Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
78
Shunday qilib, darsda turli pedagogik texnologiyalardan foydalangan holda, ingliz tilini
o'qitish jarayoni butunlay yangi nuqtai nazardan qaralishi va shaxsni shakllantirishning
yangi mexanizmlarini o'zlashtirish, qulay sharoitda sifatli natijalarga erishish mumkin.
Xulosa qilib aytganda, Ingliz tili darslarida innovatsion usullarni qo’llash
natijasida o’quvchilarning mantiqiy fikrlash qobiliyatlari rivojlanadi, nutqi
ravonlashadi, tez va to’g’ri javob berish malakasi shakllanadi.Bunday usullar
o’quvchida bilimga ishtiyoq uyg’otadi. O’quvchi darslarga puxta hozirlik ko’rishga
intiladi. Bu esa o’quvchilarni ta’lim jarayonining faol sub’yektlariga aylantiradi. Ta’lim
tizimi o’z oldiga erkin fikrlovchi, barkamol, yetuk shaxsni tarbiyalashni vazifa qilib
qo’ygandir.
Foydalangan adabiyotlar:
1.
Xorijiy tillarni o`rgatishda rol o`ynash texnikalari (1989)
2.
ingliz tilini o`qitish bo`yicha loyihaustida ishlash //INR xorijiy tilarni o`qitish
metodikasi usuli//INR2,3,(2000)
ОИЛАДАГИ ЗЎРАВОНЛИККА УЧРАГАН АЁЛЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ –
ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Икрамжанова Нодира
ЎзМУ магисранти
Жаҳон миқёсидаги статистика ва умумий тенденцияларга назар
ташласангиз, оилавий зўравонликдан асосан аёллар ва болалар жабр кўраётгани
маълум бўлади. Лекин бу мутлақ характерга эга эмас, яъни оилада эркак
кишининг ҳам аёли ёки ота-онанинг фарзандлар ёхуд бошқа оила аъзолари
томонидан руҳий босим остида яшаб келиши кузатилади. Бу ҳам оилавий
зўравонликнинг бир кўриниши саналади. Чунки, мазкур ҳолатда шахснинг
бирламчи ҳуқуқлари бузилади, натижада жабрланган шахс жиддий психосоматик
касалликлар орттириши ёки бошқа аянчли ҳолатлари рўй бериши мумкин.
Оилавий зўравонликнинг энг оғир оқибатларидан яна бири фарзандлар
руҳий ҳолати ва ахлоқига етказиладиган жиддий зарардир. Кўпинча, болаларнинг
ўзи ҳам оилавий зўравонлик қурбони бўлади. Кичик ёшдаги болаларда оилавий-
маиший зўравонлик оқибатлари турли касалликлар шаклида намоён бўлса, ўсмир
ёшдагилар орасида у ҳол суицид ҳолатларига олиб келиши ҳам кузатилади.
Яқинда ҳудудларимиздан бирида аёллар (асосан келинлар) ўртасида
ўтказилган ижтимоий сўровда иштирок этганларнинг 14 фоизи оила аъзолари
томонидан камситилиши ва эри томонидан ҳақоратланишини, 9 фоизи оилада куч
ишлатилгани ёки калтакланганини маълум қилишган.
Оилада зўравонлик ва камситишларга учраётган аёлларнинг асосий қисми
ҳаётида моддий ва маиший қийинчиликлар мавжудлиги, турмуш ўртоғининг
ичкиликка ружу қўйганлиги ва рўзғорга масъулиятсиз эканлигини билдиришган.
Маълумотлардан кўриниб турибдики, қийин иқтисодий ва маиший
шароитда оиладаги ички муҳит ҳам зўравонликка олиб келиши, бу эса, ўз
Do'stlaringiz bilan baham: |