Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари 401
БОЛА ТАРБИЯСИ БЎЙИЧА ОТА-ОНАЛАРГА ТАВСИЯЛАР Санақулова Дилбар Совурхановна Навбаҳор тумани 36-мактаб психологи Бугунги кунда мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият пайдеворини барпо
этилишида эркин фуқаро маьнавиятини шакиллантириш масаласи биз учун ғоят
долзарб аҳамиятга эга. И. А.Каримов “Юксак маьнавият енгилмас куч” асарида
такидлаганларидек бугунги кунда барчамизга аён бўлиши керакки, қайердаки
бепарволик ва лоқайдлик ҳукум сурса енг долзарб масала ўзи буларчиликка
ташлаб қўйилса ўша ерда маьнавият енг ожиз ва заиф нуқтага айланади.
Аксинча, қайерда хушёрлик ва жонкуярлик юксак ақл, идрок ва тафаккур
хукумрон бўлса, ўша ерда маьнавият қудратли кучга айланади .Юртбошимиз
айтган сўзлари замирида бугунги кунда фарзандларнинг нафақат физиологик,
саломатликлари балки руҳий саломатликларига ҳам аҳамият қаратишга
ундайди.Маьнавиятли ёш авлодларни тарбиялаш бугунги даврда ота-оналарга
катта масьулият ва вазифаларни юклайди. Зероки, маьнавият инсон хаёти рухида
болаликдан шакилланадиган бюук кучдир. Бугунги кунда аксарият ота-оналар
бола тарбияси билан 7 ёшдан жиддий шуғулланиб ундаги камчиликлар фикр
мулохазасизлиги тўғрисида психологларга мурожаат етадилар.Биз нега айнан 7
ёшдалигига эьтибор қаратадиган бўлсак, болалар шу ёшда мактабнинг 1- синфига
қабул учун психолог куригига олиб борилади. Психолог ва мутахасисслардан
фарзандини руҳий ривожланиши нормал ривожланишидан кечикаётганини
эшитган ота-оналар биз фарзандимизнинг тарбияси билан нечча ёшдан
шуғулланишимиз керак деган саволни берадилар. Психологик кузатувлар
болажонларнинг 3 ёшда «менлик» даври бошланиши билан сизнинг
фарзандингиз айнан шу ёшда узларини инсон сифатида кашф этишларини маълум
қиладилар.Шу ёшда сиз фарзандингиз сизга у ким? Бу нима? деган саволларни
бера бошлашади.
Сиз ота-она сифатида фарзандингизни саволларига тўлиқ жавоб қайтариб,
унинг ҳаёл кўлами ва тафаккурининг мантиқийлигига эришасиз. Кўпчилик ота-
оналар фарзандининг бу каби саволларига аҳамият қаратишмаслиги болаларнинг
атроф муҳитни ўз қараши билан идрок этишига олиб келади .Бунда болаларнинг
идроки торайиб, фикрлари саёзлиги кузатилади. Баьзида сиз овқатни ўз қўли
билан емоқчи булаётган фарзандингиздан жаҳлингиз чиқади. Сиз уни бу
харакатдан тўхтатиб тартибга чақирасиз. Аммо сиз, бу харакатни тез-тез
такрорлаб борсангиз келажакда фарзандингизни тортинчоқ ва кўмакка мухтож
етиб тарбиялашингизни уйлаб кўрганмисиз? Бу холатда фарзандингиз улғайсада
хаётидаги хар бир вазиятда сиздан кўмак кутади. Сизга суянишда таянишда давом
етаверадилар. Хурматли! ота-она.Сиз психологга жажжигина қизингизни қизил
рангли қаламда расм чизиб буяшини айтиб бу ҳодисани оддий холат сифатида
айтишингиз мумкин. Шу ўринда нега фарзандингиз қизил рангга урғу қаратади?
Билингки, фарзандингиз бошқа тенгдошларига нисбатан уруш жанжалга
мойиллик руҳида тарбияланмоқда. Бундай вазиятда сиз фарзандингизни расм