Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

 
23 
Гулшода болалари билан чиқиб кетгач, Амир Юсуфдан сўради: 
— Намоз ўқимай қўйибсан деб эшитдим. Шу ростми? 
Мусулмончиликда бирламчи нима, ака? — саволга савол ила 
жавоб қайтарди Юсуф. 
— Иймон. 
— Нега унда сизнинг биринчи саволингиз иймон ҳақида эмас? 
— Чунки иймонли одам намоз ўқийди. 
— Лекин намоз ўқиганларнинг ҳаммаси иймонли, дегани эмас бу. 
Шу билан бирга, намоз ўқимаганнинг ҳаммаси иймонсиз, деган ҳукм 
ҳам йўқ исломда. 
— Бу нарса намоз ўқимаслик учун сенга асос бўлолмайди. 
— Тўғри, ака, қанийди менам сизга ўхшаб намоз ўқисам ва бунга 
ич-ичимдан эҳтиёж сезсам. Илгари шундай эдим. Ҳар бир намозни 
худди ёрини кутаётган ошиқдек кутардим. Ўқиш асносида ўзимни 
худонинг қаршисида, Унга бўйсиниб тургандек ҳис қилар ва бундан 
қалбим беҳад ҳузурланарди. Бора-бора бу ҳол мени тарк этди, мен 
худди белгиланган вақтда жирингловчи соатга ўхшаб қолдим - намоз 
вақти бўлиши билан ёд олинган сураларни қуруққина қайтариб, уч-
тўрт йиқилиб тураман, холос. На руҳий боғланишу на намоздан 
кейинги кўнгил тасаллиси. Ҳеч вақо! Мулоҳаза қилиб қарасам, мен 
қаерда ва нима иш билан машғул бўлмай, ҳамиша Оллоҳнинг измида 
ва Унга ибодатда эканман. Бироқ асосийси бу эмас. Кеча отам тўғри 
савол берди: диндан, мусулмончиликдан мақсад нима ўзи? 
Назаримда, мен буни ўзим учун ва ўзимча тушунгандекман. Ака, 
такрор айтаман: ҳозир айтадиганим фақат менинг ўзимгагина 
тегишли. Ҳамманинг номидан гапиришга менинг ҳаққим йўқ. Хуллас, 
ҳар қандай диннинг асосида инсонни яхши бўлишга, яхшилик 
қилишга, ўзингга раво кўрганингнигина ўзгага раво кўришга чақириб 
яшаш мавжуд. Исломда бу нарса Оллоҳнинг бирлиги ва 
Муҳаммаднинг пайғамбарлигига суянилган ҳолда тушунилади. Чунки 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
56
дунёда муайян қонун-қоидаларга асосланган, тинчлигу фаровон 
ҳаётни таъмин этувчи Олий Низомнинг тўла-тўкис эҳтиёж мавжуд. 
Ака, назаримда, ҳар ким ана шу Олий Низомнинг ҳамма жойда қарор 
топиши учун ўз улушини қўшиши зарур. Унга раҳна солмаслиги 
шарт. Шу маънода одамлар ўз амалларига кўра учга бўлинади: Олий 
Низомни ҳимоя қилувчилар, Уни бузувчилар ва лоқайдлар. Негадир 
кўнглимда шундай бир қаноат борки, агар киши ўша Олий Низомнинг 
қурувчиларидан бўлса, у намоз ўқийдими, ўқимайдими, ҳажга 
борадими-йўқми, барибир чин мусулмондир. Бунга энг ёрқин мисоли 
— отам. Ака, мен қанча жойда бўлиб, қанча одамларни кўрган 
бўлсам, шулардан ҳалоллик ва ростгўйликда, ўз ишини мукаммал 
бажаришда, ўзгани ўзидек қабул қилишда... отамга ҳатто 
яқинлашадиганини учратмадим. “Манаман” деган диндорлар ҳам бу 
борада отамга тенг келолмайдилар...
Юсуф зимдан акасига бир қараб олиб, сўзида давом этди. — Энди 
бузғунчиларга келсак. Уларни қўлига қурол ё таёқ олиб, кўзга 
кўринган нимаки бўлса, ҳаммасини маҳв этаётганлар, деб 
тушунмаслик керак. Уларнинг ичида бошига салла ўраб, беш вақт 
намозни канда қилмайдиганлар ҳам, бўйнига бўйинбоғ тақиб, 
раҳбарлик лавозимларида ўтирганлар ҳам, оддий ишчи ва деҳқонлар 
ҳам бор. Улар аввало, ҳар қандай қудсиятдану одамгарчиликдан аввал 
ўз шахсий манфаатларини устун қўядилар. Мавжуд нарсаларнинг 
ҳаммасини, ҳатто дину одамлар ишончини ҳам алал-оқибатда ўз 
манфаатдорлигига буриб юборади. Яъни улар отам каби ўзгани 
ўзидек кўрмайди. Улар учун ҳеч қандай эзгулик йўқ. Улар 
одамзотнинг ҳайвонлик жиҳатига таяниб иш кўрадилар. Жаҳонда 
бўлиб ўтган ва ўтаётган урушлару қонхўрликларнинг бошида ўшалар 
ўтиради. Ёки сизга яқинроқдан бир мисол: шу кеча-кундуздаги 
тақчиллик пайтида халқнинг тўю азаларини, ҳар қандай маросимдаги 
сарф-харажатни енгиллатиш ўрнига қайси мўридан тутун чиқса, ўша 
ерда ҳозиру нозир мулла ва муллаваччалар, оппоқ соқолларини 
селкиллатиб юрувчи чоллар — маҳалла кўркларининг аксарияти 
аслида зулукдир. Уларнинг беш вақт намоз ўқишидан, динни яхши 
билишларидан, ҳатто ҳажга бориб келганларидан нима фойдаки
элнинг оғир кунида асқотмаса?.. Уйида аза бўлган кишининг ҳолини 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
57
бир тасаввур қилиб кўринг: бечора мусибатнинг зўридан ҳангу манг. 
Ахир ўлим нафақат унинг бир яқинини тупроққа — қора ер тагига 
олиб кетди, балки ўз ташрифи билан унинг жонига ҳам навбат 
муқаррарлигини, шу ҳақдаги ваҳмни ҳам сола кетди. Одамзод 
бошидаги муштарак мусибат шу лаҳзада унинг зиммасида. У 
йиғлайди, сиқтайди, марҳумнинг армонларини эслаб эзилади ва 
ҳоказо. Шундай пайтда таъзияга қариндош-уруғу қўни-қўшнига 
қўшилиб, дастлаб ўша диндорлар, маҳалла оқсоқоллари келишади. Уй 
тумонат одам. Лекин улар қуруқ келишадию қуруқ кетишмайди. Ўлик 
чиққан уй эгаси келганларни “меҳмон” қилишга мажбур. Ўша афтода 
ҳолида дошқозону гуруч топиши, қўй сўйиши (бўлмаса-чи!), 
келганларнинг қўйнига қистириб юбориш учун қандайдир мато 
қидириши... шарт. Тавба, — дейман, ака. Бу қайси мусулмончиликда 
бор. Азага бориб, ош-шўрва еб-ичиб, қўйнига бир парча матони 
қистириб қайтишни ўзига ор билмайдиган киши чин мусулмон бўла 
оладими? Ахир, бу на одамгарчиликка тўғри келади ва на Қуръонга! 
Баъзан ўйлаб қоламан: ўзбек халқининг ўзида бир камчилик бор. 
Чунки иморатини қуриб, тўй ва аза маросимини ўтказиб олган 
ўзбекнинг орзу-армони ҳам, умри ҳам тугайди. Менга алам қилади бу 
нарса, ака!.. Ахир биз мўлжални шу учта бекатга қараб оламиз, холос. 
Ундан каттароқ нарсаларни кўра олмаймиз. Умрию топган-тутганини 
тўй-маъракаларга, ҳашамга сарфлашдан тийилиб, оёқ остидан сал 
нарироққа разм соладиган замон аллақачон келган. Чунки дунё 
қанчалар илгарилаб кетган. Биз ривожланган давлатлар сари 
интилмас, уларнинг ижобий томонларидан ўз миллий, жўғрофий 
хусусиятларимизга қараб ўрганмас, пировардида бақувват бир 
мамлакатни барпо қилмас эканмиз, ҳатто сиз учун шу тобда энг 
устувор қадрият, инсоннинг асосий иши бўлиб туюлаётган динимизни 
ҳам қўлдан бой беришимиз ҳеч гапмас. Чунки жаҳолат ҳар қандай 
улуғ қадриятларни ҳам маҳв этишга қодир. У — кўринмас махлуқ. 
Ака, мени тўғри тушунинг, сизнинг назарингизда мен, отам ва 
кўпгина бошқалар гўё фақат дунёвий ишлар билан банд, сиз эса 
диний. Мен шу нарсани тўла ишонч ва кўнгил хотиржамлиги билан 
айта оламанки, оилани, бола-чақани ҳалол йўл билан боқиш ҳам, 
бунинг учун тер тўкиб ишлаш ҳам, ишдан чарчаган вақтларда дам 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
58
олиш ҳам, овқат ейиш ҳам... ўзига хос ибодатдир, айни 
мусулмонликдир. Динимизда ўз аёлинг билан қўшилиш ҳам ибодат 
саналади, ахир. Ака, мен кичик бошим билан сизга насиҳат 
қилаётгандек бўлиб туюлмай, ваҳоланки, сизнинг дунёвий ва диний 
билимингиз меникидан ортиқ бўлса ортиқки, асло кам эмас, — Юсуф 
ерга тикилиб ўтирган Амирга яна бир қараб олди. — Назаримда, 
сизнинг шу тобдаги ҳолингиз пайғамбаримизнинг “Динда ўрта йўлни 
тутинг”, ҳадисидан кўра тасаввуфий ҳолга яқинроқ. Ўзимнинг 
кузатишим ва эшитганларим бўйича айтадиган бўлсам, рўзғорнинг 
ташвишлари ҳам асосан янгамнинг қўлида экан. Бу уйга кўчиб 
ўтганингизга қанча бўлди? Ўшанда иморатнинг чала жойлари бор 
эди, мана улар, — Юсуф қўли билан ҳали битмаган, сувалмаган, 
эшиги йўқ хонани кўрсатди. — Бу нарса бир томондан замонга 
боғланса, иккинчи томондан сизнинг дунёга қиймат бермаётган 
ҳолингизга бориб тақалади. Ахир, сиз ширин-ширин болаларингизга 
қарашга ҳожат сезмаяпсиз-у, чала иморатни битказишга хоҳиш 
топармидингиз. Пайғамбар умматларини кўпайишга ҳам чақиради. 
Кўпайиш эса бола-чақа таъминотини тақозо этади. Адашмасам, 
буларнинг даражоти худди намозу ҳаж каби дейилади китобларда. 
Менимча, ҳатто улардан баландроқ — биринчи ибодатдир... 
Ака-ука кўзларини айри-айри нуқталарга тикканча жим қолишди. 
Ниҳоят, Амир тилга кирди. 
— Ҳар қанча важ-карсон кўрсатмагин, худонинг фарз қилганлари 
ўз ўрнида қолади. Уни ўзгартириш учун қанча баҳона тўқимагин, 
бекор! Сен ўз-ўзингни алдаган бўп чиқасан оқибат. Тарихда бунга 
мисол кўп. Хўп, майли, намоз вақти бўлиб қолди. Кейин 
гаплашармиз...
Юсуф оғир қадамлар билан у ердан чиқди... 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish