиб? — Эркин ака қўлидаги дафтарини ёпиб, 
Юсуфни саволларга кўмиб ташлади. 
— Раҳмат, юрибмиз, ака, эл қатори, — жавоб берди Юсуф. Кейин 
Эркин аканинг қўлидаги дафтарга ишора қилиб сўради: 
— Акам, бу тағин нимаси? — деди Юсуф. 
— Ҳа, буми? Темир дафтар, ўйинимиз пулли. Нақд пули бўлмаган 
қарзга ўйнайди. Ўшаларнинг рўйхати — бу. 
— Э, шунақами? — деб ростмана ажабланди Юсуф. 
— Бу ёғи бозор иқтисодиёти, ўзларинг бошлаб бердиларинг-ку, 
ахир, Тошкентдан. Биз, мана, давом эттиряпмиз. 
Шу пайт кўпчилик бир овоздан “Рашид, ур, тўғрилаб ур!” дея 
билярд столига деярли ётволиб, бурчакдаги тешикни мўлжаллаб 
соққа ураётган алпқомат йигитни олқишлашди. Томошабинлар 
сабрини тошириб, Рашид ҳам негадир кийни чап қўлининг бош 
бармоғи устида у ёқдан-бу ёққа суриб турарди. 
— Ҳа, урмайсанми, қисталоқни, столни пачоқлаб ташлайсан, 
ҳозир! Эркин ака ўрнидан туриб кетди. 
Ҳамма гурр этиб кулиб юборди. Тўғри-да, бошқалар азбаройи 
ўйинга берилганидан завқ-шавқ билан “ур-ур” деса, билярднинг эгаси 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
64
— Эркин аканинг “ур-ур” дейиши бошқа маънода — тоши оғир 
Рашиднинг тезроқ столдан гавдасини кўтаришига қаратилган эди. 
— Фаросатларингга балли, — хаёлидан ўтказди Юсуф. 
Буниси ҳолва экан, роса тошни урар аснода Рашидни ҳам кулгу 
тутди ва унинг зарб билан урган соққаси ҳавога бир метрлар чамаси 
кўтарилганча нариги столда худди ўзига ўхшаб мўлжалга олган кўйи 
энгашиб турган Эсонали вавағнинг бошига тегди ва дўпписини 
учириб юборди. Яна қаҳқаҳа кўтарилди. Эсонали вавағнинг ғазаби 
чиққани шундоқ чақчайган кўзларидан маълум эди. Рашид унга 
иккита келарди, лекин ғурур ўлгур қўймади шекилли, чор-ночор 
ўзини шу кўйга солган барзангига қараб юрди. Рашид эса ҳануз 
столдан гавдасини ололмай кулиб турарди. У ўзи томон дўпписи 
учиб, ўсиқ сочлари тўзиган алфозда бостириб келаётган Эсонали 
акани кўрдию баттар силкиниб-силкиниб кулди. Буларнинг барчаси 
бир зумда — кўз очиб-юмгунча вақтда бўлиб ўтди. Энг қизиғи эса 
кутилмаганда содир бўлди — эҳтимол, буни бир Эркин ака билган ва 
кутган бўлса керак — Рашид устига “ётволиб” кулаётган билярд 
столи қарсиллаб синиб —тушди ва Эсонали бечорани босиб қолди. 
— Вой дод! Ёрдам беринглар! — вавағ жон ҳолатда бақирар эди.
Манзара ҳам ачинарли, ҳам кулгули тус олди. Ачинарлиси — 
ҳайҳотдек стол пачоқ жуссали одамни босгани етмаганидек, унинг 
тепасида яна гунгурсдай бўлиб Рашид ётарди. Кулгилиси шуки, 
боягина Рашиднинг устига ҳезланиб бостириб келаётган вавағ энди 
Рашиднинг остида ёрдам сўраб типирчиларди. Бу ҳам майли, 
иккаласининг юзи бир-бирига шундоқ рўпара келгандики, гўё 
бекинмачоқ ўйнаётган болаларга ўхшардилар шу тобда улар... 
— Тур-е, сўлоқмон! — вавағ Рашидни жеркиб уришди. — Қанақа 
одамсан ўзи, ҳаммаёғимни синдириб юбординг-ку. 
Рашид ниҳоят ўрнидан тураркан, одамлар столнинг чор томонини 
тутиб кўтардилар. 
— Мен сенга нима девдим, галварс? Нима қилдинг, нима иш 
қилиб қўйдинг?! Ўзинг бир ойдан бери қарзга ўйнаётган бўлсанг, 
энди буниям пачоқладингми, аҳмоқ-бекорчи!.. — Эркин ака 
Рашиднинг жағгинаси тагига бориб бақирарди. 
Рашид олдин индамай турди, кейин қўққисдан Эркин акани 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
65
иккала билагидан маҳкам ушлаб, даст кўтарди. 
— Қўйвор, ҳей, қўйвор дейман. Нима қиляпсан? Мен нима дедим? 
Ҳой-ҳой!.. 
Рашид бир силтаб уни ён томондаги сўрига ўтқазди-да, кўзига 
кўзини лўқ қилиб деди: 
— Эркин ака, худо хоҳласа, эртагаёқ тўлайман. Қарзимниям, 
синган столниям. Фақат ҳақорат қилманг. Ишлайманми, йўқми, бу 
менинг ишим... Ахир, ишлаган билан ҳақини тўламаса нима қиламан 
ишлаб?.. 
— Хўп, хўп, ука. Мен бир нарса дедимми? — Эркин аканинг 
қўрққанидан ранги бўзариб, тили қалдираб қолган эди. — Тўл... 
тўламаса сенгаям қийин ука, тўламасаларинг менгаям қийин-да!.. 
Яна кулгу кўтарилди. Эркин акани Рашиднинг бақувват 
панжаларидан қутқармоқчи бўлиб келаётганлар ҳам жойларида 
тўхтаб, қоринларини ушлаб кула бошладилар. Бундай “юқумли” 
кулгидан ҳеч ким четда қолмади: бир-бирига ғазаб билан тикилиб 
турган Рашид ва Эркин акалар ҳам беихтиёр уларга қўшилиб, қаҳ-қаҳ 
ота бошлашди. 
“Бу халқнинг кулгуси йиғига, йиғиси кулгуга айланиб кетади-е, 
тавба”, деб ўйлади Юсуф. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish