Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
376
машғулот бериш, ёки айнан сардор сифатида ўқитувчига кўмаклашиш каби
масъулиятли топшириқ бериш билан унинг ички имкониятларидан самарали
фойдаланиш ва ижобий фаолиятга йўналтириш мумкин. Аксинча, уни гуруҳдан
четлаштириш ўз менига бўлган баҳонинг пасйиб ктишига, қзиқишларининг
сўнишига сабаб бўлади. Чунки, ҳар қандай ёлғизлик ва мулоқотнинг
етишмаслиги болада мувозанатсизлик, ҳиссиётга берилувчанлик, хадиксираш,
ўзига ишончсизлик, қайғу, ташвиш ва хавотирланиш ҳисларини келтириб
чиқаради. Шуниси қизиқки, ёлғизликка маҳкум бўлган инсонлар маълум вақт
ўтгач овоз чиқариб, гапира бошлашаркан. Бу аввал бирор кўрган ёки ҳис
қилаётган нарсаси хусусидаги гаплар бўлса, кейинчалик нимагадир қараб
гапиравериш эҳтиёжи пайдо бўлар экан. Ўсмир дунёсида оилавий шароитга
нисбатан пайдо бўлган норозилик ҳисси ҳам болада ички қўзғолонга айланиб
боради. Бундан ташқари, ўқув-тарбия жараёнида муносабатларнинг
носоғломлиги, баъзи ота-оналарнинг спиртли ичимликларга ружу қўйишлари ҳам
боланинг руҳий дунёсига таъсир кўрсатади. Кўпинча, ўқувчилардаги тарбияси
қийинлик оиладаги ва таълим тизимидаги педагогик қаровсизлик натижасида
юзага келади. Педагогик қаровсизлик қуйидаги даражаларда тавсифланади:
Паст. Ҳатти-ҳаракат, хулқ-атвордаги беқарорлик. Ўз “мен”ига ортиқча баҳо
бериш. Асосан ёшига хос бўлган характер белгиларининг устунлик қилиши.
Ўрта. Катталар ва тенгқурлари билан алоқанинг бузилиши. Ўқиш ва
меҳнатга қизиқмаслик, низолар эгоистик йўналишга асосланиши. Педагогик
таъсир чоралари тўғри қабул қилинган ҳолда унга амал қилмаслик.
Юқори. Салбий
характер
хусусиятлари
яққол
намоён
бўлади.
Ҳуқуқбузарлик ошкора қилинади. Катталар билан ўзаро муносабатда тажовўзкор
бўлади. Ўзлари тўғри деб қабул қилган “аҳлоқ нормалари”ни оқлашга
уринадилар. Улар ҳуқуқбузарлик чегараларини тушуниб етмайдилар.
Бу давр айниқса ташқи таъсирларга ва ҳиссиётларга жуда берилувчан
бўладилар. Шунингдек, уларга мардлик, жасурлик, тантиқлик ҳам хосдир.Ташқи
таъсирларга берилувчанлик ўсмирда шахсий фикрни юзага келишига сабаб
бўлади, лекин бу шахсий фикр аксарият ҳолларда асосланмаган ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам улар ота–оналарнинг, атрофдаги катталарнинг шунингдек,
устозларнинг туғри йўлни кўрсатишларига қарамай ўз фикрларини ўтказишга
харакат қиладилар. Бу даврда боланинг ижтимоий мавқеи ўзгаради, ўзининг
яқинлари, дўстлари, тенгдошлари билан янги муносабатлар юзага келади. Лекин
энг катта ўзгариш унинг ички дунёсида юзага келади. Кўпгина ўсмирларда ўзидан
қониқмаслик ҳолати кузатилади. Шунингдек, ўзи хақидаги мавжуд фикрларининг
бугун унда содир бўлаётган ўзгаришларга тўғри келмаётганлиги ўсмирни
асабийлашишига олиб келади. Бу эса ўсмирда ўзи хақида салбий фикр ва
қўрқувни юзага келтириши мумкин.Ўқув-тарбия жараёнидаги муносабатнинг
тўғри йўлга қўйилиши бу ривожланиб келаётган боланинг келажагига қўйилган
катта ишонч ёки аксинча бўлиши мумкин. Сабаби, гуруҳда педагог томонидан
қўлланилган жазо, масалан у билан уришиш, калтаклаш, унга қарши доимий
фикрлар оқимини йўналтириш, ва уни ёлғизлатиб қўйиш ўсмирда, ўзини ҳурмат
қилишни, ўз фикрини ва қизиқишини ҳимоя қилишга бўлган истакни пасайтириб
юборади.
Do'stlaringiz bilan baham: |