Foydalanilgan adabiyotlar:
1. Ergash G‘oziyev “Umumiy psixologiya” Toshkent 2010. { 458-463-b}
2. Sh. A. Dustmuhamedova, Z.T.Nishanova, S.X. Jalilova “Yosh davrlari va
pedagogik psixologiya” Toshkent 2014. { 110-112 b }
3. Z. T. Nishanova, Z.Q.Urbanova S.Abdiyev “Psixodiagnostika va eksperimental
psixologiya” Toshkent-2011. {49-66 b}
Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
23
МАКТАБ ПСИХОЛОГЛАРИ ТОМОНИДАН ПЕДАГОГИК ЖАМОАГА
КЎРСАТИЛАДИГАН ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТНИНГ АЙРИМ НАЗАРИЙ
ВА АМАЛИЙ АСОСЛАРИ
Абдуллаев Акобр Шокир ўғли
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
психология йўналиши 1-курс магистранти
Аннотация: мазкур мақолада мактаб психологлари томонидан педагогик
жамоага кўрсатиладиган психологик хизматнинг айрим назарий ва амалий
асослари кўриб чиқилади ҳамда мактаб психологлари томонидан педагогик
жамоага кўрсатиладиган психологик хизматнинг самарасини ошириш бўйича
амалий тавсиялар берилади.
Калит сўзлар: таълим, психологик хизмат, мактаб психологи, педагогик
жамоа, педагоглар билан ишлаш алгоритми, амалий психология.
Ўзбекистонда психолог лавозими таълим тизимига киритилганидан буён 30
йилдан ошди. Лекин, ҳамма ўқитувчи ёки раҳбарлар ҳам психолог ким ва у нима
иш қилиши кераклиги ҳақида етарли тасаввурга эга эмас.
Бир неча таълим муассасаларида ўтказилган сўровномаларда ўқитувчилар
ва тарбиячилар мактабда психолог бўлишини керакли, деб ҳисоблайдилар. Лекин
унинг ишидан қониқмаганлар ҳам кўп.
Кўпчилик педагоглар ўртасида психологнинг таълимдаги роли ҳақида
нотўғри фикрлар юради. Уларнинг ўйлашича, психолог бир ўзи худди сеҳрли
таёқчани бир силикииши билан иккичи болани ўзлаштирувчига, қитмир ва
тўполончи болани итоатли ва гапга кирадиган болага айлантириб қўяди, ўқув
мотивациясини кўтара олади, деб ўйлашади ва ҳоказо. Психолог эса, ҳаммадан
кўра кўпроқ ўқитувчилар билан ишлаш мураккаблигини билади. Педагоглар
ўзларига нисбатан танқидга чидай олишмайди, ўзига баҳо беришлари юқори ва
бир вақтнинг ўзида паст, ўзгаришларга мослашмаслик, ёпиқлик, заифлик уларга
хос. Шунинг учун психолог ўқитувчиларни забт этиб олиши керак, аввалига ўзига
эмоционал яқинлаштириб олиши керак, кейингина педагогларга нималарда ва
қандай фойдали бўлиши мумкинлигини етказиши керак.
Айниқса, психолог педагогнинг ўзаро муносабатлари учун диагностик
ишлар жуда муҳим – деярли барча психологлар ўз ишини шу фаолият орқали
ташкил қиладилар. Психолог томонидан диагностика натижалари тақдим
этилганда, ўқитувчилар қисқа давр ичида бола тўғрисида шунча маълумот олиш
мумкинлигига ҳайрон қоладилар, у ёки бу хулқ сабабларини кўра бошлайдилар.
Ўзларини ўйлантирган саволларга жавоблар топганларидан ҳурсанд бўладилар,
масалан, бола нега ёмонроқ ўқий бошлагани, яхши эслаб қолмаслиги, бир жойда
ўтира олмаслиги каби. Бундай маълумотлардан ўқитувчи деярли қониқади.
Авваллари ўқувчининг камчиликларини ўз ҳисобига ёзилаётган бўлса, психолог
ёрдамида буларнинг аниқ сабабларини тушуниб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |